Тасдиқлайман” Кафедра мудири доц. К. К. Назаров 2022 й. Би



Download 0,53 Mb.
bet8/15
Sana14.07.2022
Hajmi0,53 Mb.
#794425
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
Зухра охирги

2.6. ўсимликни ўсиш ривожланиш фазалари ҳосилдорлиги
ва ҳосил кўрсатгичлари
“Нафис” навини ўргандик. “Нафис” нави ўрта пишар ўсув даври 125-130 кун. Шохланиши ўртача, сербарг, гули оқ дуккаклари яъни меваси силендрсимон дони сариқ, 1000 дона уруғининг оғирлиги 135 грамм келади. Пишган вақтда дуккаклари ёрилиб кетмайди. Дони таркибида 40-42 % оқсил 24 % мой бор Бу соя нави донининг кимёвий таркиби қуйдагича: 40-45 кг оқсил 20-24% мой 26% углеводлар 4-5% клечатка ва 4.5-5% кул моддаси бор. Улар уруғида инсон организми учун зарур бўлган барча аминакислоталар мавжуд (Нурматова,2017).
Соя ёруғсевар, иссиқсевар қисқа кунлик ўсимлик. Республикамиз тупроқ ва иқлим шароитида улар яхши ўсиб ривожланиб юқори сифатли ҳосил беради. Ўсимликларни ривожланиш фазаларини билиш, катта аҳамият касб этади. Чунки уларга ўз вақтида тўғри ишлов бериш, суғориш, озиқлантириш, ва йиғиб-териб олиш ривожланиш даврларининг қачон келиши ва ўтиши билан боғлиқ. Соянинг ривожланиш фазаларини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин (2-жадвал).
2-жадвал
Соянинг Нафис навини ривожланиш фазалари
(А.Панжиевнинг маълумотларига асосан, 2016- йил кун ҳисобида)

Экиш- ун
иб чиқиш

Униб-чиқиш 3 талик барг
хосил қилиш

Униб-чиқ
Иш гуллаш

Гуллаш пишиш

Униб-чиқ
-иш тўлиқ пишиш

5-6

10-12

45

80

125

Соянинг “Нафис” навини экишдан униб чиқишга қадар 5-6 кун кетди. Униб чиқиш мураккаб учталик барг ҳосил қилиш учун эса навларга мувофиқ 10-12 кун ва 8-10 кунни талаб қилди. Униб чиқиш гуллаш фазаси “Нафис” навида 45 кунни ташкил этди. Гуллаш пишиш учун ”Нафис” навида 80 кун
қайд қилинди (Нурматова,2017). Шундай қилиб униб чиқишдан то пишишига қадар “Нафис” навида 125 кун кетади.
Соя навларининг хосилдорлиги ва хосил кўрсаткичлари
Ҳосилдорликни ўсимликларда ҳосил кўрсатгичлари уларнинг салмоғи ва сони белгилайди. Сояни ҳосил кўрсатгичларига ўсимликлардаги ён шохлар сони, битта ўсимликдаги дуккаклар, битта дуккакларда уруғлар сони ва 1000 дона уруғ оғирлиги киради(3-жадвал).
3-жадвал
Соянинг Нафис навларининг хосилдорлиги ва хосил кўрсаткичлари
(А.Панжиевнинг маълумотларига асосан, 2013й.)

Навлар

Ўсимлик
нинг бўйи (см)

Ён шох
лар сони



Ўсимлик
даги
дуккаклар
сони (дона)

Битта
дуккак
даги уруғлар
сони

1000
дона
уруғ
оғир
лиги (гр)

Хосилд
орлик
с/га

Нафис

120

1-3

64

3-4

135

22,1

Биз ўрганиб, ўзлаштирган навлардан “Нафис” навининг бўйини ўртача баландлиги 120 см, ён шохлар сони 1-3 та, битта ўсимликдаги дуккаклар сони 64 дона ва 1000 дона уруғининг оғирлиги 135 грамм бўлди. Бунда ҳосилдорлик гектарига 22,1 центнерни ташкил этди.



1-расм. Симбиотик азот фиксатор бактерияларни соя ривожланишига тасири:
б – Назорат – Нафис навли соя ўсимлиги Bradyrhizobium japonicum маҳаллий штамм билан ишлов берилган соя уруғлари, N.P.K.
а – Назорат – Нафис навли соя ўсимлиги, N.P.K

Соянинг ҳосилдорлиги экин етиштириладиган тупроқ ва иқлим шароитига қараб жуда фарқ қилади. Оптимал азот фиксатсияаси қуйидаги 5 та шартда амалга оширилади: тупроқ эритмасининг реаксиялари, фосфор ва калий билан озиқланиш шароитлари, ҳаво ва намликка кириш, мавжуд микроелементларнинг мавжудлиги, тугун бактерияларининг фаол штамми (George et al, 2019).


“Ўсимлик микроорганизм” симбиотик тизимларнинг самарадорлиги вирулентлик ва фаоллик билан белгиланади, микросимбионт, иборат тўлиқ ҳуқуқли тугунларни шакиллантириш қобилйатида. Шунинг учун тупроқда фаол дуккакли ўсимликлар учун шароит йаратиш керак, ризобиал-симбиоз бу ҳолда соя ўзини азот билан таминлайди.
Ўсимликларнинг ер усти қисмининг баландлиги бўйича ўсиши 23,4 см, кўсаклар сони 67 та, тугунчалар сони 67 та, тугунчаси оғирлиги 5,3 г, ҳосилдорлик 11,99 ( 61,9 % ) ни ташкил қилди. Такидланишича эмлашдан фойдаланиш ўсимликларнинг ўсиши ривожлантиради, бу ўсимликлар ўсиш босқичида ўсимликнинг назорат вариантидан сезиларли даражада олдинда еди. Соянинг ҳосилдорлиги тажриба вариантида 31,1 с/га назорат вариантида 19,2 с/га ташкил этди. Олинган малумотлар соя ривожланишига асос беради эмлаш синовдан ўтган штаммга асосланган Bradyrhizobium japonicum ва уни Ўзбекистоннинг турли тупроқ иқлим шароитларида соя етиштиришда синаб кўрди.

2-расм. Симбиотик азот фиксатор бактериялари соя дуккаклари ва доналарининг ривожланишига тасири:
б – Назорат – Нафис навли соя ўсимлиги Bradyrhizobium japonicum маҳаллий штамм билан ишлов берилган соя уруғлари, N.P.K.
а – Назорат – Нафис навли соя ўсимлиги, N.P.K
Республикамизда ер сув ресурслари ва улардан оқилона фойдаланиш ер қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш манбайи бўлиб, ўзига хос қатор хусусиятларга эга, бу уни бошқа ишлаб чиқариш манбаларидан кескин фарқланишидан далолатдир. Ана шу хусусиятлар ушдан самарали фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради.
Ҳар қандай ишлаб чиқариш кучларидан самарали фойдаланиш, авволо, уларнинг хоссалари ва хусуиятлари қанчалик чуқур ва аниқ ўрганилганига боғлиқ бўлади. Бу биринчи навбатда она тупроққа, айниқса, суғорилиб дехқончилик қилинадиган ерлар самарадорлигини оширишда уларнинг хоссаларини қанчалик илмий амалий асосда ўрганилганлиги ва шу асоcда агромелиоратив тадбир мажмуосини белгиланган тизимда ўтказилишига боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг ер фонди майдони 44410.3 минг гектарни шундан суғориладиган ерлар 4277.6 минг гектарни ташкил этади. Суғориладиган энг қиммат ерлар, қишлоқ хўжалиги учун биринчи даражали аҳамиятга ега бўлиб, Республикамизнинг иқтисодий салоқиятини кўтарувчи асосий манба ҳисобланади (Нурматова,2017).
Шуни этироф этиш лозимки, Республикамизда аҳоли сонининг ўсиши, суғориладиган майдонларнинг ортишидан илгарилаб бормоқда.Масалан, 1970йилларда ҳар бир жон бошига 0,22 га суғориладиган ер тўғри келган бўлса, бу кўрсатгич 1996 йилга келиб 0,18 гектарга тушиб қолди. Шунинг учун ҳам суғориладиган ерлар фондини сақлаш ва кенгайтириш, бундай ерлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий йўналиши бўлиши лозим.
Республикамизнинг лалмикор ерлар майдони 743,0 минг гектар бўлиб,йоғин сочинларнинг камлиги туфайли бундай ерлар кам ҳосилли (36 га), аммо бу ерлар Республикамиз учун жуда муҳум ҳисобланади,чунки лалми йерларда буғдойнинг қиммат баҳо навлари етиштирилади.
Яйловлар майдони 23506 млн гектарни ёки барча қишлоқ хўжалигидаги ерларнинг 83,3 % ни ташкил етиб, ўртача ҳосилдорлик 2,24 га га тенг. Шунинг учун ҳам Республикамизда тупроқлар унумдорлигини ошириш, ер сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳафаза қилиш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш шу куннинг долбзарб муаммоларидан ҳисобланади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish