1.2. Соянинг ботаник ва биологик хусусиятлари
Соя дуккакдошлар (Fabaceae) оиласи Glycine hispida maxsin – туригамансуб бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, бақувват ва сершох, поясининг узунлиги 80-150 см гача, хашаки навлариники 2 метргача етади. Илдизи ўқ илдиз яхши ривожланган, тупроққа 1,5-2 метргача кириб боради, лекин илдизини асоси тупроқнинг хайдалма қатламида ривожланади. Ўсимлик униб чиққандан 10-12 кун ўтгач асосий илдизида дастлабки
туганак бактериялар пайдо бўла бошлайди (экин экилган тупроқларда махаллий туганак бактериялари бўлса). Барглари мураккаб уч қўшалоқ. Соя пишиб етилганда барглари сарғайиб тўкила бошлайди. Гули майда оқ ёки бинафша рангда барг қўлтиғида шингил бўлиб (3-5 тадан гул) бирикади. Соя кўпроқ ўзидан чангланади, дукаклари турли шакл ва рангда, унда 1 тадан 4 тагача дон бўлади. Соянинг поя, барг, дуккаклари дағал, қалин туклар билан қопланган. Кузатишлар шуни кўрсатадики агарда пояда туклар сийрак бўлса, касаллик ва зараркунандаларга нисбатан чидамсиз бўлади(Пенжиев, Ибрагимов,2006).
Биологик хусусиятлари. Ўсиш ва ривожланиши. Соя ўсиш ва ривожланишига қараб эртапишар вегетация (ўсиш) даври 90-100 кун, ўртапишар 110-120 ва кечпишар 130-140 кунли навларга бўлинади.
Вегетация даврида қуйидаги ўсиш ва ривожланиш фазаларини ўтайди: униб чиқиш, шоналаш, ғужланиш, гуллаш ва пишиш.
Соя дони бўртиши ва униб чиқиши учун қуруқ вазнига нисбатан 130-160% сув талаб қилади. Дони бўртгандан кейин 2-3 кун ўтгач муртаклари ривожланиб, муртак илдизчалари ва муртак пояча (уруғ палла пояси) ўса бошлайди. Муртак пояча тупроқ юзасига 2 та уруғ палла баргчалари билан униб чиқади. Бу униб чиқиш фазаси, уруғ экилгандан 7-8 кундан сўнг рўй беради. Дастлабки бир хафта мобайнида муртак илдизча ва уруғ палла поячаси уруғ хисобига озиқланиб ўсади. Соя бошланғич вегетатция даврида секин ривожланади. Униб чиққандан кейин 20-25 кун мобайнида 15-20 см узунликкача ўсади. Биринчи уч қўшалоқ барг, униб чиққандан 5-7 кундан сўнг хосил бўлади, кейинги барглар ўз навбатида 4-6 кунда пайдо бўлаверади (Мякучко,Баранова,1994).
Гуллаш фазаси навига, турли иқлим шароитига ва экиш муддатига қараб, тўлиқ униб чиққандан кейин 35-40 кунда бошланади. Ўсимликларда гуллаш бошланиши билан интенсив ўсиш ҳам бошланади. Гуллаш биринчи бўлиб поянинг пастки асосий шохларида бошланади ва юқорига қараб очилиб боради. Мева тугиш (дуккак хосил қилиш) ва пишиш фазалари ҳам худди шундай тартибда рўй беради. Гуллашдан то дуккаклари етилиб пишгангача 40-60 кун ўтади. Дони 15-20 кундан сўнг тўлиқ пишиб етилади.
Иссиқ хароратга талаби. Соя иссиқсевар ўсимлик, уруғ ерга экилгандан кейин, унинг униб чиқиши, гуллаши ва пишиши учун зарур шарт-шароитлардан бири бу хароратдир (Мякучко,Баранова,1994).
Олимларнинг маълумотларига кўра эрта пишар навларининг пишиб етилиши учун 1800-20000C, ўртапишар навлар учун 2600-28000 C ва кечпишар навлар учун 3000-32000C харорат лозимдир. Уруғининг униб чиқиши учун минимал харорат 80C, 12-140C да уруғлар бир текис, кийғос униб чиқади. Соянинг иссиққа бўлган талаби, униб чиққандан пишиш фазаси бошлангунча ошиб боради. Масалан,экилгандан униб чиққунгача бўлган даврга қараганда гуллаш даврида хароратни кўпроқ талаб қилади ёки гуллашдан кўра мева хосил қилиш фазасида иссиқлик кўпроқ керакдир. Фақатгина пишиш фазасида хароратни нисбатан камроқ талаб қилади.
Намга талаби. Донли ва дуккакли экинлар ичида соя сувга нисбатан талабчандир. Соядан юқори хосил олиш учун унинг намга бўлган талабини тўлиқ қондириш керак. Бир гектар ерга экилган соя вегетасия даврида 3200 м3 дан 5500 м3 гача сув сарфлайди (Корягин,1998).
Унинг транспирацсия коиффитценти етиштириладиган шароитга қараб 400 дан 600 гача ўзгариб туради. Дон-дуккакли экинлар ичида биргина соя, намга нисбатан юқори бўлган холларда ҳам ўса олади. Лекин бутун вегитация давомида сувни бир хил кўп талаб қилавермайди. Олимларнинг фикрича сувга бўлган талаби уруғнинг бўртиш, униб чиқиш учун қуруқ вазнига нисбатан 130-160% сув кўп талаб қилади ёки шунча сувни ўзига сингдириб олади. Вегетациянинг бошланғич фазаларида униб чиқиш, биринчи уч қўшалоқ барг чиқариш ва ғужланиш вақтида соя сувни камроқ талаб қилади. Гуллаш бошланиши билан сувга бўлган талаби кескин ортади. Гуллаш, дуккак хосил бўлиш, дуккакларни тўлишиш фазаларида бутун вегетация даврида сарф бўладиган сувнинг 60-70% фойдаланилади. Шунинг учун гуллаш ва дуккак хосил қилиш даврида ўсимликнинг сувга бўлган талаби қондирилмаса, хосилкескин камаяди (Беликов,2021).
Ёруғликка талаби. Соя қисқа кун ўсимлиги. Ёруғлик соянинг ўсишида асосий рўл ўйнайди. Барча қисқа кунли ўсимликлар ҳаётида бу омил асосий хисобланади. Ўсимлик қисқа кунда етиштирилганда гуллаш фазаси тез бошланади, акс холда гуллаш муддати орқага сурилиб кетади ва баъзан кечпишар навлар хатто гулламай қўяда. Энг асосийси, вегетация даврининг чўзилиб кетишига олиб ,келади (Каримов, Ўзбекистон).
Кўпгина соя навлари учун 13-16 соатлик ёруғлик узунлиги қулай (оптимал) хисобланади. Турли соя навлари, ёруғлик, кун узунлигига турлича талабда бўлади.
Масалан, эртапишар соя навлари ёруғликка нисбатан камроқ талабчан, ўртапишар ва кечпишар навлари эса анча талабчан бўлади.
Тупроққа талаби. Сояни тупроқ унумдорлиги турлича бўлган ерларда ўстириш мумкин. Соя кислотали, кучли шўрланган ёки ботқоқланган тупроқлардан ташқари, бошқа ерларда ўсаверади. Соя ўстириш учун тупроқ реактсияси рН 6,7-7,0 қулай хисобланади. Соя турли тупроқларда ўса олишдан қатъий назар, унинг механик таркиби енгил, унумдор, ғовак, чириндиларга бой, тупроққа экилганда хосилдорлик ва унинг сифати яхши бўлади (Нурматова, 2017).
Озиқ моддаларга талаби. Соя кўп миқдорда ер устки массаси хосил қилиши туфайли минерал ўғитларга талаби хам юқоридир. Илмий изланишлар натижаларидан олинган маълумотларга кўра гектаридан бир тоннадан ва шунга мувофиқ ер устки массаси хосил қиилиш ва тўплаш учун соя тупроқдан 80-85 кг азот, 30-35кг фосфор, 36-40кг калий ва 60-70 кг калций ўзлаштиради.
Соянинг вегетация давомида озиқ элементларга бўлган талаби фазалар бўйича хар хилдир. Соя азот, фосфор ва калийни гуллаш фазасидан, дуккакларнинг тўлишиш давригача энг кўп миқдорда ўзлаштиради (Корягин,1998).
Ўсимлик ўз навбатида фосфорли ўғитларга ҳам вегетациянинг бошларида талабчан бўлади. Чунки бу вақтда бўғимлар, шохлар ва гуллар шаклланаётган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |