‘"тасдиқлайман" Андижон давлат университети


Сиёсий хуқуқий билим ва маданиятни шакллантириш



Download 1,59 Mb.
bet22/32
Sana07.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#752407
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32
Bog'liq
факул хисобот тўғри

Сиёсий хуқуқий билим ва маданиятни шакллантириш.
Педагогика факультетида таҳсил олаётган бошланғич таълим спорт тарбиявий иш, педагогика ва психология, мусиқий таълим, мактабгача таълим ва тасвирий санъат ва мухандслик графикаси таълим йўналишлари бўйича билим олаётган талаба ёшларга Президент И. А. Каримов асарлари, Вазирлар Махкамаси қарорлари ва Олий Мажлис сессиялари материаллари, қабул қилинган қонунлар, уларни ўзгартирилиш мазмуни ва мохиятини талаба ёшлар онгига сингдириш мақсадида, факультет биноси жойлашган жойда деворий газета, кучма кўргазмали, ижтимоий гуманитар фан ўқитувчилари ва гуруҳ мураббийлари билан фақатгина гуруҳ маънавий, маърифий соатларидагина эмас, бошқа ҳар бир дарс машғулот бошидан ҳалқаро, дунё, республика миқёсидаги маълумотларни фанга боғлаб олиб бориш, дарсдан сўнг эса кафедралар қошида фаолият кўрсатаётган тўгарлар, Психологик хизмат кўрсатиш марказларида ва Талабалар турар жойидаги Психологик хизмат хонасида ўқув семинар, психологик тренинг, сиёсий ахборотлар ташкил этилиб бу жадвал асосида ҳафтанинг чоршанба кунлари кафедралар профессор ўқитувчиларини тўла жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Ўқув йили давомида Президент И.А.Каримов маърузалари, Олий мажлис Сенати йиғилишлари, Вазирлар маҳкамаси мажлислари қарорлари таништирилди ва ишлаб чиқилди.
Экологик билим ва маданиятни шакллантириш
Табиат, атроф мухит ва табиатга хурмат билан муносабатда бўлиш, ҳар бир инсоннинг бурчи эканлиги, ҳар бир йўналиш талабаси ўзини ободонлаштириш, атроф мухитни ҳимоя қилиш фуқаролик бурчи эканлигини англаб етган ҳолда педагогика ва психология, бошланғич таълим спорт тарбиявий иш таълим йўналиши, мусиқий таълим, ТСМГ, Мактабгача таълим йўналиши талабалари юксак онглилик даражаси билан шахримиз, вилоятимиз, республикамизнинг экологик соф худудга айлантиришни онгли муносабатини қуриш мумкин.
Шу мақсадда Андижон давлат университети махсус режасига асосан педагогика факультетида билим олаётган талаба ёшларга ажратилган ҳудудларда аввало тозалик, текислаш, охаклаш, бўяш, кўкат ва зарарли ахлатлардан тозалаш ишларини факультет томонидан ишлаб чиқилган иш режасига асосан амалга оширилмоқда.
Ҳар бир гуруҳдан навбатчилик гуруҳлари тузилиб доимий жадвал асосида ҳар куни ободонлаштириш, кўкаламлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу фаолиятни ташкил этиш факультет декани доцент М.Мамажонов раҳбарлигида амалга оширилиб, факультетдаги барча талаба ёшлар фаол иштирок этмоқдалар.
Талаба ёшлар томонидан кўкаламлаштириш мақсадида экилган дарахт, мевали ва манзарали дарахтлар орасига гул кўчатларини экиш билан жавоб бермоқда. Бу билан талаба ёшлар онгига атроф муҳитга хурмат билан қараш, меҳнат тарбиясининг талабалар онгига сингдириш, ўзи ва ўзгалар меҳнатини қадрлаш хиссини шакллантириш.
17-18 март кунлари бўлиб ўтган Республика Наврўз олди умумхалқ хашарида факультет жамоаси ажратилган худудларда ободонлаштириш ишларини олиб борди.
Она табиатга муҳаббат, атроф-муҳитга нисбатан ҳурмат тушунчаларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тизимли равишда ўқув биноларида, талабалар турар жойларида факультет профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилиб борилди.
Университетнинг факультет учун ажратилган ҳудудларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Факультетнинг барча академик гуруҳлари мураббийлари йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ўз ҳисоботларини топшириб, йил давомида фаоллик кўрсатган гуруҳ мураббийлари таъкидланди.
Факультетнинг А.Маматисаев бошчилигидаги “Бунёдкор” талабалар меҳнат отряди Андижон шаҳрининг Навоий номли шоҳкўчаси, ИИБ ҳудудида ободонлаштириш ишларида иштирок этди.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish