‘"тасдиқлайман" Андижон давлат университети


Маънавий-маърифий ишларни тизимли мувофиқлаштиришга доир ташкилий масалалар



Download 1,59 Mb.
bet20/32
Sana07.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#752407
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32
Bog'liq
факул хисобот тўғри

Маънавий-маърифий ишларни тизимли мувофиқлаштиришга доир ташкилий масалалар.
Университетнинг маънавий-маърифий ишлари режаси асосида факультетнинг янги ўқув йили учун маънавий-маърифий ишлар режаси ишлаб чиқилди ва факультетнинг илмий кенгашида тасдиқланди, профессор-ўқитувчилар ва талабалар факультетида амалга ошириладиган маънавий-аҳлоқий, тарбиявий ишлардан ҳабардор бўлдилар.
Факультетда ва университет 1-2 талабалар турар жойида жойлашган “Маънавият хонаси” замон талаблари асосида жиҳозланди. Психология таълим йўналиши прфессор-ўқитувчилари ҳаракатлари билан 2-ТТЖда “Психологик хизмат маркази” ташкил этилди.
Факультет таркибидаги “Бошланғич таълим методикаси”, “Педагогика”, “Психология”, “Мусиқа ва уни ўқитиш услубиёти” ва “Чизмачилик ва тасвирий санъат” кафедралари факультет маънавий-маърифий ишлари режасини ижро учун қабул қилишди ва шунга мос равишда ўз иш режаларини ишлаб чиқишди, шу асосда факультетдаги маънавий-маърифий ишлар бир тизимда амалга оширилишга эришилди.
Ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари “Ахборот соатлари”, “Маънавият соати” дарс жадвалига мос равишда ўтказиш учун факультетнинг жами: 1111 нафар талабалари 44 гуруҳга ажратилди, “Бошланғич таълим спорт тарбиявий иш” таълим йўналишига “Бошланғич таълим методикаси” ва “Педагогика” кафедраси профессор-ўқитувчилари “Педагогика ва психология” таълим йўналиши талабаларига “Психология” кафедраси профессор-ўқитувчилари, “Мусиқий таълим” ва “Мактабгача таълим” йўналишларига, “Мусиқий таълим” йўналиши ўқитувчилари, “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналишига ЧТС кафедраси ўқитувчилари гуруҳ мураббийлари этиб тайинланди. Факультет талабаларига ҳалқаро ҳамжамиятида ва юртимизда бўлаётган ўзгаришлар онгли равишда етказиб борилди. Ушбу дарс соатларини ўтказилиши университет ректорати ва факультет деканати томонидан назоратга олинди.
Талабалар билан университет ректори, проректорлари ва маркетинг бўлимларининг учрашувлари мунтазам равишда ўтказиб борилди жумладан:
Шахснинг маънавий камолотини юксалтириш.
Факультетдаги барча академик гуруҳларда “Юксак маьнавият мезонлари” мавзусида туркум суҳбатлар ташкил этилди. Давра суҳбатлари дарс аудиторияларида бошланиб, талабалар турар жойларида доимий равишда тизимли олиб борилди. “Педагогика ва психология”, “Бошланғич талим спорт тарбиявий иш” таълим йўналишларида таълим олаётган талабаларга гуруҳ мураббийлари томонидан турли давра суҳбатлари йил давомида мунтазам ташкил этилди ва амалга оширилди.
Ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий, З.М.Бобур таваллуд айёмларини нишонлаш мақсадида “Ғазалхон ёшлигим”, “Мумтоз мусиқа ва наволар” мавзуларида Педагогика факультетида фаолият кўрсатаётган барча кафедралар билан бирга кечалар уюштирилди. Буюк бобоколонларимиз бизга қолдирган бой маънавий, маърифий, ахлоқий қадриятлар мерослар ҳақида фикр-мулоҳазалар юритишди. Талабалар саҳна қўринишлари, буюк шахслар яратган ўлмас асарлардан парчалар, куй- қўшиқлар, ғазаллар тайёрланди, уларнинг бой маънавий-маърифий бойликлари ўсиб келаётган ёш авлод талабалар онгига етказилди, бу каби ўлмас меросимизни асраб авайлашди, уни келгуси ёшларга ҳам етказиш таъкидланди.
Факультетда олиб борилаётган маънавий, маърифий, ахлоқий, тарбиявий иш режаларига асосан, жадвал асосида “Талабанинг маънавий қиёфаси” “Инсон-одоби билан гўзал” туркум давра суҳбатлари ташкил этилиб факультет талаба-ёшлари ўртасида талаба-ёшларга ахлоқ-одоб, кийиниш маданияти, муомала маданияти ҳақида тушунчалар беришдан иборат бўлиб, бу асосан 1-босқичларда, доимий равишда маънавий-маърифат соатларида дарсдан ташқари ташкил этилаётган суҳбат, маслахат, психологик тушунтириш давомида амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга гуруҳларда талабалар шахсий хонадонларда, хусусий хонадонларда ва талабалар турар жойларида гуруҳ мураббийлари, кафедра мудирлари ва деканлари томонидан алоҳида-алоҳида олиб борилмоқда. Бундан мақсад шу йўналиш талаба- ёшларида талабаларнинг маънавий, маърифий, ахлоқи, одобли, келажакда ўзлари танлаган ихтисос ва мутахаcсисликлари бўйича ҳақиқий инсон, етук кадр, илмий дунёқарашга эга бўлган шахсни тарбиялашдан иборат.
17-ноябр “Бутунжаҳон талабалар куни” муносабати билан ўтказилган тадбирларда факультетнинг иқтидорли талабалари иштирок этиб турли номинациялар бўйича совринли ўринларни эгалладилар.
2-ТТЖ да “Чизмачилик ва тасвирий санъат” кафедраси ассистенти, Х.Исмонов “Юксак маънавиятли шахс-буюк келажак пойдевори” мавзусида давра суҳбатини ташкил этди. Буюк боболарга садоқат руҳини сингдиришни асосий мақсад қилиб қўйилган тадбирдан кўзланган мақсадга эришилди. Тадбирда 70 нафар талаба иштирок этди.
12-апрель пайшанба куни “Мусиқа ва уни ўқитиш методикаси” кафедраси ўқитувчиси С.Мирзакаримова томонидан “Рақсларда ҳаёт жилоси” деб номланган мусиқий-бадиий тадбир ўқув биносининг 1.09-хонасида бўлиб ўтди. Унда ўзбек рақсининг бугунги ҳолати ва келажаги ҳақидаги фикрлар баён қилинди. Тадбирда рақс санъатига қизиққан 48 нафар талабалар иштирок этди. Иқтидорли талабалардан Р.Маърипова, М.Аманова, М.Исомиддинова, З.Тошматова, М.Оноровалар рақс ижодларидан намуналар ижро этдилар.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish