‘"тасдиқлайман" Андижон давлат университети



Download 1,59 Mb.
bet32/32
Sana07.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#752407
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
факул хисобот тўғри

МУСИҚА КАФЕДРАСИ: Миллий маънавиятимиз қирраларини келажак авлодимиз шуурида мукаммал шакллантириш ва юксалтириш учун барчамиз масъулмиз. Ана шу маънода «Мусиқа ва уни ўқитиш методикаси» кафедрасида маънавий-маърифий ишлар бўйича махсус режа тузилган ва режа асосида ишлар олиб борилмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари маънавий-маърифий ишларни фаол ва изчил амалга ошириб келмоқдалар. 2011 йил январ ойида «Вокал синфи» концерти ўтказилди. Концертда Н.Гонтарюк синфи, Қ.Нуриддинов синфлари иштирок этдилар. Концерт иштирокида IV босқич талабаси К.Хакимов, III босқич талабаси А.Абдуғофуров, II босқич талабаси Омонов Санжар, I босқич талабаси И.Нумоновлар ўз махоратларини намойиш этдилар.
Улуғ мутафаккир Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобурнинг таваллудларига бағишланган АДУ биносида Байналминал-95 биноларида катта тантанали равишда ўтказилди. Кечада Навоий ва Бобур ғазалларига басталанган қўшиқлар ижро этилди. Қўшиқлар А.Махмудов, Н.Хакимов, О.Тўраева, Қ.Тоштемиров ва талабалардан Р.Қўзиева, С.Омонов томонидан меъёрига етказиб ижро этилди.
14 январ «Ватан химоячилари» кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни университет ректори Т.А.Мадумаров кириш сўзи билан очиб берди. Тадбир бадиий қисмида кафедрамиз профессор-ўқитувчилари ва талабалари ижросида харбий куй ва қўшиқлар янгради. Айниқса II босқич талабаси М.Исомуддинова томонидан тайёрланган ҳарбийча рақслар, дуторчи қизлар ансамбли ижросидаги ялла қўшиқлар уруш ва мехнат ветеранлари томонидан қизғин кутиб олинди. Ундан ташқари Жисмоний тарбия факультети талаба йигитларининг чиқишлари барчага манзур бўлди.
Кафедрамизнинг хисобот концерти феврал ойида кафедрамизда бўлиб ўтди. Концертда М.Насриддинов рахбарлигидаги ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестри «Дутор баёти», Ш.Ахмедов бошчилигидаги «Истиклол» эстрада гуруҳи ўзининг шўх, қизиқарли репертуари билан, дуторчилар ва доирачилар ансамбиллари хам ўзларининг шўх ялла ва доира усуллари билан иштирок этишди. Концертни тинглаб томоша қилган талабалар ўзларига етарли даражада маънавий озуқа олишди. Ушбу концерт дастури учинчи талабалар турар жойи талабалари учун хам қайта намойиш қилинди.
Март ойи бахорнинг дастлабки ойи бўлганлиги, орзиқиб кутганлиги сабабли ушбу ой байрамларга тўла. “8-март Халқаро хотин қизлар байрами”, “Наврўз умумхалқ байрами” бизнинг кафедрамизда ва университетимиз миқёсида катта байрам сифатида нишонланди. Байрамда мақомчилар ансамбили, “Дуторчи қизлар” ансамбли ва Ўзбек халқ чолғу ансамбли чиқишлари қизғин кутиб олинди.
Кафедрамизнинг апрел ойига режалаштирилган фортепиано синфи бўйича тахсил олаётган талабалар иштирокида «Мусиқий кеча» ажойиб тарзда ўтказилди. Кечада йўналишимиз талабалари фаол иштирок этди. Кечага О.Абдубачаева ва З.Хаджаевалар рахбарлик қилди. Май ойининг ажойиб кунларидан бири 9-май хотира ва қадрлаш кунига бағишланган «Мақом кечаси» ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Ғ.Хожиқулов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими А.Махмудов ва кафедра ассистенти О.Тўраевалар иштирок этдилар.
Июн ойида «Дуторчи қизлар» ашула ва рақс ансамбли ўзининг хисобот концертини ўтказишди. Концертга Р.Маматисаева, катта ўқитувчи С.Мирзакаримова, А.Маматисаевлар бошчилик қилди.
«Навозанда» қўшиқлар мушоирасида 2-курс талабаси Р.Қўзиева қатнашиб ўзининг истеъдодини кўрсата олди ва фахрли ўринлардан бирини эгаллади.
Бундан ташқари Р.Қўзиева «Нихол» Республика кўрик танлови совриндори, «Нихол» мукофоти совриндори бўлиб қайтди. 4 босқич талабаси Мадумарова Ёрқиной “Мехр нури” жамғармасининг иқтидорли талабалар степендиясига эга бўлиб қайтди. 2-курс талабалари М.Исомуддинова ва М.Амановалар хам ўзининг рақс қобилияти билан “Келажак овози” кўрик танловининг вилоят босқичида 1 ўринни эгалладилар. Шу билан бирга 2 босқич талабаси С.Омонова ҳам “Ниҳол” мукофоти совриндорлигига эга бўлиш мақсадида кўрик танловларда иштирок этиб келмоқда. Режада белгиланган мустақиллик байрамининг 20 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари режа бўйича ташкил этилди. Пахта йиғим мавсумида АДУ талабаларига маданий дам олишлари учун «Агетбригада-2011» гурухи ташкил этилди. «Агетбригада-2011» гурухида Н.Хакимов бошчилигидаги ансамбил, Қ.Тоштемиров бошчилигидаги гурух, Б.Хамрақулова бошчилигидаги гуруҳ ва университетнинг «Ҳумо» дастаси университетнинг барча факультетларида мавсум давомида ўз концертларини намойиш этиб боришди.
АДУ мураббийлар кунига бағишланган «Устоз ва мураббийлар кунига бағишланган катта тадбир» ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган «Ватан остонадан бошланади», «Ўз хуқуқингизни биласизми» мавзусида лекция концертлар уюштирилди. Байналминал-95 талабалар уйида Педагогика факультети талабалари учун “Камолот ёшлар ижтимоий харакати” билан биргаликда «Ватанни севмоқ иймондандир» мавзусида лекция концерти ўтказилди. Концертда кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари иштирок этди. АДУ бош биносида “8-декабр Конституция куни” га бағишланган концертда кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалари фаол иштирок этдилар.
Декабр ойига режалаштирилган «Ўзбек миллий рақслари оламига саёхат» мавзусидаги лекция концерт С.Мирзакаримова, А.Маматисаев томонидан ташкил этилиб таълим йўналиши талабаларига 2011 йил 16-декабр куни тақдим этилди. «Ўзбек миллий рақслари оламига саёҳат» деб номланган мусиқий композиция ва рақслар гулдастаси С.Мирзакаримова, А.Маматисаевлар томонидан ташкил этилди.
Талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида кафедрада илмий тўгараклар, ижодий марказлар фаолиятини режалаштирилди. Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни профессионал санъатга йўналтириш мақсадида кафедра қошида жорий йилда “Дуторчи қизлар” ва “Мақомчилар” тўгараклари мунтазам иш олиб борди. Ушбу тўгараклар вилоятимиз, АДУ факултетларининг барча тадбирларида фаол иштирок этдилар.
2011-2012 ўқув йилида кафедрамиз профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан 20 дан ортиқ тадбирлар, концертлар ташкил этилди. А.Навоий, З.М.Бобур, Олимжон Холдор, Муҳаммад Юсуф ва бир қанча эл ардоғида бўлган шоир, олим ва давлат арбобларнинг таваллудига бағишланган кечаларни мисол қилишимиз мумкин. Мусиқа ва уни ўқитиш методикаси кафедрасида 2011-2012 ўқув йили давомида маънавий-маърифий ишлар бўйича куйидаги ишлар амалга оширилди.
Кафедра профессор ўқитувчилари томонидан гуруҳларда миллий меросларимизни ва ибратомус тарбиявий аҳамиятга эга бўлган манбалардан фойдаланиш хамда уларни ўрганишни ташкил этиш, хар бир дарс ва тадбирлар мазмунига миллий анъаналаримиз ва меросларисизни ўрганиш бўйича барча ишлар ташкиллантирилди.
Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни профессионал санъатга йўналтириш мақсадида кафедра қошида жорий йилда хафтанинг хар сешанба ва жума кунлари “Дуторчилар” ва “Мақомчилар” тўгараклари мунтазам иш олиб борди. “Дуторчилар” тўгараги аъзоси Мадумарова Ёрқиной ўзининг истеъдоди натижасида “Фонд форум” нинг “Меҳр нури” жамғармасида иқтидорли талабалар степендиясига эга бўлди.
Ушбу тўгарак иштирокчилари вилоятимиз, АДУ миқёсидаги ва факултетнинг барча тадбирларида фаол қатнашиб келмоқдалар ва бундан кейин хам давом этади деб айта оламиз. “Мақомчилар” тўгараги иштирокчиси С.Омонов ўзининг истедоди орқали вилоят ва АДУ миқёсидаги тадбирларда иштирок этиб келмоқда. Белгиланган режалардан ташқари талабалар турар жойларида “Ёшлар-келажагимиз пойдевори” мавзуси остида давра суҳбати бўлиб ўтди. Кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан юртимиз ёшлари учун яратилган имконият, шарт-шароит, турли жамғарма фондлари уюшмалари уларнинг асосий мақсади талаба ёшларнинг иқтидори илмий дунёқарашини шакллантиришга қратилганлиги таъкидланиб, юртимиз ёшларидан юксак илмий салоҳиятли бор ирода кучини сарф қилган ҳолда сабр-қаноат билан билим, малака ва кўникмаларини эгаллаб бориш талаб этилаётганлиги айтиб ўтилди. Талабалар томнидан берилган саволларга кафедра профессор-ўқитувчилари Р.Маматисаева ва Д.Раимовалар томонидан илмий назарий асослаб берилди.


Педагогика факультети декани, доцент : М.Мамажонов






















Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish