‘"тасдиқлайман" Андижон давлат университети


Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси



Download 1,59 Mb.
bet31/32
Sana07.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#752407
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
факул хисобот тўғри

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси: Ушбу масала бўйича университетнинг маънавий-маърифий ишлар режаси асосида 2011 йил 28 августда кафедранинг янги ўқув йили учун маънавий–маърифий ишлар режаси ишлаб чиқилди ва факультет илмий кенгашида тасдиқланди. Режага биноан хафтанинг хар жума кунлари кафедра профессор-ўқитувчилари талабалар билан ўқув жараёнлари юзасидан, маънавий–маърифий мавзуларга доир очиқ мулоқот ўтказиб келдилар. Очиқ мулоқотда ўқитувчилар талабалар мавжуд камчиликларини бартараф этишга кўмаклашдилар. Маънавий ишлар бўйича хар канча мактансак арзийди. 2011-2012 ўқув йилида манавий ва маърифий ишлар талаб даражасида ташкил қилинди дейиш мумкин албатта бундай ютукларга эришишимизда устозларимиз профессор Низомиддин Холиқов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Виктор Лигайнинг хизматлари каттадир.
2011-2012 ўқув йилида кафедрамиз профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан университет ва вилоят миқёсида бир қатор кўргазмалар ташкил этилди. Чизмачилик ва тасвирий санъат кафедрасида 2011-2012 ўқув йили давомида маънавий-маърифий ишлар бўйича куйидаги ишлар амалга оширилди.
Кафедра профессор ўқитувчилари томонидан гуруҳларда миллий меросларимизни ва ибратомус тарбиявий ахамиятга эга бўлган манбалардан фойдаланиш хамда уларни ўрганишни ташкил этиш, хар бир дарс ва тадбирлар мазмунига миллий анъаналаримиз ва меросларисизни ўрганиш бўйича барча ишлар ташкиллантирилди.
Шахснинг маънавий камолотини юксалтириш, талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида кафедрада илмий тўгараклар, ижодий марказлар фаолиятини ривожлантириш йўлга қўйилди. Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни маънавий камолотини юксалтириш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилари факултетда ва талабалар турар жойларида давра сухбатлари ва семинар тренинглар ташкил қилдилар. Жумладан М.Юрданидзе 30.11.2011 йил куни “Гиёхвандлик ва терроризм аср вабоси”, профессор Н.Холиқов “Миллий анъаналаримиз бардавом келажагимиздир”, 21.12.11 Х.Исмонов “Зумрад қиш таровати”, 28.12.11 М.Зокирова “Янги йилни ким қандай қарши олади”, 04.01.12. С.Мирзаев “Ободлик кўнгилдан бошланади”, 11.01.12 й. Х.Салахидинова “14-январ Ватан ҳимоячилари куни”, 18.01.12. Й. А.Махмудов “Бу муқаддас заминда азиздир инсон”, 25.01.12 й. М.Юрданидзе “Устоз отангдай улуғ”, 01.02.12 й. Н.Юсупова “Талабаларнинг кийиниш маданияти, турмуш тарзи”, 22.02.12 й. М.Зокирова “Шахснинг жамиятдаги ўрни”, 29.02.12 й. С.Мирзаев “Олтин меърос” ўзбек халқ усталари билан сухбат, 07.03.12 й. Х.Салахидинова “Сен барибир муқаддассан аёл”, 14.03.12. й. А.Махмудов “Меҳнат инсонни бахтга етаклайди”, 21.03.12 й. М.Юрданидзе “21 март Наврўз миллий байрамимиз”, 28.03.12 й. Н.Юсупова “Энг буюк жасорат-маънавий жасоратдир”, 04.04.12 й. “Сохибқирон А.Темур буюк бобокалонимиз”, 18.04.12 й. М.Зокирова “Аёл ва жамият”, 25.04.12 й. С.Мирзаев “Баҳорий лахзалар мавзусида ижодий танлов ўтказиш”, 25.04.12 й. Х.Салохидинова “Санъат оламидаги янгиликлар ҳақида сухбат”, 9.05.12 й. А.Махмудов “Хотира муқаддас туйғу. 9-май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан сухбат”, 16.05.12 й. М.Юрданидзе “Баркамол авлод буюк юрт келажаги”, 23.05.12. й. Н.Юсупова “Одоб инсон зийнати”, 30.05.12.й. Н.Холиқов “Яхши дам мехнатга хамдам” мавзулари остидаги давра сухбатлари, тренинглар ва ижодий асарлари танловларини кафедра режаси асосида мунтазам ўтказиб бордилар.
Чизмачилик ва тасвирий санъат кафедраси ушбу масала юзасидан бир қанча ишларни амалга ошириб келмоқда. Берилган режалардан ташқари талабалар турар жойида кафедра ассистенти.
Бундан ташқари кафедра профессор-ўқитувчилари йўналиш талаба ёшларининг онгига диний бағрикенлик тушунчаси мураббийлик соатлари давомида сингдириб бордилар. Ёшлар онгига ҳалқаро терроризм ҳавфи ҳақидаги билим малака, кўникмалар сингдирилиб мустаҳкамланди.
2012 йил мустахкам оила йили муносабати билан “14-феврал куни қандай кун?” мавзусида сухбат уюштирилди. Кафедра ассистенти Х.Салахидинова факультет 3-босқич талабаларига 24.04.12 йил куни “Ислом ва унинг жамиятга таъсири” мавзусида сухбат ўтказди.
Талабаларнинг сиёсий-хуқуқий маданиятини шакллантириш мақсадида “Комусимиз-номусимиз” мавзуси остида давра суҳбати бўлиб ўтди. Хафтанинг хар сешанба кунида бўлиб ўтадиган ахборот соатларида гурух мураббийлари президентизнинг асарларидан, Вазирлар махкамасининг қарорлари, фармойишлари билан таништириб бордилар.
Талабаларни сиёсий-хуқуқий маданиятини шакллантириш мақсадида кафедра ўқитувчилари Н.Юсупова 7.12.11.“Конституциямиз-бахтимиз қомуси”, 11.04. 12 й. Х.Исмонов “Юксак маънавиятли шахс буюк келажак пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказган бўлса, кафедра ассистенти 10.04.12 йил куни Х.Салахидинова йўналишнинг 3-босқич талабаларига “Ақидапараст оқимларнинг жамиятга тахдиди” мавзусида маъруза машғулоти ўтказди.
Бундан ташқари кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамкорликда йўналиш талабаларининг сиёсий хуқуқий маданиятини шакллантириш мақсадида режада белгиланган мавзулар остида тақдимотлар тайёрланиб талабалар хукмига ҳавола этдилар. (1-илова)
Табиат ва атроф муҳитга озодалик билан қараш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини англаб етган ҳолда йўналишнинг хар бир гурух талабалари иштирокида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Шу мақсадда Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси таълим йўналишига ажратилган хар бир ободонлаштириш жойлари хафтанинг хар шанба кунлари дарахтларни охаклаш, гуллар экиш, ерларни чопиш ва шунга ўхшаш ободонлаштириш ишлари билан хар бир гурух бўлинган холатда иш юритади.
Университет ректорининг буйруғи билан университет кўчасининг ўнг томонидаги поезд йўлига тўлиқ оформления ишлари амалга оширилди. Бунда тошлардан мустақиллигимизни шарафловчи сўзлар ва гуллар чизилиб, оқланди.
Талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва жисмоний маданиятни шакллантириш мақсадида йўналиш талабалари ўртасида “Чекиш умр заволи”, “ОИТС аср вабоси”, “Алкогоизм-соғлигимиз кушандаси”, “Гиёхвандлик ва унинг оқибатлари” мавзулари остида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бордилар. Мавзулар юзасидан тайёрланган тақдимотларни талабаларга етказишда айниқса гурух мураббийларининг меҳнатлари катта бўлди. Ҳар би р тақдимотдан сўнг талабалар билан сухбатлашилганда соғлом турмуш тарзини олиб бориш келажакнинг мустахкам пойдевори эканликларини тушуниб етишганининг гувохи бўлдик.
Бундан ташқари университет вилоят ва Республика миқёсида ташкил этилган спорт тадбирларида йил давомида талабаларимиз фаол иштирок этиб келдилар. Жумладан 3-босқич “Б” гуруҳ талабаси Ж.Жўраев йил давомида икки марта кураш спорт тури бўйича 70 кг вазн тоифасида Республика чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.
Кафедра аёл ўқитувчилари иштирокида хар йили ўтказиладиган волейболл спорт ўйини бу йил хам ўтказилди. Бу мусобақада кафедрамизнинг энг ёш аёл ўқитувчиси Х.Салахидинова иштирок этди.
Бир сўз билан айтганда соғлом турмуш тарзи ва жисмоний маданиятни шакллантириш юзасидан бир қатор ибратли ишлар амалга оширилди.

Талабалар ўртасида турли оқимларга қарши курашиш, жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш, диний экстиримизм, фундаментализим ва тероризмга қарши кураш бўйича кафедра мудири, профессор-ўқитувчилар ва мураббийлари томонидан семинар тренинг, тадбирлар, давра сухбатлари мунтазам ўткизиб борилди. Талабалар онгида мафкуравий иммунитет ва ғоявий курашчанликни шакллантириш мақсадида “Ақидапараст оқимларнинг жамиятга тахдиди” деб номланган видеоролик намойиш этилди. Видеороликни намойиш этишдан кўзланган асосий мақсад талабаларни жамиятда содир бўлаётган ижтимоий ходисаларга қарши тура олиш маданиятини шакллантириш эди. Талабалар видеоролик орқали ақидапараст оқимларнинг манфур режалари, ёвуз мақсадларидан яна бир бор огоҳ бўлдилар.


Чизмачилик ва тасвирий санъат кафдраси вилоят ва АДУ миқёсидаги ўтказилаётган барча тадбирларда ўз ижодий ишлари билан мунтазам ва фаол қатнашиб келади.
Миллий байрамлар, тарихий саналар ва буюк аждодлар таваллудини нишонлаш юзасидан кафедранинг маънавий-марифий ишлари режасига киритилган 3-ТТЖда 08.02.12 й. Н.Холиқов “А.Навоийнинг 570 йиллигига бағишлаб, аждодларга муносиб ворис бўламиз”, 15.02.12 й. Х.Исмонов “Шоҳ ва шоир З.М.Бобур таваллудининг 429 йиллиги” га бағишланган давра сусбати ташкил ташкил этдилар. Бу тадбирларда кафедранинг жонкуяр профессор-ўқитувчиларидан С.Мирзаев, Н.Юсупова, М.Зокирова, М.Юрданидзелар фаол иштирок этдилар.
Профессор-ўқитувчилар иштирокида маънавий-маърифий йўналишларда семинар тренг ва учрашувлар ўтказиб борилди. Профессор-ўқитувчиларнинг маънавий-маърифий дунёқараши ва савиясини ошириш янги педагогик технологиялар, компютер технологиялари, хорижий тилларни ўрганиш ва Президент асарлари асосида инсон маънавий етуклигини таъминлаш мақсадида хар галги талабаларнинг таътил пайтида ўқув машғулотлари ўтказилиб борилди.
Кафедра аъзоларини университет, факультет ва кафедрада ўтказиладиган маънавий–маърифий тадбирларда иштирок этиши таъминланиб келмоқда. Чизмачилик ва тасвирий санъат кафедрасига бириктирилган Андижон шаҳридаги “Ҳабибий” ҳамда “Фаробий” махалла фуқоролар йиғини билан узвий равишда мулоқотлар йўлга қўйилган. Ижарада турувчи талабаларнинг хонадон эгалари билан хам турли мавзуларда суҳбатлар ташкил этилиб, улар билан шартнома тузилган. Шартномага асосан гурух мураббийлари талабаларни хар хил оқимларга кириб кетмасликлари учун хонадон эгалари билан доимий тарзда алоқа қилиб турилади. Кафедрага бириктирилган Бўз қурилиш комунал хўжалик касб хунар коллежи билан хам хамкорлик ишлари ташкил этилган, бунга кафедра ассистенти Х.Исмонов масъул этиб тайинланган..

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish