ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
__________ А.Умаров
2021 йил «_____» ___________
ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ
ФАННИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
100000 — Таълим
|
Таълим соҳаси:
|
110000 — Таълим
|
Таълим йўналиши:
|
60110100 - Педагогика ва психология (кўшимча тарбия фани ўқитувчиси)
|
Фан/модуль коди
PedMahM1008
|
Ўқув йили 2021-2022
|
Семестр
6-7
|
Кредитлар
6
|
Фан/модуль тури Мажбурий
|
Таълим тили
Ўзбек/рус
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
4
|
1.
|
Фаннинг номи
|
Аудитория
машғулотлари
(соат)
|
Мустақил
таълим
(соат)
|
Жами
юклама
(соат)
|
Педагогик махорат
|
90
|
90
|
180
|
2.
|
1.Фаннинг мазмуни
“Педагогик махорат” фанини ўқитишдан мақсад – бакалаврларни педагогик маҳорат, педагогик техника ва маданияти назарияси ҳамда амалиёти бўйича билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлашдир. Чунки, ҳозирги замон ўқитувчиси ҳаётимизда юз бераётган туб ўзгаришларнинг асосий иштирокчиларидан бири бўлиб, у ҳар томонлама етук, чуқур билимга эга бўлган мутахассис, Ватани ва ҳалқига содиқ, педагогик маҳорат ва лаёқатга эга бўлган, жамиятдаги ҳамда касб вазифаларини яхши билган шахс этиб тарбиялашдан иборатдир ва тамойилларини амалиётда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.
Фаннинг асосий вазифалари – давр талабига жавоб берадиган ёш мутахассисларни фақат назарий билимларни чуқур ўрганган ҳолда эмас, балки айни вақтда буюк инсоний фазилатларга эга бўлган, муомалага кириша оладиган, ўз ишини пухта эгаллаган моҳир мутахассислар этиб тайёрлашдан иборатдир.
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
III. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу: Педагогик маҳорат ҳақи да тушунча ва унинг ўқитувчи фаолиятида тутган ўрни.
Ўқитувчи фаолиятининг тузилиши. “Педагогик маҳорат” тушунчаси. Педагогик маҳоратнинг асосий таркибий қисмлари ва уларнинг моҳияти. Ўқитувчи фаолиятининг асосий йўналишлари. Педагогик билимлар. Педагогик заковат. Педагогик қобилят. Педагогик техника.
2-Мавзу: Педагогик маҳоратнинг мазмуни ва уни шакллантириш усуллари
Педагогик маҳоратнинг мазмуни ва уни шакллантиришда нутқ малакаси ва техникасини мукаммал ўзлаштириш. Тушунарли, таъсирчан фикр ва ҳис – туйғуларини сўзда аниқ ифодалаш. Мимик ва пантомимик ҳаракатлардан ўз ўрнида фойдаланиш. Мимик ва пантомимик ҳаракатлардан ўз ўрнида фойдаланиш. Маъноли ва очиқ чеҳрали нигоҳ билан қараш. Ҳиссий психик ва тасодифий ҳолатларда ўз ҳис – туйғуларини жиловлай олиш. Турли вазиятларда тарбиячига ҳос бўлган ижодий кайфиятни бошқариш. Кулги ва табассусда самимийликни эътироф этиш. Ўқувчилар билан доимо яхши кайфият ва рағбатлантирувчи муносабат бўлиш. Саводли ва соф адабий тилда сўзлаш. Аниқ имо-ишораларни ўз ўрнида ишлата олиш. Ижодий педагогик қобилятини қўллай билиш. Юксак замонавий ахборот технологиялари ва портал тизимидан эркин фойдалана олиш. Муошарат одобига доимо риоя қилиш.
3-мавзу: Падагогнинг касбий компонентлиги
Ўқитувчининг касбий компетенцияси тизими – педагогик маҳорат орқали намоён бўлиши. Касбий тайёргарлик моделини шакллантириш. Факт ва ҳодисаларни назарий жиҳатдан таҳлили. Таҳлил этишни назарий даражага олиб чиқиш маҳорати. Касбий компетенция ва унинг шаклланиш босқичлари. Шаҳсий компетенция; махсус ва дидактимк компетенция; коммуникатив компетенция; информацион компетенция; муаммоларни ҳал эта олиш; ривожлантирувчи муҳитни яратиш.
4-мавзу: Ўқитувчи фаолиятида педагогик қобилият
Қобилиятнинг психологик – педагогик тавсифи. Педагогик қобиляитнинг асосий турлари. Эмпатия ва перцептив қобилиятлар. Дидактик, ташкилотчилик, конструктив, коммуникатив, билиш ва англаш қобилиятлари. Ўқитувчи иродаси, сабр – тоқати, мақсадга интилиши, ўз ҳатти – ҳаракатларининг тўғрилигига нисбатан қатъий ишончи, унинг ўз – ўзини идора қилиш ҳамда бошқаларга таъсир ўтказа олиш қобилияти, ҳис – туйғулари ва кайфиятини бошқара олиши, ўз зиммасига жавобгарликни ола билиши, ижодий ҳолатни ташкил эта олиши каби сифатлари.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |