Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet30/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар
Тарихлар моҳияти 65


етганлар, деб тавсифлайди106. Шундай бўлгач, агар уларнинг [Солис тўғрисидаги] ҳикоялари рост бўлса, у мутлақ эмас, балки шартлидир.
Сўнгра Искандар отаси Филиф107 тарихи келади. Бу Қибт йиллари-га асосланган. Кўпинча бу тарих македониялик «бинокор» Искандар-кинг ўлган вақтидан бошлаб ишлатилади. Бу икки тарих бир-бирига мувофиқдир, фақатгина номда ихтилоф бор. Чунки «бинокор» Искан-дардан кейин Филиф подшоҳ бўлган. Демак, аввалгисининг ўлган вақ-тидан ёки кейингисининг тахтга чиқишидан тарих бошланиши фарқсиз бўлиб, тарих боши қилиб белгиланган ҳолат иккови ўртасида умумий чегарадир. Бу тарихни ишлатувчилар «искандаронликлар» деб лақаб-ланганлар. Шу тарихга асосланиб искандаронлик Совун «Қонун» номи билан машҳур бўлган зижини [тузган].
Кейин айрим кишилар «Зулқарнайн» деб атайдиган юнонлик Ис-кандар тарихи келади. Бу ҳақдаги ихтилофларни108 бундан кейин алоҳи-да фаслда баён этаман. Искандар тарихи Рум йилларига109 асосланган, кўп миллатлар шу тарихни ишлатадилар.
Искандар йигирма олти ёшида Эрон подшоҳи Доро билан урушиш-га отланиб, унинг пойтахти томон йўл олади. Юнон мамлакатидан чи-қиб, Байтулмуқаддасга келди, у ерда яҳудийлар турар эдилар. Искан­дар уларга Мусо ва Довуд алайҳиссаломлар тарихини ишлатмасликни, ўз тарихига кўчишни ва Байтулмуқаддасга келган йилини тарих боши цилиб олишни буюрди. У йил Искандар туғилишининг йигирма еттинчи йили эди.
Яҳудийлар унинг таклифини қабул этиб, амрига бўйсундилар, чун­ки уларнинг [диний] олимлари ҳар вақт Мусо замонидан минг йил ўтса, янги тарих ишлатишга рухсат берган эдилар. Бу вақтда Мусо тарихига минг йил тўлиб, улар айтгандек, қ.урбонликлар, жонлик сўйишлар тўх-татилган эди. Шундан кейин яҳудийлар Искандар тарихига кўчиб, маъ-лум ойлар ва кунларда қилиниши лозим [бўлган] амалларда шу тарихни цўлладилар. Лекин бу тарих бошини Искандар туғилишининг йигирма олтинчи йилидан тайин этдилар, бу йил забт сафарига отланган би-ринчи йил эди; уларнинг бундай қилишига сабаб [Мусо тарихини] минг йилга тўлғизиш эди.
Сўнгра Искандар тарихидан расо минг йил ўтгач, яҳудийлар та­рих боши қилиб оладиган бирор ҳодиса юз бермади, шунинг учун улар Искандар тарихига амал қилиб ва уни қўллаб қолавердилар.
Юнонликлар ҳам шу тарихга амал қилдилар. Мавсил матрони Ҳа-биб ибн Биҳриз110 таржима қилган бир китобда айтишларича, улар бундан олдин Юнон ибн Бурснинг Бобилдан ғарбга томон хуружини тарих қилиб олганлар.
ЦҚейин подшоҳ Август тарихи келади. Бу подшоҳ қайсарларнинг биринчисидир. «Қайсарнинг» маъноси француз тилида111 «ёриб олин-ган» демакдир. Уни қайсар дейишга сабаб шуки, онаси унга ҳомиладор бўлиб, дард тутган вақтда ўлган. Шунда онасининг қорнини ёриб, бо-ласини олганлар ва унга Қайсар лақабини берганлар. У хотин киши андомидан чиқмаганини подшоҳларга писанд қилиб, фахрланар эди. Аҳмад ибн Саҳл ибн Ҳошим ибн ал-Валид ибн Ҳамла ибн Комкор ибн Яздижард ибн Шаҳриёр112 ҳам Қайсар сингари онаси қорнидан ёриб олинганидан фахрланар ва одамларни мана шу иборат билан, яъни «Фарж боласи» деб сўкар эди.
Тарих ёзувчиларнинг баён этишича, Марям ўғли Исо шу Август подшоҳлигининг қирқ учинчи йилида туғилган. Бу йиллар ўтиши бўйича [ҳисобланганда] тўғри чиқмайди. Келажакда бериладиган жадваллар-даги тарихлар Исонинг Август подшоҳлигидан ўн етти йил кейин туғил-ганини кўрсатади113.
Искандаронийларнинг кабисасиз қибтий йиллари билан ҳисоб юр-гизишдан бизнинг замонимизда Мисрда ишлатилаётган калдонийлар йили114 билан ҳисоблашга ўтказган шу қайсар Августдир. Бу воқеа унинг подшоҳлигининг олтинчи йилида эди; искандаронийлар ўша йил-ни тарих боши қилиб олдилар.
Сўнгра Антонина тарихи келади. Бу Рум115 подшоҳларининг бири-дир. Бу тарих рум йиллари [шамсий йиллар] билан ишлатилади. Бат-лимус Антонина подшоҳлигининг биринчи йилида турғун ёритқичлар ҳақидаги [хатоларни] тузатиб, уларни ўз китоби «ал-Мижастий»га ки-ритди ва уларни ҳар йили116 бир даража юргизилсин, деб буюрди.
Кейин Дақлитёнус117 тарихи келади. У санамларга ибодат қилувчи Рум шодшоҳларининг охиргисидир. Подшоҳлик унга ўтгач, унинг авло-дида қолди. Бундан кейин Константин подшоҳ бўлди. У Рум подшоҳла-ридан христиан динини қабул этган биринчи подшоҳ эди. Бу тарих йил­лари ҳам румийча [шамсий] дир. Зиж тузувчилардан бир қанчаси шу тарихни қўллаб, астрологияга оид масалалар, туғилган болаларнинг толелари ва планеталарнинг бир-бирлари билан тўқнашув [қирон] лари хусусида ўзлари муҳтож бўладиган масалаларни шу тарих билан бел-гилаганлар.
Сўнгра Муҳаммад пайғамбарнинг — худо унга ва унинг авлодига раҳмат ёғдирсин — Маккадан Мадинага кўчиш тарихи келади. Бу тарих қамарий йилларга асосланган бўлиб, ой боши ҳисоб билан эмас, янги ойнинг кўриниши билан белгиланади. Барча мусулмонлар шу тарихни қўллайдилар. Нима учун бу тарих боши ҳижратдан белгиланиб, [пай-ғамбарнинг] туғилиши, унга пайғамбарлик [мартабасининг] келиши ёки унинг вафотидан белгиланмаган? Маймун ибн Миҳроннинг118 ривоят қилишича, Умар ибн ал-Хаттоб119 ҳузурига, [давлат томонидан] шаъбон ойида тўланадиган ҳужжат келтирилганида, Умар: «Қайси шаъбон, шу биз турган шаъбонми ёки келажак шаъбонми?»— деган. Кейин у, танг-ри элчиси — худо унга ва унинг авлодига раҳмат ёғдирсин — суҳбатини қурган кишиларни йиғиб, вақтларни тайинлашда ўзининг ҳайронлиги хусусида улардан маслаҳат сўраган. Улар: «Эронликларнинг бу ҳақда қўллаган тадбирларини билишимиз керак»,— деганлар. Кейин Ҳурму-зонни120 олиб келиб, ундан эронийлар қўллайдиган тадбирни сўраганлар. У: «Бизда бир ҳисоб бор, уни «моҳ-рўз», яъни ойлар ва кунлар ҳисоби деб атаймиз»,— деган. Булар моҳ-рўзни арабчалаштириб «муаррах» деганлар ва «тарих» лафзини унинг «масдари»121 қилиб кўрсатганлар. ЦҲурмузон уларга эронликлар тарихни қандай қўллашларини, шунинг- 30 дек румларнинг қандай ишлатишларини баён этган. Шу вақт Умар расулуллоҳ суҳбатдошларига: «Одамлар ўз муомалаларида қўллашла-ри учун бир тарих боши белгиланг»,— деган. Уларнинг баъзилари: «Рум тарихини ишлатинг, чунки улар Искандар тарихини қўллайдилар»,— деса, биров: «У, жуда узайиб кетади»,— деган, яна бошқалари: «Эрон­ликлар тарихини қўлланг»,— деса, иккинчиси: «Қачон эронликлардан бир подшоҳ тахтга чиқса, у ўзидан олдинги подшоҳ тарихини қўлламай қўяди»,— деган. Шундай қилиб, саҳобалар бу масалада бир-бирлари 5-124

бб Қадимги халқларбан колгйн ёдгорликлйр

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish