Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet31/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Тарихлар моҳияти
67


билан келиша олмаганлар. [Аммо] аш-Шаъбий122 ривоятича, Абу Мусо ал-Ашъарий 123 Умар ибн ал-Хаттобга ёзган бир хатида: «Сендан бизга мактублар келади, уларда тарих йўқ»,—деган. Умар турли девонлар124 тузиб, хирож ва қонунлар жорий қилган эди. У тарихга муҳтож бўлди, аммо қадимги тарихларни қўллашни истамасди. Шу вақт ўз ҳузурига [кишиларни] чақириб, улардан маслаҳат сўради. Пайғамбарнинг ҳиж-рат қилиб125, Мадинага етиб борган вақти жуда аниқ, шак-шубҳадан энг узоқ вақт эди. Бу душанба куни раби ал-аввалдан саккиз кеча ўт-гаида воқе бўлган эди, йил боши пайшанба кунига тўғри келди. Қейин Умар шунга амал қилиб, ўз эҳтиёжида шу тарихни қўллади. Бу ҳодиса ҳижратнинг ўн еттинчи йилида эди126.
Ҳижратни қабул этишларига сабаб шуки, [Муҳаммаднинг] туғилган ва унга пайғамбарлик [мартабаси] келган вақтлар ҳақида шу қадар ихтилоф юз берганки, ихтилофсиз бўлиши лозим бўлган нарсани [та­рих] га асос қилиш мумкин эмас. [Аш-Шаъбий] айтади: «Биров пайғам-бар душанбага ўтар кечаси раби ал-аввалнинг иккинчисида; биров саккизинчисида деса, бошқаси ўн учинчисида туғилди деган; яна биров, Хусров Нўшервон127 подшоҳлигининг қирқ олтинчи йилида; биров қирқ иккинчи; биров қирқ учинчи йилида128 туғилди деган. Шунинг учун бу ихтилоф баробарида [пайғамбар] умри ҳақида ҳам келишмовчилик бор». Шунингдек, йилларнинг оралари ҳам бир-биридан тафовутли бўлиб, баъзилари кабисали ва баъзилари насий ҳаром қилингач, кабисасиз-дир. Шу билан бирга, ҳижратдан сўнг ислом дини оёққа туриб, ширк129 орқага қайтди, пайғамбар алайҳиссалом Макка кофирларининг қийноқ-ларидан қутулди ва кетма-кет ғалабаларга эришди. Ҳижрат пайғамбар учун подшоҳларнинг тахтга чиқиб мамлакатни [душманлардан] тоза-лашлари каби бўлди.
Пайғамбарнинг вафот вақти эса, гарчи у маълум бўлса ҳам, бир пайғамбарнинг ўлган вақтидан ёки бир подшоҳнинг ҳалок бўлган вақ-тидан тарих олиш ёқимли иш эмас. Агар сохта [пайғамбар] ёки халққа душман [подшоҳ] бўлса, ўлимидан халқ қувонса ва ўлими байрам қи-линса ёки бир подшоҳ вафотидан кейин давлати инқирозга учраб, дуст-лари ўз ўрталарида эсдалик қилиб таассуфлансалар, [ўлган вақтни тарих боши қилиш мумкин]. Лекин бундай раем камдан-кам ва фавқулодда учраган. Бинокор Искандар бунга мисолдир. Унинг тарихи ўлган вақтидан ҳисобланади, чунки у, тарихлари ўзларидан кейин ҳар бири Батлимус деб аталадиган Батолиса подшоҳлар тарихига кўчган Калдон ва Ғарб130 подшоҳлари жумласидан саналади. Батлимуснинг маъноси «аскар» демакдир. Шундай қилиб, давлат ўз қўлига ўтган подшоҳ [Искандарнинг] ўлимидан цувониб, шу вақтни тарих боши қилиб олган.
Яздижард ибн Шаҳриёр131 ҳам бунга мисолдир. Оташпарастлар унинг ҳалок бўлган вақтини тарих боши қилдилар, чунки унинг ўлими 31 билан давлат инқирозга учради; [эронийлар] эса унга || қайғуриб ва динлари кетганига ачиниб, ўлган вақтидан тарих олдилар.
Расулуллоҳ— худо унга ва унинг авлодига раҳмат ёғдирсин — за-монида одамлар ҳижрат билан [унинг] вафоти орасидаги ҳар бир йилни ўша йилда тасодифий равишда [пайғамбар] алайҳиссаломга дуч келган воқеадан чиқариб олинган маҳсус ном билан атар эдилар. Биринчи йил «ҳижратга изн йили», иккинчиси «[кофирлар] билан урушишга фармон йили», учинчиси — «синов тозалаш йили», тўртинчиси — «тинч-
лик йили», бешинчиси — «зилзила йили», олтинчиси — «ошночилик йили», еттинчиси — «ғалаба қозониш йили», саккизинчиси — «баробар-лик йили», тўқдизинчиси — «қутулиш ва халослик йили», ўнинчиси —■ «видолашиш йилидир»132. Одамлар у йилларни шундай номлар билан атаганлари сабабли ҳижратдан кейин рақам билан [йил] айтишга муҳ-тож бўлмаганлар.
Кейин Яздижард ибн Шаҳриёр ибн Хусрав Парвиз подшоҳлигининг тарихи келади. Бу тарих кабисасиз эрон йилларига асосланган бўлиб, ишлатилиши осон бўлганидан зижларда қўлланилди. Бошқа эрон под-шоҳлариникидан кўра бунинг тарихи машҳурдир, чунки подшоҳлик паришонликка учраб, уни хотинлар эгаллаган ва подшоҳликка ҳақсиз киши ғалаба қозонганидан кейин у тахтга ўтирди. Шу билан бирга у [Эрон] подшоҳларининг охиргиси бўлиб, [жангномаларда] эслатилган урушларнинг кўпчилиги ва Умар ибн ал-Хаттоб билан бўлган машҳур воқеалар унинг замонида юз берди, охири давлат [қўлдан] кетиб, қочди ва Марв аш-Шоҳжонда бир тегирмончи уйида ўлдирилди.
Кейин Аҳмад ибн Талха ал-Муътазид биллоҳ амиралмўъминин133 тарихи келади. Бу тарих бошқачароқ йўл билан рум йиллари ва эрон ойларига асосланади. У йўл шуки: ҳар бир тўрт йилда бир кун қўшиб борилади.
Абу Бакр ас-Сулий134 «Варақлар китоби»да баён этишича ва Ҳамза ибн ал-Ҳасан ал-Исфаҳонийнинг наврўз ва меҳргонга135 тегиш-ли шеърлар ҳақидаги рисоласида тавсиф этилишича, бу тарихнинг бар-по этилиш сабаби мана бундай бўлган. Ал-Мутаваккил136 ўзининг сайд-гоҳларидан бирини айланиб юрганида, ҳали етилмаган ва ўриб олин-маган экинзорга кўзи тушди ва «Убайдуллоҳ ибн Яҳё137 халқдан хирож йиғишни бошлаш учун мендан рухсат сўраяпти; кўриб турибманки, [ҳали] экинлар кўкариб ётибди. Одамлар хирожни қаёқдан олиб бера-ди?» — деди. Унга: «Бу одамларга зарар келтирди, улар [хирожни вақ-тидан олдин тўлаш учун] қарз олмоқдалар, ватанларини ташлаб кетяп-тилар, шикоят ва доду фарёдлари кўпайиб кетди»,—деб жавоб бериш-ди. Ал-Мутаваккил: «Бу нарса менинг давримда пайдо бўлдими ёки илгаридан шундай бўлганми?» — деб сўраганди: «Йўқ, балки Эрон подшоҳлари наврўз вақтида хирож талаб қилишни барпо этиб, араб подшоҳларига йўл кўрсатдилар. Ана шунга асосланиб бизда ҳам талаб қилинади»,— деб жавоб беришди. Ал-Мутаваккил мубадни138 чақириб, унга: «Бу тўғрида ran кўпайди, мен эронликлар расму русумидан на-рига ўтолмайман. Улар эҳсонли, халқпарвар бўла туриб, қандай қилиб фуқародан [бевақт] хирож олишга бошладилар? Нима учун ғалла ва экинлар етишмаган шундай || вақтда хирож талаб этишга рухсат бер- 32 ганлар?»—деди. Шунда мубад: «Улар, талабни наврўз вақтида бош-ласалар ҳам, хирож ғаллалар етилган вақтда келар эди»,— деб жавоб берди. Ал-Мутаваккил: «Бу, қандай бўлар эди?» — деб сўради. Шу вақт мубад унга эрон йилларининг ҳолини, миқдорини ва қўшимчага эҳ-тиёжини139 баён этди. Кейин воқеани тушунтириб, эронликлар йиллари­га қўшимча қўшар эдилар, ислом [дини кириб] келгач, бу бекор қилин-ди ва бу халққа зарар келтирди. Деҳқонлар Ҳишом ибн Абдулмалик замонида Холид ал-Қасрий140 ҳузурига йиғилиб, бу воқеани баён этди-лар ва ундан наврўзни бир ой кейинга суришини сўрадилар. Холид қа-бул этмади ва бу ҳақда Ҳишомга хат ёзиб, хатида: «Бу иш худойи таолонинг «Насий — [кейинга суриш] кофирликни орттиришдир»141,


Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish