Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet29/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Тарихлар моҳияти 63


зиси секин юради, лекин ҳар бири бир [маълум] вақтда ўзининг текис юришида ҳаракат қилади. Яна фараз этилган вақтда уларнйнг бир-бирларидан ораларининг узоқлиги, жойлари ва ҳар бириниш бир кеча-кундузда қанча юриши маълум бўлса, қанча замондан кейин у ҳайвонлар фараз этилган нуқтада жам бўлиши ёки улар худди ўша нуқт-ада қанча замон илгари жам бўлганликларини ҳисоблаш талаб эти-лади. Агар ҳисобловчи «мингларча миллион йиллар» деб жавоб берса, уни айблаш керак эмас ҳамда унинг жавобидан, у ҳайвонлар ўша ўт-мишда бўлганлар ёки [учрашишлари юз берадиган] вақтгача [ҳаёт] бў-ладилар деган ran чиқмайди. Лекин жавобининг тақозоси мана бундай изоҳланади: агар у ҳайвонлар бурун бўлганлар ёки [учрашгунларича] шу ҳолатда бўлсалар, ҳисоб кўрсатган [натижадан] бошқа бўлмайди. Аммо бу [Абу Маъшар] санъати эмас, бошқа санъат билан аниқ-ланади94.
Агар даврлар билан амал қилувчи биров: улар, яъни ёритқичлар Ҳамал аввалида учрашгач, ҳамма даврда ҳам ўша ҳолатга қайтадилар, чунки фалакдаги [кайфият ва] ҳолатлар унинг фикрича, [бошқача] ту-зилиш ва бузилишни қабул этмайди, фалак ҳолати ўтмишда ҳам ҳозир-гидек бўлган, деб ҳукм қилса, бу ҳужжатга асосланмаган содда бир ҳукм бўлиб, шу билан у ўзини юпатган бўлади. Чунки мантиқ қоидаси-ча, қарама-қаршиликнинг иккала томонига далил келтириш лозим бўл-майди, балки далил бир томонга хос бўлиб, иккинчи томонни рад қи-лади. [Далил шуки]: нарсаларнинг ниҳоясиз равишда яширинликдан юзага чиқиши — то мавжуд бўлгунича муҳолдир. Бу файласуф олим-лар ва бошқалар олдида аниқ ва равшан. [ёки далил шуки], ниҳоясиз нарсаларнинг қуввадан феълга чиқиб мавжуд бўлишининг муҳол эка-ни файласуф олимлар ва бошқалар олдида аниқ ва равшан. [Юлдуз-ларнинг] ўтмиш ҳаракатлари, даврлари ва замонлари ҳисобланган. Улар мавжуд бўлиб, камайганлар [яна давом этиб] сонлари кўпаймоқ-да. Демак, улар ниҳоясиз эмаслар.
Бу сўз ҳақиқатни қидирувчи инсофли кишига етарли далиллардан-дир. Агар у қаршилик кўрсатиб, мунозарачиларнинг бўяма гапларига мойиллик кўрсатса, қалбидан уни кеткизиш, касалга чалинган ақлини даволаш ва кўнглига ҳақиқат [уруғини] сепишда бу китобда келтирил-гандан кўпроқ [далилларга] эҳтиёж туғилади. Унинг учун бундан кўра лойиқроқ ўринлар бор.
учун қайта тиргизилишдан хабар келтирувчи кишиларни сў-киш учун фойдаланадилар Кузатишларнинг турличалиги эмас, балки даврларнинг турлича-лиги Абу Маъшар қабул қилган ва [бошқа] динларга таъна қилувчи аҳмоқлар асосланадиган фикрни рад этишга етарли далил [ва] энг куч-ли ёрдамчидир. Улар Синдҳинд даврлари ва шуларга ўхшашлардан қиёмат яқинлашганидан дарак берувчи ва охират уйида яхши мукофот, ёмон жазо. Улар ўзларини астрономлар ва математик-лар қаторига қўшиб, шу фан эгалари санъатини ўзларига нисбат бера-дилар ва бу олимлар устига туҳматлар ёғдириб, улар ҳақида ҳаммани 27 бадгумон қиладилар. || Лекин улар озгина бўлса ҳам илмдан баҳра олган кишининг [кўзини] бўёлмайдилар.
Ундан кейин, биз баён этган тарихлардан Набонассар биринчи95 эраси келади. У форсча Бухтнарсий деб аталади. Бу номни «Кўп йиғлаб нола қилувчи киши» деб изоҳлашади. Яҳудийча [у] «Буханассор»96 номи
билан юритилиб, унинг тафсири «сўзловчи Меркурий» дейишади, чунки Набонассар илмни севиб, олимларни ўзига яқин тутган. Бу исм араб-чалаштирилиб ва енгиллаштирилиб «Бухтанассар» дейилган. Бу Бай-тулмуқаддасни вайрон қилган Бухтанассар эмас, чунки кейинги жад-валларнинг кўрсатишича, иккита Бухтанассар орасида бир юз қирқ уч йилга яқин муддат ўтган97.
Юқорида эслатиб ўтилган подшоҳ тарихи қибтий йиллари билан ишлатилиб, сайёр ёритқичлар вазиятларини аниқлашда «ал-Мижастий» да унга амал қилинган. Чунки Батлимус шу тарихни танлаб, ёритқич-ларнинг ўртача ҳолатларини шу билан ҳисоблаб чиққан; кейин у На­бонассар эрасининг тўрт юз ўн саккизинчи йилда барпо бўлган Қаллиб98 даврини ҳам [шу бўйича] ҳисоблаган. У даврларнинг ҳар бири етмиш олти қуёш йилдир. Бу Қаллиб даврларини билмайдиган киши «ал-Мижастий» китобида баён этилган даврларни кўриб, уларни қибтий даврлари деб, далил келтиради; чунки Иббарх" ва Батлимус кузатиш вақтларини қибтий кечалари, кунлари ва ойлари билан баён этиб, кейин уларни Қаллибникига мувофиқ келадиган даврларга боғлайди. Аммо ҳақиқат-да бу тўғри эмас.
Лекин ойларни ой курраси ҳаракатидан, йилларни Қуёш ҳаракати-даи ҳисоб этувчи киши ишлатадиган даврларнинг биринчиси саккиз йиллик100, иккинчиси ўн тўққиз йилликдир. Қаллиб риёзиёт олимлари-нинг улуғларидан101 бўлиб, қавми унга бўйсунар ва шу даврни ишлатар эди. У шу [етмиш олти йиллик] даврни тўртта ўн тўққиз йилни ўз ичига олган давр деб ҳисоблаб чиқарган эди.
Баъзи кишиларнинг айтишича, бу даврлар ҳисоб билан эмас, янги Ойнинг кўриниши билан ишлатилган, чунки одамлар у вақтда Қуёш тутилиши ҳисобини билмаганлар, [ҳолбуки], Қуёш тутилишини билмас-дан, қамарий ой миқдори102 билинмайди ва [ой] ҳисоблари уларсиз расо бўлмайди. [Яна ўша кишиларнинг айтишича], Қуёш тутилиш ҳисобига биринчи воқиф бўлган киши Малтия аҳолисидан Солис103 эди. Чунки у математик олимлар билан муносабатда бўлиб, улардан астрономия ва [ёритқичларнинг] ҳаракатлари илмини ўрганади ва ундан Қуёш ту­тилиш пайтларини ҳисоблаш [даражасигача] кўтарилади. Кейин у Мисрга боради ва одамларни Қуёш тутилишидан хабардор қилади, унинг хабари тўғри чиққач, халқ уни улуғлайди.
Бу ҳикоя [бўлиши] мумкин воқеалардандир, чунки ҳар бир илм ва санъатнинг бориб тақаладиган бошланиш жойи бор. Шу бошлан'иш жойга яқинлашган сари, то ўзига бориб етгунча соддалашиб боради. Лекин бу ҳикоядаги Қуёш тутилиши Солисдан олдин билинмаган эди, деган сўзни умумий қилиб айтмаслик, балки баъзи жойларда билин-гану айрим жойларда билинмаган, дейиш лозим. Баъзи кишилар Солис-ни Ардашер I ибн Бобак замонида [яшаган] деса, бошқалари — Кайқу-бод замонида дейдилар 104. Агар у Ардашер замонида [ўтган] бўлса.1! 28 Батлимус ва Иббарх ундан олдин яшаган бўлади. Бу икки астрономнинг Қуёш тутилишини билганликлари [биз айтиб ўтганни исботлашда] ки-фоя қилади105. Агар Солис Кайқубод замонида яшаган бўлса, у Зар-душтга яқин бўлади. Зардушт ҳарнонликлар ва уларнинг ўзидан ол-динги ҳикматшуносларини, улар илмда ўзларини кўрсатиб, илмнинг Қуёш тутилиш вақтларини билмаслик мумкин эмас дейиш даражасига

64

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish