нассар уларни ҳайдамади, ўлдирмади, асир этмади ва ўз қўл остидаги Фаластин мамлакатига жойлаштирди.
Сомирийларнинг эътиқодлари яҳудий ва оташпарастлар эътиқод-ларининг қоришганидир. Уларнинг кўпчилиги Фаластиннинг
Нобулус номли жойида яшайдилар, шу ерда уларнинг ибодатхоналари ҳам бор. Улар Довуд пайғамбар алайҳиссалом замонидан бери Байтулмуқаддас чегарасига кирмайдилар. Чунки улар Довуд зулм-жабр қилди, муқад-дас ҳайкални Нобулусдан Илиёга, яъни Байтулмуқаддасга кўчирди, деб даъво қиладилар. Улар [аъзоларини] бошқа диндаги кишиларга тегизмайдилар, агар [уларга] тегиб кетсалар, ювинадилар. Улар Бани Исроилнинг Мусодан кейинги пайғамбарларини тан олмайдилар.
Энди Тавротнинг яҳудийлардаги ва улар инонадиган нусхасига келсак, бунда одамнинг жаннатдан тушуви билан Нуҳ замонида вужуд-га келган тўфон ўртасида одам болалари яшаган барча муддат минг олти юз эллик олти йил дейилади. Христианлардаги нусхада у муддат-нинг ҳаммаси икки минг икки юз қирқ
икки йил дейилади, сомирийлар-даги нусхада эса минг уч юз етти йил дейилган.
Тарих ёзувчиларнинг бири бўлган Аснюс
78 одам яратилиши билан тўфон бошланган жума кечаси орасидаги муДдат икки минг икки юз йигирма олти йил, йигирма уч кун ва тўрт соат деган. Буни Ибн ал-Бозёр
79 Аснюсдан кўчириб, [«Буржлар] қўшилиши китоби» асарида ҳикоя қи-22 лади. || Бу христианларнинг гапларига яқинроқдир. Шу мулоҳаза юл-дузларга қараб ҳукм чиқарувчи астрологларнинг йўлларига асослан-ган деб хаёлимга келади, чунки унинг билмай айтилиб, майда бўлак-ларга ҳам бўлинганлиги кўриниб турибди.
Бу масалада биз баён этган ихтилоф бўлгани ва бир-бирига солиш-тириб, ҳақни ноҳақдан ажратишга ўрин бўлмаганидан кейин, киши ҳа-қиқатни билишни қаёқдан умид қилади?
Нусхаларнинг [хилма-хиллиги ва] кўплиги фақат
Тавротдагина эмас, Инжилда ҳам шундай, чунки христианларда Инжилнинг битта китоб ичига тўпланган тўртта нусхаси бор. Уларнинг биринчиси Мат-тоники, иккинчиси Морқусники, учинчиси Луқоники, тўртинчиси Юҳан-ноникидир. [Исо] шогирдларининг ҳар цайсиси ўз шаҳрида қилган даъ-вотига мувофиқ, Инжил таълиф этган. Бу инжилларнинг ҳар биридаги Исо Масиҳнинг [шогирдлари айтган] сифатлари, унинг динга даъват қилган кунларда ва дорга осилган вақтда айтган гаплари кўпинча бошқа нусхада айтилганларга, ҳатто Исонинг насабида айтилганга ҳам мухолиф чиқади. У насаб эса Марямнинг келгусидаги эри ва Исонинг тарбиячиси бўлмиш Юсуф насаби эди.
Чунки Маттонинг айтиши-ча, у Юсуф ибн Ёқуб ибн Мосон ибн Илиазр ибн Аллюз ибн Ахин ибн Зодуқ ибн Озур ибн Алёқим ибн Абйуз ибн Зарбобил ибн Шилтиё ибн Йухниё ибн Иўшиё ибн Амун ибн Мунши ибн Хизқиё ибн Ах.оз ибн Йусом ибн Узё ибн Иуром ибн Яхушофот ибн Осо ибн Абиё ибн Рахбам ибн Сулаймон ибн Довуд ибн Айшо ибн Убайд ибн Бооз ибн Салмун ибн Нахшу ибн Аминозоб ибн Ром ибн Хасру ибн Форис ибн Яҳузо ибн Еқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳиссаломдир. Матто Исо насабини Иброҳимдан бошлаб қуйига тушади.
Аммо Луқонинг айтишича, унинг насаби: Юсуф ибн Ҳоли ибн Мат-татис ибн Лови ибн Малки ибн Юсуф ибн Матсо ибн Омуз ибн Ноҳум ибн Хасли ибн Ноги ибн Мое ибн Маттос ибн Шамъий ибн Юсуф ибн
Яҳузо ибн Йухнан ибн Росо ибн Зарбобил ибн Шилтойил ибн Нори ибн Малкий ибн Азии ибн Қусом ибн Алмузоз ибн Айр ибн Юсуф ибн Аляъзр ибн Йуром ибн Матисо ибн Лови ибн Шамъун ибн Яҳузо ибн Юсуф ибн Иуном ибн Алёқим ибн Малё ибн Матто ибн Мутсо ибн Но-сон ибн Довуддир.
Христианлар бу ихтилофга шундай узр айтиб, далил келтирадилар: Тавротда фараз этилган диний йўл-йўрйқларнинг
бири шуки, бир хо-тиннинг эри ўлиб, унинг ўша хотиндан ўғиллари бўлмаса, ўз биродари-га насаб исбот этиш учун ўлганнинг биродари у хотинни олади. Шунда бу эридан туғилган бола насаб жиҳатидан ўлган биродарга, туғилиш ва ҳақиқат жиҳатидан тирик биродарга нисбат берилади. Шу сабабли христианлар: «Юсуф || икки отга нисбат берилади, насаб жиҳатидан 23 отаси Ҳоли, тугилиш жиҳатидан отаси Вқубдир»,— деганлар. Уларнинг айтишларича, Матто [ўз Инжилида] Юсуфга туғилиш жиҳатдан
нисбат берганида, яҳудийлар унга таъна қилиб: «Юсуфнинг насаби тўгри эмас, чунки бу насаб [Тавротдаги] йўл-йўруққа мувофиқ олинмаган»,— деди-лар. Шунда Луқо уларга қарши туриб, Юсуфнинг [Таврот] йўл-йўруғи тақозо этган насабини баён қилган. Бу иккала насаб Довудга боради, мақсад ҳам шундай бўлишидир, чунки Исо Масиҳ ҳақида: «У Довуд ўғли»,— деб баён этилган. Масиҳга Юсуф насаби ишлатилиб, Марям насаби ишлатилмади, чунки Бани Исроил урф-одатига кўра насаб хилма-хил бўлмаслиги учун улардан ҳеч бири ўз қабиласи ва ўз бўғи-нидан бошқага уйланмайди.
Уларда хотинларга эмас, эрларга нисбат бериш одат бўлган. Юсуф ва Марям ҳар иккови бир қабиладан бўл-гач, икковининг [насаби] ҳам бир томирга бориши лозим. Насабни баён қилиш ва исбот этишдан мақсад шу.
Марқиюн ва Ибн Дайсон
80 маслакдошларининг ҳар бирининг ўз Инжили бўлиб, уларнинг баъзиси бу [юқорида кўрсатилган] инжилларнинг баъзисига мухолифдир. Моний
81 маслакдошларининг ҳам алоҳида Инжили бор. У аввалидан охиригача христианлар [Инжилидаги] нарса-ларга қарши гапиради. Моний йўлида юрувчилар шу Инжилга инониб, бу тўғри; бунинг мазмунини Исо Масиҳ келтирган ва у амал қилган Инжил мазмунининг ўзидир, бундан бошқаси нотўғри ва унга амал қи-лувчилар Масиҳга ёлғончидирлар, дейдилар. Инжилнинг «Етмишлар Инжили» Деб аталадиган бир нусхаси бор. У [қандайдир] Баломисга нисбат берилади. Унинг бошида: «Саллом ибн Абдуллоҳ ибн Саллом бу [Инжилни] Салмон ал-Форсий
82 тилидан ёзган»,— дейилган. Бунга на-зар ташлаган кишига у Инжилнинг сохталиги яширин қолмайди. Христианлар ва боцщалар бу Инжилни инкор этадилар. Демак, на инжиллар ва на пайғамбарлар орасида биронта ҳам ишончлиси йўқ
83.
[Одамнинг вужудга келиши тарихидан] кейинги тарих Нуҳ алай-ҳиссалом замонида юз берган ва ҳамма нарсани ғарқ этган улуғ тўфон тарихи бўлиб, бу ҳам тўғрилигига жазм қилиб бўлмайдиган ва ҳақи-қатини билишга умид этилмайдиган
даражада тафовутли, ихтилофли ва ноаниқдир. Чунки биз аввалда айтгандек, Одам тарихи билан бу тарих орасидаги муддатда ва келгусида айтадиганимиздек, у билан Искандар эраси орасидаги муддатда ихтилоф бор. Яҳудийлар ўзларидаги Таврот ва унга тобе китоблардан бу тарих билан Искандар эраси ўртасидаги муддатни минг етти юз тўқсон икки йил деб ҳисоблаб чиқарганлар.