Тарихлар моҳияти
53
ғилади деб дарак берган вақтларига тўғри келмайди»,— деб яҳудийлар-ни айблайдилар.
У икки гуруҳнинг [яҳудий ва христианлар] ҳар бири ўз далили-да ҳарфлар ҳисоби 58 орқали чиқариб олган тафсирларига инонади. Яҳудийлар Искандар эрасининг минг уч юз ўттиз бешинчи йили та-мом бўлганидан [кейин] юзага чиқиши дарак берилган Масиҳни аниқ нарсани кутгандай кутадилар. Ҳатто улар гуруҳларининг ар-Роий, Абу Исо ал-Исфиҳоний ва шуларга ўхшаш пайғамбарлик даъво қи-лувчиларидан кўплари ўзларини Исо Масиҳнинг яҳудийларга юборган элчиларимиз деб даъво қилдилар. Чунки улар [Искандар] эрасининг аввалги қурбонликларнинг бекор бўлиш, ваҳийларнинг узилиб қолиши ва пайғамбарлар [дунёга] келишининг тўхтаб қолиши вақтига тўғри келди, деб даъво қилдилар. Яна улар Тавротнинг бешинчи китОбидан худойи таолонинг яҳудий тили билан айтган: _ў~~>f _;—^=- ^^j—Л ^jj.aU <>_j.^j з &bt* lS^j-v! сўзини оладилар59. Бунинг маъноси „Мен, олло, ўз зотимни ўша кунгача [одамлардан] яшираман", демак-дир. Яҳудийлар яшириниш лафзи бўлган „ҳастор" ва „астир" сўзла-рини ҳисобладилар, у бир минг уч юз ўттиз беш чиқди. Шунда яҳу-дийлар: „Бу, осмондан ваҳий [тушиши] тўхтаб, қурбонликларнинг бекор этилиш муддати. Бу „яширинишдир"; бу ерда „зот" сўзидан мурод „амрдир", дедилар. Улар даъволарининг тўғрилигига Дониёл-
НИНГ КИТОбиДЭГИ J i_>-" р^*--"» t^fj-*--^ l^pJ—' -^-«j.Xa _jL-_j_A О^алл
^айЛЗ j *i^j* сўзини далил келтирадилар. Бунинг маъноси ,,Қур-
бонликка рухсат берилишидан60 то ифлослилик йўқ бўлгунича минг икки юз тўқсон... ўтади", демакдир ва унинг кейинидаги шу сўзни ҳам далил келтирдилар: (jij-Li. j о--" г*^лУ g£-—i _э ^^-«U ^j^t,\ Li**o. j ^±,j.L±, _j ^j-^-e бунинг маъноси „минг уч юз ўттиз бешинчи...
гача яшашни умид қилувчи киши бахтлидир".
Яҳудийларнинг баъзилари у икки сўз ўртасида қирқ беш йил ўтган, 16 чунки биринчи сўз II Байтулмуқаддас қурилишининг бошланишида айтилган бўлиб, кейингиси қурилиш тамом бўлган вақтда айтилган, дейди. Баъзилари эса биринчиси [Исо] нинг туғилиш вақтини белгилаш учун, иккинчиси унинг [ўз тарғиботи билан] юзага чиқиш вақтини белгилаш учун айтилган, дейди. Яҳудийларнинг айтишларича, Ёқуб Яҳу-дога61 барака тилаб, унинг ҳақига дуо қилганида то подшоҳликни эгал-ловчи бир киши келгунича, подшоҳлик унинг авлодлари [қўлидан] чиқиб кетмаслигини унга хабар берган.
Шундай қилиб, у Яҳудони, то кутилган Исо Масиҳ юзага чиққунича, подшоҳлик унинг авлодларида бўлади, деб хабардор қилган. ЯҳуДййлар айтганидек, «подшоҳлик уларнинг қўлларидан чиқмаган»; чунончи «раъс ал-жолут», яъни ватанларини ташлаб, Байтулмуқаддасга кетган қувғиндилар раиси, дунёдаги барча яҳудийларнинг бошлиғи ва под-шоҳи бўлиб, унга тўла бўйсунишган ва унинг амри аксар ҳолда яҳудий-ларга ҳукмронлик қилган.
Христианлар сурёнийча62 ёзилган мана бу калималарга асосланди-
лар: Ь_» ^jj-* ^Лл ру^|. Бунинг маъноси „Исо Масиҳ улуғ цутқа-рувчи" демакдир. Улар бу калималар ҳарфларини ҳисоб цилганларида,
бир минг уч юз ўттиз беш кунга етган. Шунда улар: „Дониёл ҳалиги ададлардан мазкур йилларни эмас, ўша калималарни мўлжаллаган, чунки унинг айтганлари фақат адатларгина бўлиб, уларнинг йиллар, кунлар ёки бошқа нарсалар экани билинмайди"—дедилар.
Христианлар: «У ададлар Масиҳнинг келиш вақтидан эмас, балки исмидан дарак беради»,— дейдилар. Уларнинг баёнича, Курш63 под-шоҳлигидан икки йил ўтгач, биринчи ойнинг йигирма тўртинчи куни Дониёл Бобил заминида худога атаб намоз ўқигандан кейин туш кўрди, бу вақтда Бани Исроил [шулар жумласидан Дониёл хам] эронликлар қўлида асир эди. Худо унга [тушида] ваҳий юбориб: «Урушалим, яъни Байтулмуқаддас етмиш собуда [етмиш етти йилда] қурилиб, сенинг қавминг учун тинч жой бўлади. Сўнгра Масиҳ келади ва ўлдирилади. Унинг келиши билан Урушалим охирги марта хароб бўлиб, то замон охиригача вайронликда қолади»,— деган.
Етти йилнинг мажмуасига собу дейилади. Урушалим қурилиши
ҳақида [айтиб ўтилган] етти сабу64 ҳам шу жумладандир. Зикриё ибн
Барҳаё ибн Аддаво айтган муддат ҳам шу. У ўз китобида: «Мен бир
минора кўрдим, унда еттита чироқ ва ҳар бир чироқда еттита огиз
бор», — деган. Бундан олдин у: «Зарбобилнинг икки қўли у уйга асос
солди ва икки қўли уни биткизади»,— деган эди. Байтулмуқаддасга
асос солина бошланишидан то битказилгунича ўтган муддат қирқ тўқ-
қиз йил — етти собудир. Христианларнинг айтишича, «олтмиш икки
собудан кейин Марям ўғли Исо [дунёга] келди. Охирги собуда жонлик
сўйиш, қурбонлик қилиш бекор этилди.. Ваҳий ва пайғамбарларнинг
дунёга келиши тўхташи, Бани Исроил назардан қолиб тарқалиб кети-
ши, уларда қурбонлик ҳам, қурбонлик сўядиган жой ҳам бўлмаганидан,
Урушалим, айтиб ўтилгандек, вайрон бўлган.Ц \j
Хулоса65: Биз юқорида айтиб ўтганимиздек, иккала гуруҳдан [яҳу-дий ва христианлар] ҳар бири шундай маънодаги бир қанча даъволар-да бўлиб, у даъволарнинг тўғрилигига ҳарфлар ҳисобидан чиқарилган турли ва кучсиз бўяма гаплардан бошқа далил келтирилмайди. Агар уларнинг даъволарига диққат билан фикр юритувчи бир киши у далил-лар билан бошқа бир даъво исботлашни ва уларнинг даъволарини ўз-лариники сингари далиллар билан рад этишни мўлжалласа, бунга эри-шиш у кишига қийин бўлмайди. Чунки яҳудийлар подшоҳлик Яҳудо авлодида қолади деб, подшоҳликдан қувғиндилар раислиги мурод дейдилар. Агар «подшоҳлик» исмини умумий маъно билан шу хилдаги ра-исликка ишлатиш дуруст бўлса эди, оташпарастлар, собийлар ва бош-қалар ҳам яҳудийларга бу ҳақда албатта шерик бўлар эдилар; бундан Бани Исроил ва қолган бошқа халқ авлодлари ҳам мустасно бўлмас эдилар. Чунки одамларнинг тубан [даражалиси] ҳам ўзидан тубанроқ бўлган бировга эгалик ва раислик қилишдан холи эмас.
Агар биз Тавротдаги «яшириниш» сўзи ифода этган ададдан Бани Исроилнинг Мисрдан чиқиш тарихи66 билан Марям ўғли Исо замони ўр-тасидаги муддат мурод десак, бу мулоҳазамизда албатта ҳақлироқ бў-ламиз. Чунки яҳудийларнинг Мисрдан чиқишлари билан Искандарнинг [тахтга] ўлтириши ўртасидаги муддат, яҳудийларнинг ўз сўзларига Караганда, минг йилдир. Марям ўғли Исо эса Искандар тарихининг уч юз тўртинчи йилида туғилиб67, шу тарихнинг уч юз ўттиз олтинчи йилида худо уни ўз томонига кўтарган. Демак, шу муддатда ўтган йиллар роса
54
Do'stlaringiz bilan baham: |