Назорат ва режалаштириш технологиясининг асослари
Режалаштириш ва ҳисоботни олиб боришнинг аҳамиятлари.
Режалаштириш ва ҳисоботни олиб бориш ўзаро чамбарчас боғ-ланган 2 та жараён бўлиб, улар бир-бирини асослаб беради. Маьлум дарсга иш режасини тузиш учун асосий йўлланмаларни, тадбирлар тизимини, якуний натижаларни аниқлаб берувчи керакли маьлумотларга ега бўлиши зарур.
Агар аниқ режа ишда тизим, мақсад йўқ бўлса, ишнинг якуний натижаси аниқланмаса, у ҳолда ҳисобот оҳб борилувчи нарсанинг ўзи бўлмайди, ҳеч қандай хулосага еришилмайди, Демак, режа олинган маьлу-мотлар асосида тузилади, режанинг бажарилиши еса бизга ҳар бир ишни якун-лаш учун зарур бўлган аниқ маьлумотларни беришга имкон яратади.
Режалаштириш - қўйилган ва жисмоний тарбияда еришилган вазифалар қандай шароитда, қандай усуллар ва методлар ёрдамида, қайси муддатда ва ким томонидан ҳал етилишини олдиндан кўра билишдир.
Ўқув тарбия ишларини режалаштиришда ўқитувчи, устоз фақат режани ишлаб чиқибгина қплмай, балки унинг яна юқори даражада бажарилишига ҳам интилиши керак.
Демак, режани ишлаб чиқишда қуйидагиларни билиш лозим:
1. Машғулотда қатнашадиганларнинг таркиби қандайлигини (жмси, ёши, соғлиги: касби бўйича жисмоний тайёргарликларини - ишчи, хизматчи, ўқувчи ва ҳ.к.); билиши мақсадга мувофиқдир.
2. Ўқув жараёнини ўтказиш жойи ва унинг жиҳозланиши, ўтказиш вақти, ўқув жараёнининг узвийлиги ва ҳ.к;
3. Ҳамма ишларга якун ясаб берувчи вазифаларни аниқлаш;
4. Қўйилган вазифаларга мос ҳолатда ўқув жараёнининг мазмунини аниқлаш ва воситаларини таркибга солиш (соғлиқни мустаҳкамлаш, умумий жисмоний тайёргарлик, махсус тайёргарлик, спорт, техник, тактик, назарий ва ҳ.к. ўқитиш босқичлари бўйича воситаларни тақсимлаш).
5. Ўқув дастурининг бажарилиши ва ўзлаштириш бўйича, ишнинг танлаб олинган шакл ва методларининг тўғрилигини назорат қилувчи меьёрларни ишлаб чиқиш;
6. Ишнинг шаклини ва асосий методларини аниқлаш;
7. Машғулотларнинг умумий давомийлигини, уларнинг ой ва ҳафтада такрорланишини, машғулотлар сонини ўрганиш;
8. Режа жисмоний тарбия машғулотларининг ҳамда спорт машғуло-тининг умумий принсипларигамослашмоғи керак.
Режалаштиришга қўйиладиган асосий талаблар.
1) Мақсадга йўналтириш ва аниқлик киритиш.
2) Оддийлик ва кўргазмалилик.
3) О ьзгартириш имконияти мавжудлиги - ўзгарувчанлигии •
4) Мослилик ва мунтазамлилик.
5) Кўп йиллик бўлажак ютуқларни кўзда тутиш.
1. Мақсадга йўналтириш ва аниқлик киритиш: маьруза, мактаб, академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари, ОТМлар учун. Жисмоний юклама - миқдор, аниқ методлар, кутилган натижалар.
2. Оддийлик - ишлаш учун енгил бўладиган, фойдаланишда етарлича жавоб бера оладиган ва енгил бажариладиган усул.
3. Ўзгарувчанлик - керак бўлса ўзгартиришлар киритиш мумкин бўладиган усул.
4. Мослик; мунтазамлик - ёшига, жинсига, тайёргарлигига қараб воситаларни оддийдан муракабга, осондан қийинликка танлаш, миқдорлаш.
5. Кўп йиллик - келажакни ҳисобга олган ҳолда режалаштириш, машғулот қатнашчиларида маьлум босқичларда енг катта ютуқларга еришиш учун аниқлик киритиш.>.
Do'stlaringiz bilan baham: |