Мактабда жисмоний тарбия бўйича факултатив машғулотлар
Бу ўқувчининг кун тартибидаги ўқув фаолиятининг мустақил шаклидир. Бу машғулотлар жисмоний тарбия дарсларида олинган билимларни чуқурлаштириш, жисмоний қобилиятларни ҳар томонлама ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортнинг ёш ташаббускорларини тайёрлашда муҳим аҳамиятга ега бўлган кўникма ва малакаларни шакллантириш учун ташкил етилади.
Шундай қилиб, жисмоний тарбия, спорт назарияси ва амалиёти бўйича факултатив машғулотлар ўқувчиларнинг касб йўналишига ҳам маьлум таьсир кўрсатади.
Факултатив машғулотлар жисмоний тарбия фанига қизиққан 7-10-синф ўқувчилари учун ҳафтада 2 марта (45 дақиқа) ёки ҳафтада 1 марта (90 дақиқа) ўтказилади. Битта гуруҳга иккала жинсдан 15-25 ўқувчи киради. Факултатив машғулот дастури 2 та: назарий ва амалий бўлимдан иборат. Бундан ташқари ўқувчилар ташкилий методик кўникмаларни егаллайдилар.
Назарий машғулотлар суҳбат ва маьруза шаклида ўтказилади: амалий машғулотлар еса машқ қилинган дарс шаклида ўтказилади.
Ўзлаштиришни ҳисобга олиш. Жисмоний тарбия жараёнида ўқувчилар ўзлаштиришини ҳисобга олиш самарадорликнинг ҳал етувчи шартларидан биридир. Ўзлаштириш ҳаракат кўникмалари ва махсус билимлами егаллаш режасини баҳолаш асосида, шунингдек, мактаб дастур талаби ҳажмида ўқув меьёрларининг ҳисоботи асосида аниқланади. Ҳисобга олиш уч хил: дастлабки, оқимли ва якуний бўлади.
Дастлабки ҳисобга олишнинг асосий вазифаси ўқувчиларнинг дастур материаллари навбатдаги бўлимларини ўзлаштиришга тайёргарлигини текширишдир. Бу ўқув ишларини тўғри режалаштиришга имкон беради.
Дастлабки ҳисобга олиш тарбиявий аҳамиятга ега: болаларнинг ўқув йили давомида жисмоний ривожланишини акс еттиради. Оқимли ҳисобга олиш ўзлаштиришни текширишнинг асосий шакли ҳисобланади. Унинг ёрдамида ўқитувчи дастур материалини ўзлаштиришни ва жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлайди. Бу ҳисобот ҳам тарбиявий аҳамиятга ега. Шунинг учун бу ҳисоботни доимий олиб бориш зарур. Баҳо 5,4,3,2,1. Якуний ҳисобот ҳар чорак учун ёки ярим йиллик учун ҳамда умумий йиллик баҳолашни ўз ичига олади. Бу баҳолаш оқимли ҳисоботга асосланади, ўқув ишларини ҳисобот қилинишининг асосий ҳужжати синф жумали ҳисобланади, унда ўқувчиларнинг ўзлаштириши, давомати ва ўтилган ўқув материали ўз аксини топади.
«Алпомиш» ва «ВагсЫпоу» мажмуаси меьёрларининг топширганлиги ҳақидаги маьлумот махсус ажратилган варақ бетларига ёзилади. Ўқитувчи синф журналига ёки қўшимча бошқа дафтарлар ҳам тутиши мумкин. Мисол: кундалик дафтар, ҳисобот карточкаси ва бошқалар.
Мактаб ёшидаги болалар тарбияси тўғрисидаги жисмоний тарбия маданиятига умумий характеристика
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида жисмоний тарбия, жисмоний маданият ва спорт бўйича мутахассисларни тайёр-лашда ҳамда махсус билим ва маьлумот олишда асосий фан ҳисобланади. Педагогик институт ва университетларида, жисмоний тарбия факултетларининг ўқув режаларида бу фан жисмоний тарбия назарияси жисмоний маданият ва спорт ҳақидаги билимларнинг тўла ўтиш курсини таьминлайди. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси педагогик фан бўлиб, у инсоннинг баркамоллигини, бошқаришнинг умумий қонунларини, шунингдек бу қонуниятлар асосида Ўзбекистон фуқароларининг жисмоний тарбияси вазифаларини, методларини ва иш шаклларини аниқлайди: жисмоний тарбия назариясининг мазмуни жисмоний камол топтирадиган ва Ватан мудофаасига тайёрлайдиган тарбия тўғрисидаги билимлами ташкил қилади. Жисмоний тарбия назарияси жисмоний тарбия амалиётидаги барча турларни ҳамда аралаш фанларнинг далилларини умумлаштиради.
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси фанининг боиимларида жисмоний маданиятнинг умумий таьлим ҳамда касб-амалий тайёргарлик кўрсатишнинг тузилишидаги ва кундалик турмушда унинг хусусиятлари о ьрганилиб борилади.
Шундай қилиб, жисмоний тарбия назарияси ва методикаси курси жисмоний маданият ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлашга қаратилган илмий фундаментга кирувчи кенгайтирилган билимлар мажмуасини ўз ичига олади. Унинг аҳамияти фақат бу билимлар қиймати билан ифодаланмайди, у бўлғуси мутахассисга жисмоний маданиятнинг бутун соҳаларида касбий-фаолият мазмунининг тўлиқ тушунишга имконият беради, унинг дунёқарашини ўзгартиради, жамият соҳасидаги бошқа касбларнинг умумий ишлари билан боғлайди ва шу янги типдаги билим, усул ва методларни егаллашга, зарар бўлган кенг касбий дунёқарашни шакллантиришга ёрдам беради.
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси фани бир қатор таянч тушунчаларга ега. Ҳар қандай бошқа илмий ўқув фанлари қатори жисмоний тарбия назарияси ва методикаси фанини ўрганишда, енг аввало, фанга тегишли тушунчалами (жисмоний ривожланиш; жисмоний тарбия; жисмоний камолот; Жисмоний маданият; жисмоний таьминот; жисмоний машқлар; спорт ва шу кабилар) имкони борича аниқ ифодалаш зарур.
Маьлумки, жисмоний тарбия тизими қуйидаги бўғинларга бўлинади.
1. Мактаб ёшигача бўлган жисмоний тарбия.
2. Мактаб ёшидаги жисмоний тарбия.
3. Академик литсейлар ва касб-ҳунар коллежларида жисмоний тарбия. 4.01ий ўқув юртларидаги жисмоний тарбия.
5. Ҳарбий хизмат ва флотдаги жисмоний тарбия.
6.Кўнгилли спорт жамиятлари ва ташкилотлардаги жисмоний тарбия.
Бу курсда ҳамма маьрузалар ва семинар машғулотлари фақат мактаб ёшидаги жисмоний тарбия тўғрисида олиб борилади. Чунки кейинги ўқув йилида академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда мактабларда олиб бориладиган педагогик амалиётга тайёрланиш лозим.
Гуруҳ машғулотларида жисмоний тарбия бўйича ўқув ишларини режалаштириш ўрганилади. Режалаштириш ҳужжатлари ҳеч қайси китобда тўла баён етилмаган. Шунинг учун бирорта семинар машғулоти қолдирилса, умумий режалаштириш ишларини тушуниш қийин бўлади ҳамда ҳар бир гуруҳ машғулотида ўқув ишларини режалаштириш тўғрисида уйга вазифа берилади. Мактаб ёшидаги жисмоний тарбия умуман жисмоний тарбия тизимида енг асосий бўғинларнинг биридир. Чунки мактабдан сўнг академик литсей ва касб-ҳунар коллежларида давом етиб, болалар тарбия оладилар, ҳаётда, амалиётда керакли кўникма ва малакалар ҳосил бўлади. Шахсни ҳар томонлама янги жисмоний, ақлий, ахлоқий ривожланишга қаратилган бўлади. Албатта ҳаётда, меҳнатда ва Ватанни мудефаа қилишда жисмоний тарбиянинг аҳамияти жуда катта. Хўш, мактабда жисмоний тарбиянинг мақсади нима?
Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг умумий мақсадларига биноан мактаб даврида ҳар бир ёш босқичларида жисмоний тарбия камолотини кетма-кетликда амалга ошириб, бу билан ўрта мактаб битирувчи синфларида жисмоний тарбияга тайёргарликнинг керакли. даражада савиясини таьминлаш зарур.
Бу мақсад ёшни ҳисобга олган ҳолда конкретлаштирилади ҳамда 3 та йирик босқичларга бўлинади.
И босқич 6-9 ёш (бошланғич синф) - 1-4 синф
ИИ боcқич 10-15 ёш (ўрта ёшли синфлар) - 5 - 9 синф
III боcқич 16-18 ёш (ўрта умумтаьлим мактаб - 10-11 синф Ҳар бир босқичнинг вазифалари қуйидагичадир таьлимий, соғломлаштириш ва тарбиявий.
Биринчи гуруҳ вазифалари - жисмоний тарбиянинг таьлимий вазифалари.. Бунда қуйидагилар ҳал қилинади:
а) ўқувчиларга жисмоний тарбия спорт соҳасидаги осон тушунаржи билимлами бериш ва улар томонидан бу билимлами ўзлаштириш, жумладан: и ишлаб чиқилган ўқув қўлланмаларда берилган назарий билимлами егаллаш талабламинг ўзлаштириши.
- кичик ёшда жисмоний тарбия машқларнинг аҳамияти, Улами бажариш усуллари шахсий гигиена қоидалари ҳақида мактабгача бўлган даврда олинган елементар маьлумотлами кенгайтириш ва тўлдириш
- ўрта мактаб ёшида талабларга мос бўлган, шунингдек, мактаб дастури бўйича билимлами тўлдирувчи ва чуқурлаштимвчи билимлами бериш ва мустаҳкам ўзлаштириш ва 5 - 6: 7 - 9 синф ўқувчилари учун ишлаб чиқилган ўқув қўлланмаларида келтирилган назарий билимлами ўзлаштириш.
- катта мактаб ёшида талабга жавоб берувчи, шунингдек, мактаб дастурида кўрсатилган жисмоний тарбия моҳияти, унинг тури, восита ва методларининг амалий фойдаси ҳамда жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида назарий ва амалий билимлардан ҳаётда мустақил фойдаланиш ҳақидаги билимлами бериш ва мустақил ўзлаштириш.
б) ҳаётда зарур бўлган ҳаракат кўникма ва малакаларнинг асосий фундаментини - пойдеворини шакллантириш, улами мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш.
Бунда:
- кичик мактаб ёшида, мактабгача даврида олинган ва кўникма-ларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, улами айрим ҳаракатларни бош-қаришни ўргатувчи гимнастик машқлар асосида тўлдириш, амалий машқлар техникасининг айрим шаклларини ва айрим спорт турларини ўзлаштириш;
- ўрта мактаб ёшида, олдинги босқичларда олинган ҳаракат малакаларини такомиллаштириш натижасида организмнинг функсионал имкониятларини ҳисобга олганда мактаб дастурида кўзда тутилган енгил ҳаракат фаолиятларини бойитиб бориш;
- катта мактаб ёшида, жисмоний тарбия ўрта мактаб дастурига киритилган ҳаракат фаолиятлари техникасини чуқур ўзлаштириш, ҳаракат кўникмаларининг спорт ва бевосита қўлланиш фондини кенгайтириш, уларни мураккаб ҳолларда қўллай олиш ўрта мактаб учун зарур бўлган кўникма ва малакаларни ўзлаштириш:
в) гигиеник кўникмаларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш (шахсий ва жамоат гигиенасининг талаблари).
Иккинчи гуруҳ вазифалари - ўсаётган организмнинг гармони ривожланишига, соғлиқни мустаҳкамлашга, жисмоний қобилиятларни ҳар томонлама тарбиялашга қаратилган вазифалар. Ёш хусусиятларига қараб қуйидагилар амалга оширилади:
а) организмни чиниқтириш, жумладан, жисмоний чарчаш, ташқи муҳитнинг ҳарорати таьсири, қуёш радиатсияси каби омилларга қарши курашишни ошириш;
б) жисмоний қобилиятларни тарбиялаш, жумладан:
- кичик мактаб ёшида жисмоний тарбия сифатларини ҳар томонлама ривожланишини таьминлаш. Унда кўпроқ координатсиялаш ва тезкорлик хусусиятларини таьминлаш:
- ўрта мактаб ёшида айрим тезкорлик, куч қобилиятларига аеробли характер чидамлиликка ёрдам берувчи таьсирларни кенгайтириш, иш қобилиятини юқорига кўтариш, дастур талабларига биноан «Алпомиш» ва «ВагсЫпоу» меьёр талаблар мажмуасини бажариш.
- катта мактаб ёшида, жисмоний тарбия қобилиятларини (координатсиялаш, тезкорлик, тезкор-куч, куч, чидамни) юқори даражасини таьминлаш, шунингдек, қизиқишга боғлиқ ҳолда спортнинг бирор бир тури бўйича нормативларни таьминлаш ва умумий иш қобилиятларини ривожлантириш.
в) зарур бўлганда ҳаракат фаолиятларининг турли шартларида, ратсионал қадди-қоматни шакллантириш ва мустаҳкамлаш,
гуруҳ вазифалари - жисмоний, ахлоқий, ақлий, естетик ва меҳнат тарбиясининг ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқадиган вазифалар. Бундай вазифаларнинг бир қанчалари жисмоний тарбия жараёнида ҳал етилади. Уларга жумладан жисмоний тарбия ва спорт фаолиятининг керакли-гича таьминлаш етник асослар бўйича шакллантириш, ифода сифатини тарбиялаш жисмоний тарбия ташкилотчиси, инструктор ва спорт ҳаками сифатида умумий фаолиятга тайёрлаш бўйича амалга ошириладиган вазифалар киради. Юқорида қайд етилган вазифалар ақлий, ахлоқий, естетик ва меҳнат тарбиялари билан биргаликда ҳал етилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |