Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул


ҚАТьИЙ ТАРКИБЛАШТИРИЛГАН МАШҚ МЕТОДИ



Download 2,03 Mb.
bet28/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

ҚАТьИЙ ТАРКИБЛАШТИРИЛГАН МАШҚ МЕТОДИ

Бу методда шуғулланувчиларнинг фаолияти қатьий таркиблаштирилган ҳолда ташкил етилиб, қуйидагилардан иборат бўлади:


- Жисмоний юкламани қатьий нормаллаштириш машқ жараёнида унинг динамикасини тўла бошқариш, шунингдек, дам олиш оралиқ вақтини қатьий тартибга солиш ва уларнинг белгиланган тартибда жисмоний юклама билан алмаштириш.
- Қатьий белгиланган ҳаракат дастури (ҳаракат таркиби, уларнинг ўзгаришини, такрорланиш ва бир-бири билан ўзаро боғланишлиги).
Шуғулланувчиларнинг фаолиятини бошқаришни енгиллаштирувчи ташқи шароитларни, яратиш ёки улардан фойдаланиш, машғулот жойла-рида гуруҳларни тузиш ва тақсимлаш, ўқув вазифаларини бажаришга, юкламани миқдорлаш, уларнинг таьсирини назорат қилишга имкон беравчи ёрдамчи спорт анжомлари ва бошқа техник қурилмалардан фойдаланиш. Ҳаракатларга ўргатиш жараёнида қўлланиладиган машқ методлари 2 хил бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1) боиинган - конструктив машқ (машқларни қисмларга бўлиб ўргатиш ва кейинчалик яхлит бажаришга еришиш):
2) яхлит машқ методи (вақтинча айрим деталларни чиқариб ташлаб бажариш).
Бўлинган конструктив машқ методига, масалан сувда сузишни ўр­гатиш, акробатик машқларни қисмларга бўлиб ўргатиш киради. Ҳамма-мизга маьлумки, машқлар мусобақа шароитида бутунлигича бажарилади.
Яхлит машқ методида шуғулланувчиларга ўргатиш лозим бўл­ган машқлар яхлит ўргатилиб, лекин айрим деталлари вақтинча чиқариб ташланади - соддалаштирилади.
Иккала методлараинг ижобий ва салбий хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: бўлинган конструктив машқ методининг ижобий хусусияти - ўзгарилиши лозим бўлган машқларни оз вақт ичида шуғулланувчиларга ўргатиш мумкин.
Салбий хусусиятлари - қисмлаб ўргатилган машқлар яхлит бажа-рилишига еришиш учун қўшимча вақт сарф қилинади, ёки бўлмаса, айрим акробатик машқлар яхлит бажарилишига еришишда қисмлар орасида пауза бо ьлиши мумкин.
Яхлит машқ методининг ижобий хусусияти шуки қўшимча вақт сарф қилинмайди. Салбий хусусияти еса ўргатиши лозим бўлган машқлар олдинги методга нисбатан кўп вақт талаб қилади.
Қисмларга бўлинган машқ методидан ҳаракат унча бузилмай нисбатан мустақил елементларга бўлиниши мумкин бўлгандагина фойда­ланилади. .
Масалан: Еркин усулда сузиш техникасини ўрганишда бўлиб ташлаш ва кейин елементларни яхлит қилиб бирлаштириш қуйидагича содир бўлиши мумкин.
1. сув устида сирпаниш;
2. ҳовуз қирғоқларида оёқ ҳаракатларини ўрганиш;
3. сирпаниш билан оёқ ҳаракатларини қўшиб бажариш;
4. саёз жойда тик туриб қўл ҳаракатларини ўрганиш;
5. шунинг ўзини нафас олиш билан қўшиб бажариш;
6. барча елементларни биргаликда бажариш.
Яхлит машқни бўлиб бажариш бутун ҳаракатлар моҳиятини ўзгар-тиришда ва уларнинг тузилишида жадал фойдаланилмоқда.
Яхлит машқ тузилиши, олдин, одатда, айрим деталларни чиқариб ташлаш ҳисобига соддалашади, бу деталлар кейин ўрганилаётган машқнинг асосий механизми билан аста-секин бирлашади ва уни яхлит бажариш кўринишида такотниллашади. Масалан, югуриб келиб «қайчи» усулида узунликка сакраш техникаси қуйидаги тартибда ўрганилади:
1. Қисқа масофадан қадамлаб сакраш.
2. Шунинг ўзи, лекин енг баланд нуқтага чиққан оёқни қайчи-симон ҳаракат қилиб сакраш.
3. Сакрашга ёрдамлашадиган тахта ёки трамплиндан фойдаланиб, кўтарилиш фазасида диққатни қўл ва оёқлар билан биргаликда ҳаракат қилишига қаратилган ҳолда сакраш.
4. Ўртача тезликда югуриб келиб, тўла усулда сакраш;
5. Ерга тушишга тайёрланиш ҳаракатларига еьтибор берган ҳолда сакраш (оёқ ошириб ташлаш, қўлларни орқага қилиб қайчисимон усулида сакраш).
Ҳаракатга ўргатишда асосий методлар билан бирга бир қатор ёрдам­чи методик усуллардан фойдаланилади.
Қоида бўйича агар мураккаб ҳаракат бутунлигича ўрганаётган бўлса, "яқинлаштириш" деб аталган машқлар кенг қўлланилиб, улар асосий ҳаракатни ўзлаштиришга, уларни бутунлай иммитатсиялаш ёки соддалаш-тирилган шаклда ўрганиш йўлидан фойдаланилади.
Ҳаракат фаолиятларини такомиллаштириш босқичларида уларнинг сифатларидаги ўзига хос шаклларни бир пайтда яхшилаш муҳим аҳами­ятга ега.
Бунда асосий ролни жисмоний сифатларни ҳаракат таркибини ўзгартир-масдан ривожлантирувчи қўшимча жисмоний юкламалар шароитида яхлит бажарилувчи ҳаракатлар билан таснифланувчи методларнинг аҳамияти катта.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish