Ўйин методи.
Ўйин азалдан педагогик вазифани адо етиб келган ҳамда тарбиянинг асосий воситаси ва методларидан бири бўлиб келмоқда. Тарбия соҳасида ўйин методи деган тушунча ўйиннинг рнетодик хусусиядари, яьни тарбиянинг бошқа методларидан фарқ қиладиган томонларини ифода етади.
Ўйин методининг мақсади: дарсни қизиқарли ва юқори сифатли ўтказиш, болаларда қизиқиш уйғотиш. Бунинг учун машғулотлар ўйин тарзида ўтказилиши лозим. Масалан, югуриб келиб узунликка сакрашда югуриб келиш, депсиниш, учиш ва қўниш фазалари мавжуд. Шу учиш фазасида санаш. Ким кўп санаса, ўша ўқувчи узоқроққа сакрайди.
Ўйин методи дарсни қизиқарли ўтишига кўмаклашади, ўқувчи-ларда юқори натижа кўрсатишга интилиш ҳосил қилади. Булардан ташқари, дарс зичлиги максимал даражада бўлади ва тарбиявий характерга ега: дўстлик, масьулият, ахлоқий тарбия амалга оширилади.
Жисмоний тарбиянинг ўйин методи учун қуйидаги белгилар харак-терлидир:
1. Фаолиятни образли ёки шартли асосда ташкил етиш, бунда вазиятнинг доимий ва кўпроқ даражада беҳосдан ўзгариши билан муайян мақсадга еришиш назарда тутилади.
2. Мақсадга еришиш усуллари хилма-хиллиги ва фаолиятнинг комплекс характерда бўлиши югуриш, сакраш, ирғитиш.
3. Шуғулланувчиларнинг бемалол мустақил ҳаракат қилиши, уларни ташаббус ва чаққонлик кўрсатишлари, топқир бўлишларига ҳаракат фаолиятларига юксак талаблар қўйиш.
4. Шуғулланувчилар ҳаракатининг бир-бирига боғлиқлиги, ёрқин емотсионаллик.
5. Жисмоний юклама миқдорининг чекланган имконияти.
МУСОБАҚА МЕТОДИ
Жисмоний тарбия жараёнида, мусобақа методи машғулот ўтказиш давомида ҳам, мустақил ўйин шаклида (жисмоний тарбия ва спорт мусобақалари) ҳам қўлланилади. Мусобақа методи бир мунча равшан характерловчи хусусият бўлиб, биринчилик ёки юқори натижага еришиш учун беллашувда кучларни синашдир. Мусобақа жараёнида, шунингдек, уларни ташкил қилиш ва ўтказиш шароитларида раҳбарлик қилиш омили муҳим физиологик ва емотсионал кайфият яратади, бу ҳои жисмоний машқнинг таьсирини оширади ва организмнинг функсионал имкониятларини максимал ишга солишга ёрдам беради. Мусобақа вақтида, асосан, спорт мусобақаларида рақибнинг ўзаро тўқнашувлари ўйиндагига қараганда анча кўпроқ намоён бўлади. Ташаббускорлик, қатьийлик, саботлилик, дадиллик, жасурлик. Олижаноблик, ўртоқлик каби иродавий ҳамда ахлоқий хислатларни тарбиялашда мусобақа методининг аҳамияти катта. Лекин шуни унутмаслик керакки, биринчилик учун рақобат қилиш, курашиш салбий хусусиятиарнинг таркиб топишига ҳам имкон бериши мумкин.
Шу сабабли мусобақа методига моҳирона педагогик раҳбарлик қилинган тақдирдагина у маьнавий тарбия соҳасидаги ўз вазифасини оқлай олади.
Мусобақа методининг мақсади: ўқувчиларнинг жисмоний тарбия машғулотларида ўзлаштирган ҳаракат кўникма ва малакаларини баҳолаш; жисмоний тайёргарлигини аниқлаш; яхшиларини ичидан енг яхшиларини аниқлаш; спортга бўлган қизиқиш уйғотиш.
Мусобақа методини қўллашда жисмоний тарбия дарслари мусобақа тарзда ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |