Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул



Download 2,03 Mb.
bet23/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

МУНТАЗАМЛИК ПРИНСИПИ


Мунтазамлик - жисмоний тарбия жараёнида енг кўп фойда берадиган принсиплардир. Жисмоний тарбия жараёнида ўқувчилар организмида бир қатор ўзгаришлар содир бўлади. Жисмоний сифатлар тарбияланади, ҳаракат кўникмалари ва малакалари шаклланади ҳамда ўқувчиларнинг барча асосий мускулларини мустаҳкамлашга, юрак-қон томирлари, нафас олиш ва асаб тизимларининг ривожланиши содир бўлади. Бундай ўзгаришларга фақат жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам
равишда, тўғри ривожлантириш асосида олиб бориш орқали еришиш мумкин. Мунтазамлик принсипи жараёнида машғулотларни узлуксиз равишда олиб боришни талаб қилади. Шуғулланувчилар олдига қўйиладиган вазифалар аста-секинлик билан оддийдан мураккабга ва осондан қийинга ўтишга қаратилган бўлиши керак. Мунтазамлик принсипи қатор ҳолатларда кўриб чиқилиши лозим.
Машғулотларнинг узлуксизлиги. Жисмоний тарбия бутунлигича ҳаётнинг ҳамма ёш даврларини қамраб оладиган узлуксиз жараён сифатида қараиади. Бу жараённинг узлуксизлиги ҳар бир ўтилган ва ўтилмаган машғулотлар самарадорлиги орасидаги ўзаро богианиш билан амалга оширилади. Бу самарадорлик ҳар бир кетма-кет олиб борилган машғулотлар давомида ошириб борилади.
Жисмоний тарбия жараёнида узилишларга йўл қўйиш керак емас. Бу узилишлар машғулотларнинг ижобий самарадорлигини йўқотади, чунки ҳар бир кейинги машғулот самарадорлиги олдинги машғулотлар натижаси сифатида бўлиши керак. Бунинг натижасида функсионал ва структурал характернинг қатьий адаптатсион нисбий қайта тузилиши вужудга келиб барқарор ҳаракат кўникмаларининг ва тайёргарликнинг асосини ташкил етади.
Жисмоний машқлар билан шуғулланиш туфайли организмда содир бўладиган функсионал ва структурал ўзгаришлар зиддиятга учраши, яьни машқлар тўхтатиб қўйилса, тескари ривожланиш рўй бериши мумкин. Машқларда озгина вақт бўлса ҳам, узилиш юз берса, пай до бўлган шартли рефлексив боғланиш сўна бошлайди, функсионал имкониятларнинг еришилган даражаси пасаяди, ҳатто баьзи морфологик кўрсаткичларда регресс содир бўлади.
Мавжуд маьлумотларга қараганда, баьзи регрессив ўзгаришлар шу узилишларнинг 5-7 кунларидаёқ сезилиб қолади.
Демак жисмоний тарбия жараёни узлуксиз бўлиши керак екан, яьни тескари ўзгаришларга олиб келувчи беьмани танаффуслар бўлмасагина, жисмоний етукликка еришиш учун қулай шарт-шароит яратилади.
Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир машқни самарасини аввалги машқларнинг самарасига қўшиб бориш ва тўпланган ўзгаришларни мустаҳкамлаб, ривожлантириш керак.
Жисмоний тарбиянинг оммавий арналиётида, одатда, ҳафтада 2-3 машғулот ўтказилади. Тайёргарлик даражасини ошириш учун машғулотлар орасидаги интерваллар камайтирилади ва жисмоний тарбия жараёни нисбатан камайтирилади ёки сақланади. Бу еса болалар жисмоний тайёргарлигига боғлиқ.
Машғулотлар кетма-кетлиги ва уларнинг мазмуни билан уларнинг ҳар хил жиҳатлари ўзаро боғлиқлиги кўрсатилади. Маьлумки, мунтазам шуғул­ланиш онда-сонда шуғулланишга кўра катта самара беради.
Бу масалалар жисмоний тарбия жараёнида мунтазамлик қандай шакллантирилиши керак ва қандай қилиб юклама ва дам олишни оптимал алмаштириш билан боғланади.
Жисмоний юклама ва дам олишнинг мақсадга мувофиқлиги. Жисмоний тарбия жараёнининг мунтазамлиги жисмоний юклама ва дам олишни доимо алмаштириб туришни талаб қилади. Юклама жисмоний машқларнинг шуғулланувчилар организмига таьсир етишини кўрсатиб, унинг функсионал имкониятларини ошириш омили ҳисобланади.
Чарчаш ва тикланиш жараёни органик бир-бирига боғлиқ ва ўзаро алмашишда бўладилар. Агар иш вақтида жисмоний юклама катта бўлса, иш қобилиятининг даражаси пасайиб, чарчаш ҳолати ривожланади.
Демак: Биринчидан, организмни функсионал динамик имкониятлари фақат юклама билан емас, балки иш қобилиятини тиклаш ва ошириш учун керакли дам олиш билан ҳам шартланади. Маьлум бўлишича, жисмоний тарбия сифати - жисмоний юклама ва дам олишни алмаштириш саньатидир.
Иккинчидан, жисмоний юклама ва дам олишни мақсадга мувофиқ алмаштиришда тикланиш жараёнининг даврийлигига асосланиш керак.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish