Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул



Download 2,03 Mb.
bet22/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

Вақт характеристикаси. Вақт характеристикасига машқ ва уларнинг елементларини бажариш, айрим статистик ҳолат ҳамда ҳаракат тезлигининг узунлиги киради. Техниканинг айрим елементлари турли вақтда бажарилади.
Темп дейилганда ҳаракат даври ёки ҳаракат миқдорининг вақт бирлигидаги такрорланиш тезлиги частотаси тушунилади.
Ритмик характеристика. Ритм - мускул кучланиши ва бўшаши-нинг навбатма-навбат алмашувидир. Ўзлаштирилган ҳаракатларда ритм турғун характерга ега. Ритмик ҳаракатлар осон бажарилади, шунинг учун ҳам чарчоқ ҳосил қилмайди.
Динамик характеристика. Жисмоний машқларни бажаришда жуда кўп омиллар, жумладан, ички ва ташқи кучлар таьсир етади.
Ички кучларга таянч ҳаракат аппаратининг суст кучлари, ҳаракат аппаратининг фаол кучлари, реактив кучлар киради. Ташқи кучларга инсон танаси ташқаридан таьсир етувчи кучлар: ўз танасининг оғирлик кучи, таянчининг реактив кучи. ташқи муҳит (ҳаво, сув, қум, ер)нинг ва табиат жисмлари (буюмлар, жуфт машқлардаги рақиблар)нинг қаршилик кучи, спорт анжомлари, инерсия кучи киради.


ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ МЕТОДИК ПРИНСИПЛАРИ

Жисмоний тарбия жараёнида умумий педагогик принсиплар кенг қўлланилади, чунончи, бу жараён ўргатиш ва тарбиялашнинг бир қисми ҳисобланади. Педагогик принсиплар жисмоний тарбия жараёнида ўзига хос хислатларни акс еттириб, махсус мазмунини ифода етади.


Жисмоний тарбия принсипларига онглилик ва фаоллилик, кўргазмалилик, шуғулланувчиларга осон тушунарли ва индивидуаллаштириш, мунта-замлилик, тараққиёт принсиплари киради (7-жадвал).
7 -жадвал



ОНГЛИЛИК ВА ФАОЛЛИК ПРИНСИПИ

Жисмоний тарбия - иккиёқлама жараён бўлиб, бир томонлама ўқитишга интилган ўқитувчи ва иккинчи томонлама ўқишга хоҳиши ва иродаси бўлган ўқувчи фаолиятидир. Агар ўқувчи ўрганишга қўйилган масаланинг моҳиятини тушуниб етса ва ўрганишга интилса, қизиқса, бу ўрганишни тезлаштиради. Бу еса онглилик ва фаоллик принсипининг асосини ташкил қилади. Ўқитиш узоқ давом етадиган жараён бўлиб, ўқувчилардан фаоллик ва қизиқиш талаб қилади.


Мактабда мақсадга интилиш ўқувчиларни жисмоний тарбиядан белгилаб қўйилган меьёр талабларини, спорт разрядларини бажариш учун ва мактаб жамоасида иштирок етиш учун интилишларида намоён бўлади. Бундан ташқари, ҳар бир дарс қизиқарли ва рнетодик жиҳатдан тўғри ташкил
етилса, ўқувчиларда қизиқиш ортади. Бошланғич синф ўқувчиларидан тўлалигича онгли равишда тушунишни талаб қилиш шарт емас.
Шундай бўлса-да, ҳаракат кўникмаларини такомиллаштириш билан бирга, онглилик ва фаолликни аста-секин ошириб бориш керак. Онглилик принсипи жараёнида шуғулланувчиларнинг фаоллигини ошириш шарт. Бу билан дарс давомида жисмоний машқларга доимий еҳтиёж ортиши мумкин. Машғулотларда доимо иштирок етиш мустақил шуғулланиш учун қизиқишни оширади. Ҳаракат кўникма ва малакаларини муваффақиятли шакллантириш, жисмоний сифатларнинг ривожланиши кўп жиҳатдан болаларнинг машғулотларга онгли муносабатига боғлиқ.
Шу мақсадда ўқитувчи болаларга машғулотларнинг муҳимлигини, машқларнинг аҳамиятини, уни бажариш техникасини болаларни ўз тенгдошлари бажарган машқларини кузатишга ўргатади; уларни ўз-ўзини кузатиш ва таҳлил қилишга; ўз фаолиятини баҳолашга; ҳаракатни олдиндан сезишга қизиқтиради. Онглилик принсипи болаларда ташаббускорликни, муста-қилликни, ўз олдига қўйилган вазифаларни ижодий ҳал қила олишга тарбиялаб боради.
Инсониятни ўрганиш жараёнида ҳар доим онглилик принсипи муҳим етакчи рол ўйнайди, лекин онглилик характери ва даражаси ҳар хил бўлиши мумкин.
Ўргатиш жараёнида онглилик принсипини оширишда қуйидаги қонуниятларга амал қилиниши керак:
1. Ҳар бир машқнинг мақсадини ҳамда уни бажариш усулининг аҳа­миятини тушунтириш. Айтайлик, ўқитувчи гимнастика ёки бошқа машқлар турини бажариш техникасини егаллаш топшириғини бериб, ҳаракатларни қандай бажариш кераклигини маьлум қилади, лекин мана шу ҳаракат техникасини ишга солувчи биомеханик сабабни очиб бермайди. Гоҳо шуг^улланувчиларга жисмоний сифатни тарбиялаш учун машқлар берилади-да, нима учун юклама ва дам олиш меьёрига риоя қилиш кераклиги маьлум қилинмайди. Натижада топшириқларни бажариш сифатигина емас, шуғулланувчиларнинг ижодий фаоллигини ривожлантиришга ҳам путур етказилади.
2. Янги машқни ўргатишда олдинги ўзлаштирилган билим ва ма-лакаларга таянган ҳолда олиб борилиши лозим.
3. Ўқувчиларни ўзларининг ҳаракатлари тўғрисида ҳамда ўртоқ-ларини камчиликларининг таҳлил қила билишга ва сўзлаб беришга ҳамда уларни хатоларини сабабларини топишга ҳам жалб қилиш. Шундай қилиб, дидактиканинг онглилик принсипи ўрганиш жараёнида унинг қонун-қоидаларига ва талабларига жавоб бериши керак.
Бугунги кунда онглилик принсипи муҳим ва муаммоли масала бўлиб қолади. Болалар ўз соғлиғини кузата оладиган ва назорат ета оладиган бўлажак ишбилармон, жисмонан бақуwат ва соғлом болаларни тарбиялашимиз керак. Бу фақат болаларда жисмоний тарбия бўйича минимум таьлимотни шакллантиргандагина мумкин. Буни еса мактабгача тарбия муассасаларида ва мактабда енг кичик ёшдан ўргатишни бошлаш керак. Фаоллик принсиплари ҳар бир педагогнинг вазифаси бўлиб, ўқувчиларнинг доимий фаоллигига, билим олишга қунт билан ёндашишига боғлиқ. Ўқув тарбия ва машқ қилиш ишларининг моҳиятини, мазмунини тушуниш онгли равишда бўлади. Бу еса шуғулланувчиларнинг фаоллигини ва қобилиятини оширади. Ҳамма ўқув жараёнларида юқори поғонада ёки самарадорлиги юқори. Шуғулланувчиларда чарчоқ ҳолати кузатилмайди. Шунинг учун ҳам, фаоллик принсипи ва онглилик принсипи бир-бири билан алоқадор бўлиб, икковини биргаликда тушуниш керак.
Фаоллик принсипини шуғулланувчиларда мужассамлаштириш учун қуйидаги асосий қоидаларга амал қилиш керак:
1. Шуғулланувчиларга бўлажак ишлами тушунтириб, мазмунини очиб бериб, уларни қизиқтириш.
2. Ўқувчиларни муваффақиятларини ва камчиликларини баҳолаш
3. Ҳар бир шуғулланувчиларга мустақил иш бажаришлари учун шахсий вазифа бериш. Бу принсипларни амалга оширишда педагогларнинг шахсий характери катта аҳамиятга ега.
Кўргазмалилик принсипи. Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг дидактикасида "кўргазмалилик" бошқарувчи принсиплардан бири ҳисоб­ланади.
Бирорта машқни кўрсатиш ёки демонстратсия қилинганда, ҳаракат-нинг муҳим елементлари ва тезликларини аниқ тасаwур қилишда кўргазмалилик методи катта аҳамиятга ега.
Ҳаракат тўғрисида тўғри тасаwур ҳосил қилишда "кўргазмали" қўлланмалар ёрдам беради. Ўргатишда "кўргазмали" принсипга амал қилиш, ўқув материални конкрет шаклда бериш, бу материални ўзлаштириш ва тушунишда катта аҳамиятга ега. "Кўргазмалилик" ўқув жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, ўргатиш босқичларига ва ёш хусусиятларига боғлиқ.
Биринчи ўргатиш босқичида, таништиришда "кеьргазмалилик" кўпроқ кўрсатилади, такомиллаштириш босқичида камроқ. Болаларнинг ёши қанча кичик бўлса, шунча "кўргазмалилик" принсипи кўпроқ қўлланилади. Амалиётда икки хил бевосита "кўргазмалилик" қўлланилади.
Бевосита кўргазмалиликда ўқитувчи ёки жисмоний жиҳатдан яхши ривожланган ўқувчи томонидан машқлар намойиш қилинади, кўрсатиб берилади. Машқлар кўрсатиб берилаётганда тўлиғича ёки машқнинг бир қисми кўрсатиб берилиши мумкин. Машқлар кўрсатиб берилиши билан бирга изоҳлаб, саволлар бериб, аниқлаб турилиши ҳам мумкин.
Тасвирий кўргазмалиликда қўшимча воситалар қўлланилади, яьни кинограмма, чизма плакатлар, диограмма ва бошқалардан фойдаланилади.
Кўргазмалик рнетодик принсипи ифодали сўз билан ҳам амалга ошириш мумкин. ЛП. Павловнинг айтишича, ифодали сўз ҳамма қўзғатувчилар қатори таьсир етади ва кўп қирралидир. Кўргазмалилик амалга ошириш учун қуйидаги қонунларга амал қилиши керак:
1. Ўргатилаётган ҳаракатни қандай кўрсатиш ҳамда тушунтириш билан кўрсатишни қандай олиб боришни олдиндан ўйлаш.
2. Тушунтириш ва кўрсатишда, шуғулланувчиларнинг билимларини, олдинги ҳаракат тажрибаларини, машғулот вазифасини ва ўша ўргани-лаётган машқларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш.
3. Шуғулланувчилар қанчалик ёш бўлса, қанча кучсиз тайёрланган бўлса, шунчалик кўп меьёрда кўргазмалар билан фойдаланилади.
Бу 2 йўналиш - умумтайёргарлик ва махсус йўналишларнинг органик бирлиги асосида ҳал етилади.
1-йўналишдаги машғулотларнинг асосий мазмуни ҳамма учун бир хил, индивидуаллаштириш еса асосан методикага боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
2-йўналишда еса, машғулотларнинг фақат методлари емас, балки мазмуни ҳам индивидуал қизиқишга боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Бу икки йўналишнинг бирикмаси жисмоний такомиллашув ҳар томонлама, шу билан бир вақтда индивидуал бўлиши учун шарт-шароитлар яратиб беради.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish