Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул



Download 2,03 Mb.
bet21/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР ТЕХНИКАСИ

Ҳаракат вазифаларининг мақсадга мувофиқ содда ҳал етилишига ёрдам берадиган ҳаракат фаолиятининг усуллари жисмоний машқлар техникаси дейилади. Масалан: "оёқни букиб" сакраш усули билан, югуриб келиб узунликка сакраш.


а) Техника тушунчаси бу ҳаракатларнинг ташқи шаклидир. Жисмоний машқлар техникаси бетўхтов ўзгаради ва такомиллашади.
Жисмоний машқлар техникаси техниканинг асоси, аниқловчи бўғини ва деталларини ўз ичига қамраб олади (5-жадвал).
б) Техниканинг негизи - бу ҳаракат вазифаларини аниқ ратсионал йўл билан ҳал қилиш учун керакли ҳаракатларнинг йиғиндисидир. Масалан: воллейболда ҳужумкор уруш-тананинг кетма-кетлик ҳаракати; югуриб келиб узунликка сакраш - югуриш; депсиниш; учиш ва қўниш фазаси елементларидан иборат.
в) Техниканинг аниқловчи бўғини - бу ушбу ҳаракатдаги асосий механизмнинг енг муҳим ва ҳал қилувчи қисмидир.
г) Техник деталлар - ҳаракатнинг асосий механизмига халақит бермайдиган, унинг иккинчи даражали хусусиятидир. Бу спортчининг индивидуал хусусиятига боғлиқ.
Жисмоний машқлар шаклланишини такомиллаштириш жараёнида ҳаракат фаолиятларини ижро етишда самарали усуллари изланади. Бунда жисмоний машқлар техникасига тегишли ва таьминлайдиган қонуниятларни англаш лозим.
Техника - ҳаракат фаолиятини бажаришнинг унумлироқ усулидир. Улар:
5-жадвал

Сиклик ҳаракатларда уч фазани ажратиш мумкин:
1. Тайёрлов фазаси; масалан, ирғитишда қоини ва танани орқага тебраниш.
2. Асосий фаза; ирғитишда буюмни қўйиб юбориш.
3. Якуний фаза; масалан: ирғитишда мувозанатни^сақлаб қолиш, ўзини тўхтатиш.
Лекин уларнинг ҳар биттаси алоҳида ўзининг аҳамиятига ега. Фазовий — вақт, ритмик, динамика характеристикалари бир-биридан фарқланадилар. Жисмоний машқлар техникасига кинематик, динамик ва ритмик ҳаракат характеристикаси киради. Кинематик характеристикага: фазовий, фазовий-вақт ва вақт характеристикасидан иборат. Бу ҳаракат характеристикалари бир-биридан фарқланади (6-жадвал).
Жисмоний машқлар техникасига кинематик, динамик ва ритмик ҳаракат характеристикаси киради. Кинематик характеристикага; фазовий, фазовий-вақт ва вақт характеристикаси киради. Бу ҳаракат характеристикалари бир биридан фарқланади. Фазовий характеристика ўз ичига "дастлабки ҳолат, тана ҳолати, ҳаракат йўналишни қамраб олади. Дастлабки ҳолат -машқларни тўғри бажаришга енг қулай шароитлар ва имкониятлар яратади ҳамда кейинги машқларни муваффақиятли бажаришга имкон беради. Дастлабки ҳолатини ўзгартириб ва тана ҳолати қисмларини кетма-кетлиги ўзгартириб организмга таьсир етувчи юкламаларни тўғри бошқариб олиб боришга ҳам имконият яратади. Тана ҳолати — ҳар хил спорт турларида, ҳар хил махсус естетик талаблар қўйилади. Масалан, фигурали учиш, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастикада бош ҳолати, оёқ учларининг узатилиши, қадди-қоматни тўғрилиги ва бошқалар.
Жисмоний машқлар техникаси ва ҳаракатлар тавсифи
6 - жадвал

Тана қисми ёки буюмни ўтиш йўлини траектория (йўналиш) деб аталади. Траекторияда шакл, йўналиш ва амплитудалар мавжуд.
А) Шакли бўйича ҳамма ҳаракатлар тўғри чизиқли ва егри чизиқли йўналишда бўлади. Боксда ва қиличвозликда тўғри чизиқли ҳаракатларни учратиш мумкин. Қолган ҳамма машғулотларда, спорт турларида фақат егри чизиқли ҳаракатларни кўриш мумкин. Ҳаракат вазифалари муваффа-қиятли бажариш учун буюм ёки тана ҳаракатига мослашув талаб етилади.
Б) Йўналиш катта аҳамиятга ега ҳамда айрим мускулларнинг ривожланишига жисмоний машқларнинг таьсирчанлиги катта.
В) Ҳаракат амплитудаси бу - тана қисмининг ўтиш йўлининг катталиги, бурчак (градус), чизиқли (қадам узунлиги), ўлчамларда ҳар хил бўғимлар, тана белгилари билан белгиланиши мумкин.
Фазовий вақт характеристикага - тезлик ва тезланишлар киради. Ҳаракат тезлиги - йўлнинг босиб ўтиш учун кетган вақтга нисбати билан аниқланади. Агар ҳаракат тезлиги йўлнинг ҳамма нуқталарида бир хил бўлса, ҳаракат текис ҳаракат дейилади.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish