БОШ ТЕПАСИДА ЗАРБ УРИШ (СМЭШ)
Бош тепасида зарб уришини йирик калибрли қурол дейиш мумкин. СМЭШни ўзлаштирмаган теннисчилар кўп ҳолларда уни яхши ўзлаштирган ўйинчиларга ҳасад кўзи билан қарашади. СМЭШ зарби – ташқи кўринишидан ясси узатиш (ошириш) ни эслатади. Бунинг асосий фарқи шундаки, одатда, бош тепасида зарбни ҳаракатда бажаришга тўғри келади. Силтов ҳам анчайин қисқа ва тежамлидир.
СМЭШ ДАГИ АСОСИЙ ҲАРАКАТЛАР
Ч ап қўлингизни тўп йўналишида кўтаринг, - бу жуда муҳим ҳаракатдир. Чунки бу сизни ён томонга бурилишга ва тўпни кутишга мажбур этади. Кўп ўйинчилар бунга амала қилмасдан, олдиндан ўнг ёнга “ташлаб қўядилар” ёки копток устига “ётиб оладилар” бу эса муваффақиятсизликка олиб келади (16-расм).
Чап қўлингизни юқорида эркин тутинг, ўнг қўлни тирсакдан букиб кўтаринг ва ўнг елка ёнида тайёр тутинг. Бу ҳолатда токи ҳаракат вақти келгунча турмоқ лозим. Ана энди оёқларни ерга тираб ёки тўп томонга сакраб туриб орқа томондан (тападан эмас) ракетка тепасига йўналтириб зарб уриш керак. СМЭШга олдиндан тайёргарлик кўриш керак. Кейин коптокни олдингиздан уриш учун шундай пайтни танлаш керакки, бу копток – бу қаршингизда тепада турган бир мих, худди бу михни олдинга ва пастга қаттиқ зарб билан уриб қоқиб юборишга ҳаракат қилинг. Коптокка токи уни пешонангиз тепасидан тўлиқ тўғриланган қўл билан зарб урмагунингизгача қараб туринг (17-расм).
УЗАТИШ (ОШИРИШ)
З амонавий теннисда узатишга асосий ҳужум зарбаси сифатида қаралади. Ҳар бир ютуқ ҳисоби (очко) учун ўйин албатта узатишдан бошланади. Узатиш ҳозирги вақтда тўпни ўйинга киритадиган оддий зарбдан, асосий ҳужум воситаларидан бирига айланиб қолди. Копток зарб олганидан кейин айланма ҳаракат олиши ёки олмаслигига кўра узатиш қуйидаги турларга бўлинади:
а) ясси; б) бурма; в) чирпирак (18-расм) :
Коптокни узатиш учун отиш (тўп ташлаш) жуда муҳим аҳамиятга эга. Ноаниқ тўп ташлаш узатишни амалга оширишни бузадиган сабаблардан биридир. Муваффақиятли узатишни амалга ошириш учун теннисчи ҳар сафар бир хилда, айнан математик аниқликда тўп ташлашни ўрганиши шарт. Тўп ташлашда шундай баландликни танлашингиз керакки, бунда иложи борича кўтарилган ракетканинг ўртаси коптокка тўғри келиши лозим. Коптокни жуда юқори ташлаб юборманг, чунки пастга тушиб келаётган тўпга зарб бериш узатишнинг самарадорлигини пасайтириб юборади. Жуда ҳам паст тўп ташлаганда эса сиз фойдали узатиш бурчагини бой бериб қўясиз. Узатиш турлари тўп ташлашнинг йўналиши билан фарқланади (18-расм).
а) тўп бошнинг чап томонидан ташланса – бурама узатиш ҳосил бўлади;
б) тўп рўпарада – бош тепасидан ташланса – ясси узатиш ҳосил бўлади;
в) тўп бошнинг ўнг томонидан ташланса – чирпирак узатиш ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |