ЎНГДАН УЧИБ КЕЛАЁТГАН КОПТОККА ЗАРБ УРИШ
Шуни айтиб ўтиш керакки, парвозда зарб уришда сиз урилиб қайтган коптокни уришга қараганда камроқ вақтда эга бўласиз, чунки бунда сиз рақибингиз яқинроқ жойлашган бўласиз. Парвоздан зарб уришда теннисчининг ҳаракатлари етарли даражада тезкор ва ниҳоятда аниқ-тежамли бўлиши лозим (11-расм).
Дастлабки ҳолатдан тўр томонга ярим бурилиб, ўнг оёқдан четга қараб қадам ташланади. Ураётган қўл тирсаги худди танага жипслангандай қолади, ракетканинг боши эса орқага берилиб, ўнг елка қаршисига келади. Парвозда зарб уришда силташ, одатда жуда ҳам қисқа бўлади. Чап қўл мувозанатни сақлаш учун танадан олдинда туради. Коптокка бериладиган зарб чап оёқда олдинга қадам
ташлаш билан амалга оширилади ва бу қиличбознинг ҳужумини эслатади (11-расм). Ракетка зарб давомида тепадан пастга – олдинга қараб ҳаракатланади. Паст учаётган коптокка зарб уришда оёқ тиззадан иложи борича кўпроқ букилади ва ракетка ёпиқ ҳолатда ушланади (12-расм).
ЧАПДАН УЧИБ КЕЛАЁТГАН КОПТОККА ЗАРБ УРИШ
Дастлабки ҳолатдан тўр томонга ўнг ёнингизга ўгирилинг. Бир вақтнинг ўзида чап оёқ билан ён томонга қадам ташланг ва ракеткани енгилгина орқага олинг (13-расм).
Коптокка зарб бериш ўнг оёққа олдинга қадам ташлаш билан бирга амалга оширилади. Ракетканинг боши копток қаршисига ҳаракатланади ҳамда уни олдинда чап ва ён томондан қабул қилади. Зарб панжани қаттиқ тутган ҳолда амалга оширилади. Чап қўл зарб берилаётган пайтда орқада қолади, ўйинчи зарб берилганда сўнг биринчи сонияда худди қаноти ёзилган қушни эслатади. Бу жуда муҳим ҳолат эканлигини унутмаслик керак, чунки кўпгина теннисчилар чап қўлга умуман ҳамият бермай у ҳақда унутиб
ю борадилар, бу эса афсуски, зарбнинг аниқлиги ва коптокнинг учиши тезлигига салбий таъсир кўрсатади. Паст учиб келаётган коптокка нисбатан худди ўнгдан зарб урилгандаги каби, оёқни кескин букиб, ракеткани ётиқ ҳолда тутиш керак (14-расм).
ТЎР ОЛДИДА ЎЙИН
Тўр олдидаги ўйин парвозда зарб уришга тааллуқлидир. Тўр олдида ўйиндаги энг муҳим нарса оёқларнинг тўғри “ишлаши”дир, бусиз теннисчи тўр олдида яхши ўйин кўрсатиши мумкин эмас. Сиз зарб урган вақтингизда копток томонга қадам ташлашингиз лозим. Ўнг қўлда ўйновчи теннисчи ўнг томондан зарб берганда чап оёқни ташлаш керак, чапдан зарб берилганда эса ўнг оёқдан қадам ташланади. Бу сизга қарашингиздаги тўпни уришга имкон беради, бундан ташқари бу нарса зарбни кучайтиради ва тўпни майдон бурчакларига ёки орқа чизиқ яқинга йўналтиришга имкон беради. Тўр ёнида ўйнаётган теннисчи зарбга тайёрланиш учун жуда қисқа фурсатга эга бўлади – тахминан ярим сония вақтга. Бу муддат ичида у зарбнинг йўналиши ва кучини белгилабгина қолмай, балки тўп томонга югуриб ўтиши ва зарбни амалга ошириши керак бўлади. Шунинг учун ҳаракатнинг тежамлиги, қисқа силтовда зарбни амалга ошириш тўр олдидаги ўйинда ниҳоятда муҳимдир. Агар сиз тўпни гавдангизнинг тўғрисида қабул қилсангиз ва олдинга бир қадам қўйсангиз шунинг ўзи кифоядир.
Агар сизга тўр паст келаётган тўпни қайтаришга тўғри келса, зарб аниқ бўлиши учун оёғингизни тиззадан букишингиз керак бўлади, шу билан бирга қўл тирсагини ракетка боши сатҳидан пастроқ тутишга интилинг, бу сизга тўпни тўр устига пастлатиб йўналтиришга ёрдам беради. Агар сиз оёғингизни тиззадан букмасангиз копток сизнинг зарбингиздан кейин тўр устидан баланд учади ва бу рақибингизга уни парвозда қаттиқ зарб билан қайтаришга имкон беради. Тўр олдида тўпни сичқонга ташланган мушукдай қайтариш керак. Сиз ҳеч маҳал югуриб келаётган сичқонни ушлаётган мушук ўзиниқандай тутишини кўрганмисиз? Сизнинг ҳаракатларингиз мушукнинг елкасидан олд оёғигача бўладиган қисқа ва тез ҳаракатидан нусха олиши лозим. Ракетка қисқагина масофани ўтиши лозим, лекин унинг зарб вақтидаги тезлашиши ниҳоятда кескин бўлиши керак. Бу эса парвозда зарб уришни ва уни кучли назоратда ушлашни таъминлайди (15-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |