Тарих ўқитиш методикасинининг предмети, мақсад ва вазифалар


Таълим методлари ва усуллари



Download 0,86 Mb.
bet14/43
Sana28.04.2023
Hajmi0,86 Mb.
#932822
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43
Bog'liq
To\'mdan ma\'ruza

Таълим методлари ва усуллари

ВОСИТА





Ўқитиш методларига таъриф берганда биринчи навбатда у ўқитувчининг ўқитиши ва ўқувчиларнинг ўрганиши ёки билиш фаолияти усулларидан иборат эканлигини назарда тутиши керак. Ҳақиқатан ҳам, ўқитувчи кўрсатмали воситалар
ёрдамида сўзлаб бериш ёки қандайдир амалий ҳаракатларни кўрсатиш, уларни тушунтириб бориш жараёнида ўзи фаол фикрлаш билан бирга, ўқувчиларнинг ҳам фикрлаш фаолиятини қўзғатади ва ўқув материалининг ўзлаштирилишига раҳбарлик қилади, уларнинг билим ва малакаларни ўзлаштириб олишларига ёрдам беради. Бинобарин, ўқитиш методларига ўқитиш ва ўрганиш усуллари ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг тафаккур қилиш фаолияти асос қилиб олинадиган бўлса, уни қуйидагича таърифлаш мумкин.
Ўқитиш методлари — ўқитувчининг фаол фикрлаши асосида ўқувчиларни ўқитишга, ўқувчиларнинг илмий билимларни ўзлаштириши ва амалда қўллай билишларига, дунёқараш ва эътиқод ҳосил қилишларига, ақлий ва жисмоний меҳнат, кўникма ва малакаларини эгаллашларига, билиш ва ижодий қобилиятлари ўсишига ёрдам беришни таъминловчи усулларидан иборатдир.
Ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида таълим методлари тизимидан кенг фойдаланилган тақдирдагина таълим-тарбия ишлари соҳасида яхши натижаларга эришиш мумкин. Ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида таълим методлари тизими деб, энг муҳим умумий белгилари билан ўзаро боғланган, бир-бирига таъсир кўрсатадиган методлар гуруҳига айтилади. Бу методларнинг умумий муҳим белгилари - ўқитиш ва ўрганиш усуллари ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг тафаккур фаолиятидан иборат­дир.
Бир-бири билан боғланган ўқитиш методларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
1) оғзаки ўқитиш методи, бу метод ўз навбатида икки турга бўлинади:
а) оғзаки таълим методи; б) босма матнлар ёрдамида ўқитиш методи;
2) кўрсатмали таълим методи;
3) таълимнинг амалий методи.
Ўқитиш усуллари ва ўқувчилар тафаккур фаолиятининг турли шакллари ўртасидаги ўзаро алоқа ва уларнинг бир-бирига кўрса­тадиган таъсири асосида бир тизимдаги методларнинг ўзаро боғлиқлиги юзага келади. Ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизими тажрибасида кўрсатмали ўқи­тиш деярли ҳеч қачон ўқитувчининг баёнисиз қўлланилмайди, ўқитувчининг баёни ҳам доим кўрсатмали воситаларга суянади. Ўқувчиларнинг техника воситалари, матнлар ва бошқалар устидаги амалий фаолияти таълимнинг кўрсатмали ва оғзаки усуллари би­лан чамбарчас боғлиқ бўлади.
Педагогикага оид адабиётларда ўқитиш методларига катта аҳамият берилади. Дидактика билан шуғулланувчилар методни ўқув жараёнининг ўзаги, кўзланган мақсад ва пировард натижани боғловчи восита деб изоҳлайдилар. Ўқитиш методи “ўқитишнинг мақсади – мазмуни, методи, шакли, усуллари” тизимида муҳим ўрин эгаллайди.
Метод деганда, таълимда мақсадга эришиш, масалаларни ҳал қилиш йўллари, усуллари тушунилади. Ўқитиш методи таркибида усуллар алоҳида ажралиб туради. Усул – методнинг унсури бўлиб, унинг таркибий қисми, методни амалга оширишда бир мартагина қўлланади ва алоҳида қадам ҳисобланади.
Ўқитиш методи – мураккаб, кўп қиррали, кўп сифатларга эга бўлган таълимдир. Ўқитиш методида ўқитишнинг объектив қонуниятлари, мақсадлари, мазмуни, тамойиллари, шакллари ўз аксини топади. Методлар бошқа дидактик категорияларга диалектик боғлиқ ва бири бшқаларини тақозо қилади, яъни ўқитишнинг мақсади, мазмуни, шакли ҳосиласи сифатида методлар дидактик категорияларга акс таъсир кўрсатади.
Методлар тузилмасида объектив ва субъкетив жиҳатлар ажралиб туради.
Методларнинг объектив жиҳатларида барча дидактик қоидалар, қонунлар ва қонуниятлар, тамойиллар ва таърифлар, шунингдек, мазмун бутунлигининг доимий компонентлари, ўқув фаолиятининг шаклларига хос бўлган умумий жиҳатлар акс этади.
Методларнинг субъектив жиҳати педагог шахси, таълим олувчиларнинг ўзига хослигига ва конкрет шароитга боғлиқ бўлади.
Ўқитиш методларининг кўп ўлчовлилиги уларнинг кўплаб таснифини келтириб чиқарди. Ўқитиш методлари таснифи - бу муайян белгилар асосида тартибга солинган тизимдир.
Дидактик тадқиқотлар ўқитишни диалектик жараён сифатида ўрганади. Бунга кўра ўқитиш методлари тизими динамикада, ҳаракатда, таълим мазмунида юз бераётган барча ўзгаришларни ҳисобга олинган ҳолда деб қаралади.
Энг асосланган ўқитиш методлари таснифларига қуйидагилар киради:


  1. Download 0,86 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish