Таълими ходимларини қайта



Download 6,6 Mb.
bet79/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

Соннинг қисмини топиш


Масала. Диноранинг 150 сўм пули бор эди. У пулининг 2/3 қисмига музқаймоқ олиб еди. Музқаймоққа неча сўм сарфланган?
Ечиш: 1) 2/3 касрнинг махражи 3 бўлгани учун 150 сўм 3 га бўлинади.
150 : 3 = 50. Демак, 150 сўмнинг 1/3 қисми 50 сўм.
2) касрнинг сурати 2 бўлгани учун 50 сўмни 2 га кўпайтирилади.
50 • 2 = 100. Демак, музқаймоқ учун 100 сўм тўланган. Масалани ечишда бажарилган амалларни бундай ѐзиш мумкин:
150 : 3 • 2 = 100 сўм. 150 нинг қисмини топиш учун:

  1. 150 ни қисмни ифодаловчи касрнинг махражи 3 га бўлиш;

  2. натижани касрнинг сурати 2 га кўпайтириш керак. 100 нинг ярми нечага тенг? 100 нинг 1/4 қисми нечага тенг?

100 нинг чораги нечага тенг? 100 нинг 1/10 қисми нечага тенг?

Қисмига кўра соннинг ўзини топиш


Масала. Динора 360 сўмга китоб харид қилди. Бу пул ундаги ҳамма пулнинг 3/4 қисмига тенг бўлса, Динорада неча сўм бор эди?
Ечиш: 1-савол. Динорадаги пул нечта тенг қисмга бўлинди?
Жавоб: Пул 4 та тенг қисмга бўлинган, чунки 3/4 касрнинг махражи 4 га тенг.

  1. савол. Китобнинг баҳоси нечта қисмга мос келади? Жавоб: 3 та қисмга, чунки 3/4 касрнинг сурати 3 га тенг. 3-савол. Битта улушга неча сўм тўғри келади?

Жавоб: 360 сўм : 3 = 120 сўм.
4-савол. Динорада неча сўм пул бор эди? (4 та улушга неча сўм тўғри келади?) 120 сўм • 4 = 480 сўм.
Масаланинг жавоби: Динорада 480 сўм пул бор эди.
Масалани ечишда бажарилган амалларни қисқача бундай ѐзиш мумкин. 360 : 3 • 4 = 480 (сўм)
3/4 қисми 360 бўлган сонни топиш учун:

  1. 360 ни қисмни ифодаловчи касрнинг сурати 3 га бўлиш;

  2. натижани касрнинг махражи 4 га кўпайтириш керак.

Тезлик ва вақт бўйича масофани аниқлаш


Масала. «Тико» автомобили 1 соатда 70 км йўл юрди. У шундай тезлик билан 2 соатда неча километр йўл юради? 3 соатда-чи?
Ечиш: 2 соатда ўтилган йўл 1 соатда ўтилган йўлдан 2 марта узун бўлгани учун автомобил 2 соатда 70 • 2 = 140 (км) йўл босади.
3 соатда босган йўли: 70•3=210 (км) бўлади. «Автомобил 1 соатда 70 км йўл юрди» дейиш ўрнига «Автомобилнинг тезлиги соатига 70 км» ѐки автомобил 70 км/соат тезлик билан ҳаракатланяпти дейиш ҳам мумкин.
Узунликнинг ўлчов бирликлари мм, см, дм, м, км; вақтнинг ўлчов бирликлари секунд, минут, соат бўлгани каби тезликнинг ҳам ўлчов бирликлари бор. Улар м/мин, мис, км/с, км/мин, км/соат бўлиши мумкин. Тезликнинг ўлчов бирликларини ѐзганда аввал узунлик бирлиги ѐзилиб, сўнг қия чизиқ «/» (ѐки «-») қўйилади ва қия чизиқ тагига вақт ѐзилади. Масала ечимини шундай ѐзиш мумкин:
Ечиш: 1) 70км/соат • 2 соат =140км. Жавоб: 140км.
2) 70 км/соат • 3 соат=210 км. Жавоб: 210 км.
Берилган тезлик ва берилган вақтга кўра босиб ўтилган йўлни топиш учун тезлик ва вақтни ўзаро кўпайтириш керак. Умуман, соатига в км йўл босаѐтган жисмнинг т соатда ўтган йўлини С ҳарфт билан белгиласак, бу йўл С = вт формулага (қоидага) кўра ҳисобланади.

  1. Гулчеҳра 1 соатда 4 км йўл ўтади. Шундай тезлик билан 2 соатда неча километр йўл босади? 3 соатда-чи? 4 соатда-чи? 30 минутда-чи?

  2. Поезд 56 км/соат тезлик билан кетяпти. У а) 2 соатда; б) 5 соатда неча километр йўл ўтади?

  3. «Нексия» автомобили 90 км/соат тезлик билан юрмоқда. Унинг 1 минутда, 10 минутда, 15 минутда, ярим соатда ўтган йўлини топинг.

Download 6,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish