Режа:
Бошланғич синфларда математика бўйича масалаларни ечишда асосий қоидалар.
Бошланғич синфларда математика курсида ўтиладиган оддий ва мураккаб масалалар.
Бошланғич синфларнинг математика курсида матнли масалалар функцияси
Масалаларни ечишга ўргатишга оид турли хил усулларни (юзма - юз суҳбат, кўргазмали воситалардан фойдаланиш).
Ҳар бир ўқитувчи БИЛИШИ КЕРАК:
Ҳар қандай масалани ўқувчилар билан таҳлил этиши;
Ўқувчиларга масалани турли йўллар билан ечиш мумкинлигини тушунтира олиши;
Машғулотнинг турли босқичларида масала ечишнинг турли ѐзма шаклларидан мақсадли фойдалана олиши;
Масала ечимини текширишни турли йўлларидан фойдалана олиши;
Масалалар ечишни ўргатиш машғулотини ишлаб чиқа олиши;
Бошланғич синфлар учун математика курси бўйича ҳар қандай масалани еча олши керак.
Машқларни еча олиш қатор ўзаро алоқадор ва узвий боғланган қатор хусусий (алоҳида ) кўникмаларни ўз ичига оладики, уларни қуйидагича таъкидлаб ўтиш мумкин;
Машқни ўқиб чиқиб, уни тушуниш, яъни хар бир иборанинг маъносига етиб, унда тасвир этилган холатни кўз ўнгида гавдалантира олиш;
Машқдаги шарт ва савол. Маълум ва номаълум нарсаларни ажратиб ола билиш;
Машқдаги шарт ва савол, берилган ва изланаѐтган маълумотлар ўртасидаги алоқани аниқлай олиш, яъни машқ матнини тахлил эта билиш ва унинг натижаси ўлароқ, машқни ечиш учун арифметик амалларни танлаб олиш;
Машқнинг ечими ва жавобини ѐза олиш.
Бу кўникмалар мунтазам ва мақсадли амалиѐт жараѐнида қуйидаги босқичларда шаклланади.
Тайѐргарлик ишлари.
Машқ матнини тушунтириш ишлари.
Машқни таҳлил этиш, уни ечиш йўлини излаш ва ечиш режасини тузиш.
Ечим ва жавобини ѐзиш.
Машқ ечилгандан сўнг унинг устида ишлаш.
Машғулотларнинг ҳар бир босқичида ўқитувчи масаланинг мазмуни, ўқувчиларнинг тайѐргарлик даражаси, машғулотнинг дидактик ва тарбиявий ҳамда ўзга қатор омилларни назарда тутиб, ечишнинг турли хил методик услубларидан фойдаланади. Масалани ечиш кўникмаларини шакллантириш бўйича методик услубларга қуйидагиларни киритиш мумкин.
Масала бўйича ўқувчи билан суҳбат, мулоҳаза олиб бориш
Масалани кўргазмали воситалар ѐрдамида тушунтириш,
Масалаларни таққослаш;
Масалани (ўзгартириш), турли кўринишда киритиш;
Масалалар шартларида бирор маълимот йетишмовчи ѐки ортиқча ҳолатидаги матнини таҳлил этиш;
Масалаларни ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши;
Масалани бошқа усул билан ечиш;
Масаланинг ечимини текшириш;
Масала шарти бўйича такомиллаштирувчи иш олиб бориш ва бошқалар.
Рақамли сонлар ва нол арифметикасини ўрганиш, дастурга биноан масқсад сари йўналтирилган тизимга асосланди, яъни уларни ечиш мазкур курснинг асосий тушунчаларини шакллантириш билан боғлиқ бўлади.
Назарий масалалар машқларни ечиш давомида амалий аҳамият кашф этади, бу билан машқлар назария билан амалиѐтни ўзаро боғловчи ҳалқа вазифасини бажаради. Машқлардан фойдаланиш ўқувчиларда дунѐқарашини шакллантиришга хизмат қилиб, уларга ―сон‖, ―арифметик амал‖, каби абстракт тушунчалар реал ҳаѐтдан, амалий фаолиятдан олинганлигига ишончни мустаҳкамлайди.
Машқларни ечиш жараѐнида ўқувчилар тасаввурини кенгайтирувчи фактлар билан танишадилар. Бу билан уларнинг фарқлаш доираси кенгаяди, ҳамда машғулот билан ҳаѐт, (амалиѐт) ўртасида узвий алоқа ўрнатилади.
Машқларни ечиш ўқувчиларнинг ақлий ривожланишига катта таъсир кўрсатиб, уларда таҳлил этиш, таққослаш, умумлаштириш ва абстракт фарқлашга кўникмаларни шакллантиради. Машқларнинг тарбиявий аҳамияти ҳам беқиѐсдир.
Юқорида санаб ўтилган вазифаларни бажарар экан, айни вақтда, машқларнинг ўзлари ҳам бевосита ўрганиш обектига, шунингдек, уларни ечиш зарурий кўникмаларни шакллантирувчи воситага айланади.
топшириқ. Бошланғич синфлар учун математика дастурига изоҳ матнни ўрганиб, ундан машқларни ечиш билан боғлиқ қисмларни ажратиш. Бу матнни машқлар вазифаси билан таққосланг.
топшириқ. Бошланғич синфлар учун математика қўлланмаси билан танишиб, матнли машқларнинг асосий элементларини айтинг. Қай ҳолатда
―машқнинг ечими‖ иборасини ишлатиш мумкинлигини тушунтиринг.
Болаларга бу иборанинг мазмунини қандай қилиб тушунтириш мумкин.
Бу босқичда ―масала‖ иборасини ишлатган маъқул. Тайѐргарлик давридаги ишдан мақсад – болаларга реал ҳаѐтда юз берадиган ҳолатларни математик символлар тилига ўтказиш имкониятини англатишдан иборатдир. Бу ҳолатда
расмлар ѐрдамида масалалар тузилишининг зарурати йўқ. Яхшиси кичик ҳикоя шаклида баѐн этилган ҳолатни болалар математик белгилар билан дафтарга ѐзиб олиш имконияти бўлсин. Ҳикоя учун + = ѐки – = . Схематик шаклдаги ѐзувлар кўрсаткич (йўлланма) бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Содда ва мураккаб масалалар болаларнинг фикрлаш қобилиятларини режалаштиришнинг фойдали воситаси бўлиб, одатда, ўз ичига ―яширин информацияни‖ олади. Бу информацияни қидириш, масала ечувчидан анализ ва синтезга мустақил мурожаат қилиш, фактларни таққослаш, умумлаштириш ва ҳоказоларни талаб қилади. Билишнинг бу усулларини ўргатиш математика ўқитишнинг муҳим мақсадларидан бири ҳисобланади.
Бунда илғор ўқитувчилар ишларида ўқувчиларни мустақил масалалар ечишга ўргатишнинг бир қанча босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин:
босқич. Масала ўқитувчининг йўналтирувчи саволлари бўйича ечилади ва бу ечиш доскада ва дафтарларда бир вақтда бажарилади.
босқич. Масала шарти ўқитувчи раҳбарлигида таҳлил қилинади ва ечиш режаси тузилади. Ечишнинг ўзи доскага ѐзилмайди, оғзаки айтилмайди ҳам, ўқувчилар эса уни мустақил бажарадилар.
босқич. Ўқитувчи раҳбарлигида масала фақат анализ қилинади. Ечиш режаси ва ечишнинг ўзини ўқувчилар мустақил бажаришади.
босқич. Масалани ўқитувчининг ҳеч бир ѐрдамисиз мустақил ечиш.
Ўқувчиларда масалалар ечиш малакасини таркиб топтиришда ижодий характердаги машқларнинг ҳам муҳим аҳамияти бор. Бунга қуйидагилар киради:
Масалаларни ҳар хил усуллар билан ечиш.
Муаммоли характердаги масалаларни ечиш.
Масалалар тузиш ва уларни алмаштиришга доир топшириқлар.
Охирида шуни таъкидлаб ўтамизки, математик масала устида ишлаш жараѐнида шунга интилиш керакки, ҳар бир масала болалар учун ҳақиқий билим манбаи бўлиб қолсин. Бунинг учун ўқувчининг диққатини масала шартидан тафаккурини ва билиш қобилиятларини ривожлантирадиган даражада кўпроқ маълумотларни олишга йўналтириш керак.
Математикани ўқитиш системасида масалалар ечиш самарали машқ қилиш турларидан биридир.
Масалалар ечиш аввало болаларда мукаммал математик тушунчаларни шакллантириши, уларнинг ўқув дастурида белгилаб берилган назарий билимларни ўзлаштиришларида муҳим ахамиятга эга.
Масала. Ўқувчида 4 та рангли ва 2 та оддий қалам бор. Ўқувчида ҳаммаси бўлиб нечта қалам бор?
Бу масала орқали ўқувчиларда қўшиш ҳақидаги тушунчани шакллантириш, мустаҳкамлаш ва йиғиндини топишга доир билимлар ҳосил бўлади.
Масалалар ечиш орқали ўқувчиларда янги билим вужудга келади ва мавжуд билимлар тадбиқ қилинади, шу орқали мустаҳкамланади. Масалан, билимларнинг шаклланишида назарияни амалиѐт билан ўқитишни турмуш билан боғлиқ олиб бориш имконини беради. Масала ечиш орқали харид қилинган нарсанинг нархини, квартира таҳмирлашнииг баҳоси, поездга кечикмаслик учун уйдан қачон чиқиш керак, деган турли хилдаги амалий ҳисоблашларни ҳал қилиб беради.
Ўқувчилар масалаларни ечаѐтганда турли хил математик тушунчалар -сон, арифметик амал, қўшилувчи, йиғинди, қолдиқ кабилар билан танишадилар, шунингдек атроф муҳитдаги, фандаги, техникадаги турли хил боғлиқли муаммолар билан танишадилар ва уни эчадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |