Таълими ходимларини қайта


Масалаларнинг билиш ва тарбиявий функциялари



Download 6,6 Mb.
bet88/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

Масалаларнинг билиш ва тарбиявий функциялари


Юқоридан келиб чиққан ҳолда масаланинг 2 та муҳим функцияси мавжудлигини биламиз.
а) масаланинг билиш характеридаги функцияси
б) масаланинг тарбиявий характеридаги функцияси
Масалалар ечиш жараѐнининг ўзи методикада ўқувчиларнинг ақлий ривожланишига анча ижобий таҳсир кўрсатиши маълум. У ақлий операцияларни; анализ ва сиитез, конкретлаштириш ва обстраклаштириш, таққослаш, умумлаштириш кабиларни ривожлантиради. Турмушда сонлар билан боғлиқ бўлган турли хил ҳаѐтий ҳисоблашлар вужудга келадики, уни ҳал қилиш учун арифметик амаллар бажаришга тўғри келади. Бундай ҳисоблаш ишини талаб қиладиган мазмун масала дейилади.
Ҳар бир масала берилган (маълум) ва изланаѐтган (номаълум) сонларни ўз ичига олади. Масаладаги сонлар, тўпламлар сонини ѐки миқдорларнинг қийматимни характерлайди, муносабатларни ифодалайди ѐки топилиши керак бўлган ноаниқ сомлар бўлади. Ҳар бир масалада шарт ва савол бўлади. Масала шартида берилган сонлар орасидаги ва берилган сонлар билан изланаѐтган сонлар орасида боғланиш кўрсатилади; 6у боғланишлар тегишли арифметик амалларни танлашни белгилаб беради. Савол эса қайси сон изланаѐтган сон эканини билдиради.
Масала: Енгил машина 4 соат йўлда 56 км тезлик билан юрган. Машина қанча масофа юрган?
Шарти: Енгил машина 4 соат йўлда 56 км тезлик билан юрди (маълум ѐки берилган).
Савол: Машина қанча масофа юрган? (изланаѐтган ѐки номаълум) Масалани ечиш: бу масала шартида берилган сонлар за изланаѐтган сонлар орасидаги боғланишни очиб бериш ва шу асосда арифметик амалларни танлаш, кейин эса уларни бажариш ҳамда масала саволига жавоб бериш демакдир.

Арифметик масалаларнииг турлари


Арифметик масалаларни 2 турга бўлиш мумкин,
а) 1 та арифметик амаллар билан эчиладиган содда масалалар;
б) 2 та ва ундан ортиқ амаллар билан эчиладиган мураккаб масалалар.
Турли хилдаги содда масалаларни ечиш жараѐнида ўқувчилар арифметик амалларнинг маъносини тушуниб, қайси холда қайси амални қўллаш мумкинлигини билиб оладилар. Арифметик амалларни қўллашда мураккаб масалаларни ечишга аста-секин ўтиб борилади.
Арифметик масалаларни ечиш орқали қурилишни, хўжалик ва маданиятини, мамлакатнинг қурилиш маданияти, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш соҳасидаги ютуқлар билан танишиб борадилар.
Масалалар ечиш оркали ўвувчилар ѐзма ва оғзаки ҳисоблаш қобилиятини, мураккаб масалаларни ечиш орқали эса сонли формулаларни ўзлаштириш қобилиятини ривожлантиради.
Арифметик масалаларни ечишда арифметик амалларнинг хосса ва қонуниятларидан фойдаланилади.
Масала ечиш кетма-кетлигида қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

    1. Масалани танлашни ўрганиш ва уни мустақил ўқий олиш.

    2. Масалани дастлабки тахлил қилиш, маълумни номаълумдан, муҳимни номуҳимдан ажратиш, берилган билан изланаѐтганлар орасида боғланиш ўрнатиш.

    3. Масалани қисқа ѐзиш малакаси.

    4. Содда масалаларни ечишда амал танлашни асослаб бериш ва мураккаб масала таълилини амалга ошириш, сўнгра ечиш режасини тузиш.

    5. Ечимни бажариш, уни ўқитувчи талабига мос қилиб дафтарга ѐки доскага ѐзиб масала саволига жавоб бериш.

    6. Масала эчимини текшира олиш.

Масалан, 2-синфда масалаларни турли хил йўл билан ечиш тавсия этилади. "Икки қишлокдан бир-бирига қарама-қарши икки ўқувчи чиқди. Биринчи ўқувчи 4 км/с билан, иккинчи эса 3 км/с билан юрди. Агар икки ўқувчи учрашгунга 2 соат вақт ўтган бўлса, бу қишлоқлар орасидаги масофа қанча?" Бу масалани иккита сонли формула ѐзувида бериш мумкин.
х=(4+3)•2 ва х=4•2+3•2
иккаласини ечиш орқали кўпайтиришнинг қўшишга нисбатан қонуни тўғрилигига ишомч ҳосил қилади.
"Нечта кўп ва неча марта кўп", "Нечта кам ва неча марта кам" каби гапларнинг маъносини арифметик амалларда қўллайдилар.
Масалалар ечишда энг аввало берилганлар ва изланаѐтган сонлар ва улар орасидаги боғланишни аниқлаш керак.
Содда масалалар йиғинди, айирма ва қолдиқни топишга доир бўлиши мумкин.

      1. Предметлар тўпламнинг йиғиндисини топишга доир.

      2. Бир нарсадан иккинчисини айирганда қанча қолишга доир. 3-4. Айирмани билишга доир.

а) бир нарса иккинчисидан қанча катта; б) бири иккинчисидан қанчага кам.
Содда масалаларда берилганлар орқали изланаѐтганиии топиш, аксинча изланган сон орқали берилганини топиш мумкн. Бундай амаллар бажаришни ўзаро тескари амаллар дейилади.
1. Ўқувчи 4 та қизил ва 3 та кўк байроқ тайѐрлади. Ўқувчи қанча байроқ тайѐрлаган.
Масалада йиғиндини топиш талаб қилинади.

  1. Ўқувчи 7 та байроқ, шундан 3 таси кўк байроқ тайѐрлади. Нечта қизил байроқ тайѐрлаган?

Масалада 1 -қўшилувчини топиш талаб қилинади.

  1. Ўқувчи 7 та байроқ тайѐрлади, шундан 4 таси қизил, бир нечтаси кўк байроқ, қанча кўк байроқ тайѐрланди.

Масалада иккинчи қўшилувчини топиш талаб қилинади.
Кўпайтиришга ва бўлишга доир хам ўзаро тескари масалалар тузиш мумкин. Содда масалаларни ечишда мураккаблигига қараб қуйидагиларга бўлиш мумкин.
а) масалаларни ўзларининг малакалари билан эчиладиган масалалар; б) содда фикрлаш билан эчиладиган масалалар;
в) мазмунида "нечта кўп", "нечта кам" саволларини ўз ичига оладиган масалалар.

Download 6,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish