Таълими ходимларини қайта


н) Учрашма ҳаракатга доир масалалар



Download 6,6 Mb.
bet77/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

н) Учрашма ҳаракатга доир масалалар


Учрашма ҳаракатга доир масалалар ечиш учун аввал оғзаки ечиладиган қуйидаги тайѐрлаш масалалари қараб чиқилади, бунда кўрсатмалиликдан фойдаланилади.
Бошланғич синфларда асосан учрашма ҳаракатга доир шундай масалалар бериладики, уларда жисмлар бир вақтда ҳаракатланади ва бир вақтда тўхтади. Бу масалаларда тўртта ўзаро боғлиқ миқдорлар устида сўз боради: бунда; с – ҳаракат қилаѐтган жисмларнинг тезликлари – ҳаракат вақти. Бундан ушбу гуруҳга тўрт хил масала киради, деган хулоса чиқади. Аммо биринчи ва иккинчи жисмларнинг тезликларини топиш бир хилда ҳал қилишни талаб қилади, шу сабабли масалаларнинг бу гуруҳга уч хил масалани киритиш қабул қилинган,

  1. Берилган жисмларнинг тезликлари ва ҳаракат вақтига кўра масофани топишга доир масалалар.

  2. Ҳар қайси жисмнинг маълум тезлиги ва масофага кўра вақтни топишга доир масалалар.

  3. Ҳаракат қилаѐтган жисмлардан бирининг тезлиги, берилган масофа, ҳаракат вақти ва жисмлардан иккинчисининг тезлиги, масофа, ҳаракат вақти ва жисмлардан иккинчисининг тезлигини топишга доир масалалар.

Берилган масалага тескари масала тузиб ечиш


Ҳар бир масала 2 қисмдан иборат бўлади: 1) шарт. 2) савол
Маълум бўлган нарсалар «шарт» дейилади. Ҳисоблаб топиладиган қисми
«савол» дейилади. Яна «ечим» ва «жавоб» деган қисмлар ҳам бор, уни қуйидаги масалани ечиш орқали ўрганамиз.
Ҳовлида 13 дона гул очилган эди. Назира 5 дона узиб гулдаста тузди ва бувисига совға қилди. Ҳовлида яна нечта гул қолди?
Бу масаладаги 13 ва 5 сонлари маълум бўлгани учун масаланинг шарти бўлади. Ҳовлида неча дона гул қолганлиги номаълум бўлгани учун уни масаланинг саволи дейилади.
Масала саволига жавоб топиш учун бажариладиган ҳисоблаш ечим бўлади, яъни 13 – 5 = 8 ечим. Шундан кейин масала саволига «ҳовлида 8 дона гул қолди» деб жавоб берилади.
Масалада ҳаммаси бўлиб 3 та сон қатнашаяпти. 13 ва 5 маълум сонлар, 8 ҳисоблаб топилган сон.
Олдин номаълум эди. Агар шу масаладаги маълум сонлардан бири номаълум сон билан ўрин алмашиб қолса, аввалги масалага тескари масала ҳосил бўлади. Масалан, Назира ҳовлида очилган гуллардан 5 донасини узиб бувисига совға қилгандан кейин яна 8 дона гул қолди. Ҳовлидаги очилган гуллар нечта бўлган?
Очилган гуллар - ? Узилди – 5 та. Қолди 8 та гул.
5 ва 8 сонлари маълум бўлгани учун масаланинг шарти ҳисобланади. Ҳовлида очилган гуллар номаълум бўлгани учун савол уни ҳисоблаб топиш учун бажариладиган амал ечим ва топилган натижа жавоб бўлади. Ҳовлида очилган гулларни аниқлаймиз: 5 + 8 = 13 бу ечим. 13 сони жавоб.
Эътибор беринг: аввалги масалада 13 маълум, 8 номаълум эди. Бу масалада
8 маълум – берилган 13 сони ҳисоблаб топилди. Шунинг учун бу масала аввалгисига тескари масала дейилади.
Шунга ўхшаш яна битта тескари масала тузиш мумкин. Ҳовлида 13 дона гул очилган эди. Назира бир нечта гулни узиб бувисига совға қилганидан кейин ҳовлида яна 8 та гул қолди. Назира нечта гулни бувисига совға қилган?
Очилган – 13 дона гул, узилди - ? Қолди – 8 та гул
Узилган гуллар номаълум, уни топиш учун 13 – 8 = 5 ечим бажарилади ва 5 жавоб топилади. Кўриниб турибдики, бу масала ўзидан олдинги масалаларга
тескари. Хулоса шуки, 3 та сон билан ўзаро тескари бўлган 3 та масала тузиш мумкин экан. 5; 8; 13 сон билан 5; ; 13.
5; 8; ва ; 8; 13 маълумотли масалалар тузиб ечиш мумкин. Яъни, битта масалага тескари 2 та масала тузиш мумкин экан. Демак, берилган масалага тескари масала тузиш учун масаланинг шарти билан саволининг ўринларини алмаштириш лозим экан. Санобархон ҳовлига 10 тўп садарайҳон ва 15 тўп гултожихўроз кўчатини экди. У ҳаммаси бўлиб неча тўп гул кўчат эккан? Бу масалани ечинг ва унга тескари яна иккита масала тузиб ечинг.

Download 6,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish