ИНДУКЦИЯ, ДЕДУКЦИЯ, АНАЛОГИЯ
Бу уч метод янги билимларни эгаллашнинг ҳар бир ҳоли асосида ѐтувчи хулосаларнинг хусусиятларига қараб бир-биридан фарқ қилинади.
Индукция методи билишнинг шундай йўлики, бунда ўқувчининг фикри бирликдан умумийликка, хусусий хулосалардан умумий хулосага боради. Индуктив хулоса – хусусийдан умумийга қараб борадиган хулосадир. Бу методдан фойдаланиб бирор қонуниятни очиш ѐки қоидани чиқариш учун
ўқитувчи мисоллар, масалалар, кўрсатмали материалларни пухталик билан танлайди.
Бошланғич синфларда индукция методи билан узвий боғлиқ ҳолда дедукция методидан ҳам кенг фойдаланилади. Бошланғич синфларнинг янги ўқитиш дастури талабларига ўтиши муносабати билан дедукция методидан фойдаланиш чегаралари анча кенгайди. Одатдаги методика деярли индуктив методдан фойдаланишни, дедуктив методдан фойдаланишнинг чекланганлигини уқтириб турарди.
Дедукция методи билишнинг шундай йўлики, бу йўл умумийроқ билимлар асосида янги хусусий билимларни олишдан иборатдир.
Дедукция бу умумий қоидалардан хусусий мисолларга ва конкрет қоидаларга ўтишдир. Индуктив ва дедуктив хулосаларга мисоллар келтирамиз. Биринчи синф ўқувчиларига йиғинди билан қўшилувчи орасидаги боғланишни тушунтириш учун болаларни хулосага индуктив йўл билан олиб келамиз. Кўрсатмалиликдан (ҳар хил дарчалардан) фойдаланиб, олдин ҳамма доирачалар қанчалиги топилади. (1 +2 =3)
Шундан кейин 1 та қизил доирача (биринчи қўшилувчини ифодаловчи) суриб қўйилади, бунда болалар 2 та кўк доирача яъни иккинчи қўшилувчи қолишига ишонч ҳосил қилишади. (3 – 2 = 1) Шундан кейин 3 та доирачадан 2 та кўк доирача (иккинчи қўшилувчини ифодаловчи) айирилса, 1 та қизил доирача, яъни биринчи қўшилувчи қолишига ишонч ҳосил қиладилар (3 –1 =2). Шундан кейин бошқа сонлар ҳамда бошқа кўрсатмали материаллар билан бир қаторда шундай машқлар бажарилади ва болаларнинг ўзлари ушбу умумий хулосани ифодалашади: агар биринчи қўшилувчи айирилса, иккинчи қўшилувчи қолади, агар йиғиндидан иккинчи қушилувчи айирилса, биринчи қўшилувчи қолади.
Болалар томонидан индуктив йўл билан чиқарилган хулоса 5,6,7,8,9 сонларини айириш қаралаѐтганда дедуктив мулоҳазалар юритиш учун фойдаланилади.
Аналогия – шундай хулосаки, бунда предметлар баъзи белгиларининг ўхшашлиги бўйича бу предметлар бошқа белгилари бўйича ҳам ўхшаш, деган тахминий хулоса чиқарилади. Аналогия ―хусусийдан хусусийга борадиган‖, бир конкрет фактдан бошқа конкрет фактларга борадиган хулосадир.
Масалан, уч хонали сонларни қўшиш ва айиришнинг ѐзма усулларини кўп хонали сонларни қўшиш ва айиришга ўтказиш аналогияни қўлланишга асосланган. Шу мақсадда методик адабиѐтларда кўп хонали сонларни ѐзма қўшиш ва айириш билан таништиришда шундай мисолларни ечиш тавсия
қилинадики, бунда ҳар бир навбатдаги мисол олдингисини ўз ичига олади. Масалан:
Бундай мисолларни ечгандан кейин ўқувчиларнинг ўзлари кўп хонали сонларни ѐзма қўшиш ва айириш уч хонали сонларни ѐзма қўшиш ва айиришдек бажарилади, деб хулоса чиқарадилар.
Юқорида қаралган методлардан (индукция, дедукция, аналогия) фойдаланиш асосида ақлий операциялар: анализ, синтез, таққослаш, умумлаштириш ва абстракциялаш ѐтади.
Бутунни унинг ташкил этувчи қисмларига ажратишга йўналтирилган фикрлаш (тафаккур) усули анализ деб аталади.
Предметлар ѐки ҳодисалар орасида боғланишларни ўрнатишга йўналтирилган тафаккур усули синтез деб аталади.
100 сонида нечта ўнлик ва нечта бирлик бор, деган саволга жавоб беришда ўқувчилар сонни анализ қилишади.
Таққослаш усули қаралаѐтган сонлар, арифметик мисоллар, масалаларнинг ўхшаш ва фарқли аломатларини ажратишдан иборат.
Математика бошланғич курси таққослаш усулининг қўлланилиши учун катта имкониятлар очиб беради: сонларни, ифодалар ва сонларни таққослаш; иккита ифодани таққослаш; масалаларни таққослаш ва ҳ.к.
Математик янги тушунчаларни, қонунларни таркиб топтиришда болалар умумлаштиришга дуч келадилар.
Умумлаштириш – бу ўрганилаѐтган объектлардан умумий муҳим томонларини ажратиш ва уларни муҳим эмасларидан ажратишдан иборат.
Ўқувчиларнинг фаоллик даражасига кўра фарқланувчи методлар. Мустақил ишларни ташкил этиш. Бошланғич синфларда асосий математик тушунчаларни шакллантиришнинг интерфаол методлар.
Фаоллаштирувчи дарслар ( интерфаол)
Ўқитувчи бошчилигида бажариладиган ўқув ишлари ва ўқувчиларнинг мустақил ишлари ўқувчиларнинг умумий ривожланишларига йўналтирилганлигини яна бир карра таъкидлайди.
Дидактик адабиѐтларда мустақил иш тушунчаси ҳар хил таърифланади. Мустақил ишлар қуйидагиларга кўра ўзаро фарқ қилинади:
а) дидактик мақсадлар бўйича. Бу ишлар ўқувчиларни янги материални қабул қилишга (идрок қилишга) тайѐрлашга, янги билимларни ўзлаштиришга, мустаҳкамлашга, илгари ўтилган материални такрорлашга йўналтирилган бўлиши мумкин;
б) ўқувчилар мустақил ишлаѐтган материал бўйича: дарслик билан, дидактик материал устида, босма асосли дафтар устида ишлаш ва ҳоказо;
в) ўқувчилардан талаб қилинадиган фаолият характери бўйича: бу нуқтаи назардан ишларни берилган намуна бўйича, берилган қоида бўйича ва ҳоказо бир-биридан фарқ қилинади;
Ўқувчи махсус топшириқ устида ишлайди. Математикадан деярли ҳар бир дарсда 2-3 та қисқа вақтли мустақил иш ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаб ўтамиз.
Ўқувчиларни мустақил фаолликлари даражасига кўра классификацияланувчи методлар
Do'stlaringiz bilan baham: |