Таълими ходимларини қайта



Download 6,6 Mb.
bet29/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

Ўқитиш методи тушунчаси.
Бошланғич синфларда математика ўқитишнинг мақсадлари қуйидагилар: умумтаълим мақсади, тарбиявий мақсади, ривожлантирувчи мақсади. Бу мақсадлар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдиради.

  1. Умумтаълим мақсади ўқитувчидан қуйидагиларни талаб қилади. а)ўқувчиларга математик билимлар системасидан билим, малака, кўникма

бериш;
б)ҳақиқий реал оламни математик методлар билан ўрганиш; в)ўқувчиларнинг оғзаки ва ѐзма нутқларини ўстиришни, унинг сифатли
бўлишини таъминлаш;
г)ўқувчиларга математикадан шундай билимлар беришни таъминланиши керакки, бу билимлар орқали, фаол билиш фаолияти орқали, билим, малака, кўникмалари ортиб борсин.

  1. Тарбиявий мақсад. Математика ўқитиш ўқувчиларни саботлиликка, тиришқоқликка, пухталикка, ўз фикри ва хулосаларини назорат қила олишга, айниқса, кузатиш, тажриба ва фаҳмлаш асосида айтиладиган фикрларнинг равон бўлишига эришиш керак. Миқдорлар орасидаги боғланишни ифодалаш учун математикадан символлар ишлатилади. Мана шу математик символик тил ривожланиши керак. Ўқитувчининг вазифаси символик тилда ифодаланган математик фикрни она тилига кўчиришга ўргатишдан иборат бўлмоғи керак.

Билишга интилиш мустақил ишдан қаноат ҳосил қилиш туйғуларини тарбиялаши керак. Математика фанини ўқитишнинг ўзи ўқувчиларда диққат ва фикрни бир нарсага тўплай билишни тарбиялайди.
Ўқитувчи қуйидагиларни таъминлаши керак:
а) ўқувчи моддий оламдаги боғланишларни, миқдорларнинг ўзгаришини, бир-бири билан алоқасини тушуниб олиши;
б) ўқувчиларнинг математикани ўрганишга астойдил қизиқишини таъминлаш;
в) ватанга, меҳнатга, инсонларга бўлган муносабатини тарбиялаш, эстетик дид ҳосил қилиш;
г) ўзбек миллатининг тарихи, жумладан, математика ўқитилиши тарихига бўлган дунѐқарашни тарбиялаш;
д) ўқувчиларнинг математик фикрлаш қобилиятини ва математик маданиятини тарбиялаш;

  1. Ривожлантирувчи (амалий) мақсад. Математикани ўқитишдан кузатилган амалий мақсад - ўқувчилар олган билимларни, амалда қўллай олишга ўргатишдан иборат. Олинган билимларни сонлар ва математик ифодалар, нуқталар устида бажариладиган амалларга татбиқ қила билиш, ҳар хил

масалаларни ечишда фойдалана билишга ўргатиш. Бу билимларни кундалик ҳаѐтда учрайдиган масалаларни ҳал қилишга қўллай билишга ўргатишдир.
Ўқитиш методи тушунчаси дидактика ва методиканинг асосий тушунчаларидан бири.
Шундай қилиб ўқитиш методлари ўзлаштириш, тарбиялаш ва ривожланиш каби учта асосий функцияни бажаради.
Маълум ўқитиш методларидан, таълимнинг янги мазмунига, янги вазифаларига мос келадиганларига онгли танлаб олиш учун олдин ҳамма ўқитиш методларини классификациялашни ўрганиб чиқиш зарур.

  1. Илмий-тадқиқот методлари ҳақида.

Баркамол авлодни тарбиялашга оид иш тажрибаларни ўрганмай ва умумлаштирмай, педагогик жараѐнни чуқур тадқиқ қилмай туриб педагогикани ривожлантириб бўлмайди. ҳозирги таълим-тарбия педагогикани илмий билишнинг умумий методи билан таништиради, аммо бошқа ҳар қандай фан каби педагогика фанининг ҳам хусусий тадқиқот методлари мавжуд.
Илмий тадқиқот методлари - бу қонуний боғланишларни, муносабатларни, алоқаларни ўрнатиш ва илмий назарияларни тузиш мақсадида илмий информацияларни олиш усулларидир. Кузатиш, тажриба, мактаб ҳужжатлари билан танишиш, ўрганиш, ўқувчиларнинг ижодий ишларини ўрганиш, суҳбат ва анкеталар ўтказиш, илмий педагогик тадқиқот методлари жумласига киради. Сўнгги вақтларда математик ва кибернетик методлардан, шунингдек, моделлаштириш методларидан фойдаланиш қайд қилинмоқда.
Бошланғич математика ўқитиш методикасида бутун педагогик тадқиқотларда қўлланиладиган методларнинг ўзидан фойдаланилади.

  1. Кузатиш методи. Кузатиш методи - одатдаги шароитда кузатиш натижаларини тегишлича қайд қилиш билан педагогик процессни бевосита мақсадга йўналтирилган ҳолда идрок қилишдан иборат. Кузатиш методидан ўқув-тарбия ишининг у ѐки бу соҳасидаги ишнинг қандай бораѐтганини ўрганиш учун фойдаланилади, бу метод ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолиятлари ҳақида мажбур қилинмаган табиий шароитда фактик материал тўплаш имконини беради.

Кузатиш аниқ мақсадни кўзланган режа асосида узоқ ѐки яқин вақт оралиғида давом этади. Кузатишнинг бориши, фактлар, содир бўлаѐтган воқеалар, жиҳозлар кузатиш кундалигига қайд қилиниб борилади.
Кузатиш туташ ѐки танлама бўлиши мумкин. Туташ кузатишда кенгроқ олинган ҳодиса (масалан, математика дарсларида кичик ѐшдаги ўқувчиларнинг билиш фаолиятлари), танлама кузаташда кичик-кичик ҳажмдаги ходисалар (масалан, математика дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлари) кузатилади.
Қарор ѐзиш ѐки кундалик юритиш кузатишларни қайд қилишнинг энг содда методидир. Аммо кузатишларни қайд қилишнинг энг ишончли методи техник воситалар, магнитафон, фото ва киносѐмкадан, телеэкрандан фойдаланишдир.
Фойдаланиладиган кузатиш методларидан бири илғор педагогик тажрибани ўрганиш ва умумлаштиришдан иборат. Бу методдан муваффақиятли фойдаланишнинг мажбурий асосий шарти шундан иборатки, ўқитувчилар тажрибасининг тавсифи қўйилган тадқиқот вазифасига жавоб берадиган бўлиши керак (бизнинг мамлакатимизда илгор педагогик тажрибани ўрганишга доир катта иш олиб борилмоқда. Бу тажрибанинг умумлаштирилиши илмий амалий конференцияларнинг тўпламларида, монографияларда ва журнал мақолаларида ўз аксини топмоқда).


  1. Download 6,6 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish