Таълими ходимларини қайта



Download 6,6 Mb.
bet30/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

Эксперимент. Эксперимент - бу ҳам кузатиш бўлиб, махсус ташкил қилинган, тадқиқотчи томонидан назорат қилиб туриладиган ва систематик равишда ўзгартириб туриладиган шароитда ўтказилади. Педагогик эксперимент ўқитишнинг ва тарбиялашнинг у ѐки бу усули, кўрсатмали-қўлланмаларининг самарадорлигини тадқиқ қилишда қўлланилади.

Эксперимент ўтказишдан олдин тадқиқотчи тадқиқ қилиниши керак бўлган масалаларни аниқ ифодалаб олиши, бундай масалаларни ҳал қилиниши мактаб амалиѐтида ва педагогика фани учун аҳамиятга эга бўлиши керак. Эксперимент ўтказишдан олдин тадқиқотчи ўрганиш предмети бўлмиш масаланинг назарияси ва тарихи билан, шунингдек, шу соҳа бўйича амалий иш тажрибаси билан танишиб чиқади. Тадқиқотда гипотезанинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Бутун экспериментни ташкил қилиш гипотезани текширишга йўналтирилади. У материал тўплаш йўлларини белгилаш имконини беради, тадқиқотчининг фактик материалда чалкашиб кетишига йўл қўймайди.
Эксперимент натижаларини таҳлил қилиш, таққослаш методи билан ўтказилади. Бунинг учун икки ѐки бир неча группа тузилади, бу группаларга кирган ўқувчилар таркиби бўйича тайѐргарлик даражалари ва бошқа кўрсаткичлар бўйича имкони борича бир хилда бўлиши керак. Бир хил (экспериментал) синфларда тадқиқотчи томонидан махсус ишлаб чиқилган экспериментал материал бўйича иш бажарилади. Таққослаш учун назорат синфлари танланади, бу синфлар ўқувчилар таркиби, уларнинг билим даражалари бўйича тахминан экспериментал синфларга тенг кучли бўлиши керак, бу синфларда математика экспериментал синфларда қўлланиладиган методлар, воситалар ва бошқалар қўлланилмайди.
Эксперимент натижалари ҳақида объектив маълумотлар олишнинг бошқа усулларидан ҳам фойдаланилади:

  1. Экспериментал синфларда бошланғич шартлар назорат синфидагига қараганда бир мунча энг қулайроқдир; агар экспериментал синфларда бундай шароитларда яхши натижалар олинган бўлса, масалани экспериментал ҳал қилиш ўзини оқлаган ҳисобланади;

  2. Ўқувчиларниг таркиби тахминан бир хил бўлган иккита синф олинади; тадқиқ қилинаѐтган масаланинг янги ечими шу синфларнинг биттасида қўлланилади, сўнгра бошқа мавзу материалларида иккинчи бир синфда қўлланилади; агар бундай қўлланишдаги янги метод, усул яхши натижа берса, бу усул, метод ўзини оқлаган бўлади.

Экспериментни бошлашдан олдин, унинг оралиқ босқичларида ва охирида ҳамма синф ўқувчиларининг билимлари текширилади. Олинган маълумотларни таҳлил қилиш асосида тадқиқ қилинаѐтган методнинг, усулнинг ва ҳ.к. эффективлиги ҳақида хулосалар чиқарилади. Экспериментал ва назорат синфлардан олинган сифат ва миқдорий натижаларни таҳлил қилиш асосида экспериментал хулоса чиқарилади. Миқдорий катталикларни аниқлашнинг турли хил усуллари (ўзлаштирилиши бўйича, тўғри ва нотўғри жавобларни таққосдаш ва ҳ.к.) мавжуд. Кейинги вақтларда шу мақсадда вариацион статистика методларидан ҳар хил ҳисоблаш техникаси ва кибернетик воситалардан фойдаланилмоқда. Баъзи муҳим қоидаларни тажрибавий текшириш оммавий эксперимент йўли билан амалга оширилади.

  1. Мактаб ҳужжатларини ўрганиш. Педагогик тадқиқотларнинг кенг тарқалган методларидан бири ўқувчилар ишлари ва ҳужжатларини ўрганишдан иборат. Ўқувчиларнинг ишлари уларни дастурнинг айрим бўлимлари бўйича тайѐргарлик даражасини аниқлаш, ўқитишнинг маълум даври давомида ўсиши ва ривожланишларини кузатиш имконини беради. Масалан, махсус ѐзма ва график ишлар шу мақсадда ўтказиладики, бўларни текшириш натижасида болаларнинг математикадан олган билимлари ва малакалари аниқ кўриниши керак; маълум вақт оралиғида бундай махсус ишларни бажартириб туриш, ўқувчилар олға силжиѐтганини ва қандай даражада силжиѐтганини кўрсатади. Ўқувчиларнинг ѐзма ишларида йўл қуйган хатоларини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай таҳлил бутун синф ўқувчиларининг дуч келадиган мураккаб қийинчиликларини, шунингдек, ўқувчиларнинг математикани ўзлаштиришларидаги индувидуал хусусиятларини аниқлаш имконини беради.

Ўқув ҳужжатлари (ўқув режаси, дастури, методик ишлар ҳужжатлари, ҳисоботлар ва ҳ.к.) ўқув тарбиявий ишларни ривожланиш просесси ва ҳолатини акс эттиради.
Ўқувчиларнинг дафтарларини ўрганиш, илмий тадқиқот иши учун аҳамиятга эга. Узоқ вақт давомида ўқувчилар жамоасини қараб чиқиш ва таҳлил
қилиш ўқитувчи иши системасини, ўқувчилар ишининг хусусиятларини очишга ѐрдам беради. Дафтар ўқувчи ишининг ойнаси, ўқитувчи иши системасининг кўзгуси, деб бежиз айтилмаган.


  1. Download 6,6 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish