Ҳар бир тингловчи қуйидагиларни билиши керак:
Онглилик тамойили
Кўрсатмалилик тамойили
Илмийлик тамойили
Кетма-кетлик тамойили
Пухта ўзлаштириш тамойили ва ҳоказолар
Бошланғич синфда алгоритм ва алгоритмларни ўргатиш методикаси
Математика дарсларида асосий дидактик мақсадлар:
Ҳар бир дарсда турли хил дидактик мақсадлар кўзланади, улар орасида биттаси бош мақсад бўлиб ҳисобланади, уни дарснинг асосий дидактик мақсади дейилади.
Ҳар бир алоҳида дарснинг мақсади дарслар системасининг мақсадини аниқлаб, унинг ѐрдамида ўқитилаѐтган мавзунинг мазмунини ўқувчиларга очиб беради. Бу ҳолда янги тушунчалар билан ўқувчиларни таништириш бўлса, иккинчи ҳолда таништирилган тушунчани кенгайтириш ва чуқурлаштириш, учинчисида эса,бирор малака ва кўникмаларни ҳосил қилиш, тўртинчисида эса,
билим, малака ва кўникмаларни текшириш ва ҳ.к. бажарилади. Ҳар бир дарсда юқорида айтилганларнинг бир нечтаси ѐритилиши мумкин. Ўтилганларни такрорлаш олдин ўтилган билимларни янги системага солиш, шу билан билимларни текширишни ўз ичига олади. Янги материални баѐн қилиш ҳар доим машқлар бажариш билан давом эттирилади.
Мактаб амалиѐтининг тажрибаси дарснинг маълум структурасини яратдики, кўпчилик ўқитувчилар бу структурага риоя қилиб, маълум яхши натижаларга эришмоқда. Одатда дарснинг бошида уй вазифаси текширилади ѐки ўтган мавзу такрорланади, сўнгра ўтган мавзу юзасидан савол-жавоб ўтказилади. Шундан кейин янги материал баѐн этилади ва уни мустаҳкамлаш учун ўқувчиларга мисол ва масалалар ечдирилади ѐки назорат саволлари берилади. Дарс охирида уйга вазифа ва ни бажаришга оид тавсиялар берилади.
Баъзан, бу мақсадлардан биттасига бағишланиши мумкин. Ана шу битта мақсадни дарснинг асосий дидактик мақсади дейилади ва бошқалар унга амал қилади.
Математикадан дарс турлари.
Бошланғич синфларда математикадан қуйидаги дарс турларини кўрсатиш мумкин.
Ўқувчиларни янги тушунчалар билан таништириш, янги билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш. Бундай дарсларда ҳисоблаш, график ѐки масала ечиш билимлари ҳосил қилинади.
Турли хил машқлар ѐрдамида янги билим, малака, кўникмаларни мустаҳкамлаш.
Ўтилганларни такрорлаш ва умумлаштириш дарслари.
Ўқувчи йўл қўйган хатолар устида ишлаш мақсадида билим, малака ва кўникмаларни текшириш дарслари. Ҳар бир математика дарсида турли хилдаги дидактик мақсадлар амалга оширилиши мумкин: уй вазифасини текшириш, дарснинг ва мавзунинг мақсадини баѐн қилиш, олдин ўтилганларни такрорлаш ѐки болаларнинг ҳаѐт тажрибасини эсга тушириш йўли билан ўқувчиларни янги материални ўзлаштиришга тайѐрлаш, оғзаки ҳисоблаш учун махсус машқлар, янги материални ўрганиш (дарснинг асосий бўлими), болаларнинг жамоа иши сифатида 1-чи ўзлаштирилган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, ўрганилган билимларни ҳисоблаш, машқ, билим ва малакаларни қўллаш (дарснинг асосий бўлими), ўқувчиларни мустақил ишлари ва уни текшириш, олдин ўзлаштирилган материалларни такрорлаш, уйга вазифа бериш, дарсни хулосалаш.
Дарснинг асосий структура қисмларини турли хилда ва турли методлар билан бирга қўшиб олиб бориш мумкин.
Ўқитувчи дарс режасини тузишда қуйидагиларни эътиборга олиши керак. Шу дарс қандай қисмлардан иборат бўлиши, уларни қандай кетма-кетликда жойлаштириш, улар ўртасида ўқув материалини қандай тақсимлаш, бу қисмлар бир-бирига қандай боғланишда, улар дарснинг асосий дидактик мақсадини амалга оширишда етарли миқдорда ѐрдам бера оладими ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |