Таълими ходимларини қайта



Download 6,6 Mb.
bet22/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

Бошланғич синфларда математика ўқитиш методикасининг фан сифатида шаклланиши
Замонавий бошланғич таълимнинг ўзи нимадан иборат бўлиши керак? Бола 1-4-синфларда қандай билимга эга бўлиши лозим? Болаларимизга қачондан бошлаб, қандай қилиб, қандай усулда ва услубда миллий қадриятларимиз, урф- одатларимизни ўргатишимиз, чуқур англатишимиз керак?» деган саволлар бошланғич таълим олдида асосий масала бўлиб келмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўрта мактабда математика ўқитиш, айниқса, бошланғич таълим тизимида ўз кўлами ва аҳамияти жиҳатидан ниҳоятда катта бўлган ўзгаришларни амалга оширди ва оширмоқда. Айниқса, республикамизнинг мустақиллиги, мактаблар тўғрисидаги Қонун ва фармонларнинг чиқарилиши бунинг яққол исботидир.
Ҳозирги ижтимоий - иқтисодий муносабатларнинг шаклланиш жараѐни, бозор муносабатларининг рақобатлашуви ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖,
―Таълим тўғрисида‖ги Қонун талаблари математикани турмуш билан боғлаш ва уни мустаҳкамлашга ўз таъсирини ўтказмасдан қўймайди, балки муҳим ўзгаришлар талаб этиб, ҳар бир бошланғич синф ўқитувчиси олдига улкан вазифа қўяди.
Математика сўзи қадимги грекча сўзидан олинган бўлиб, унинг маъноси
―фанларни билиш‖ демакдир. Математика фанининг ўрганадиган нарсаси (объекти) фазовий формалар ва улар орасидаги миқдорий муносабатлардан иборатдир.
Мактаб математика курсининг мақсади ўқувчиларга уларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда математик билимлар тизимини шакллантиришдан иборатдир.
Бу математик билимлар системаси маълум усуллар (методика) орқали ўқувчиларга етказилади.
―Методика‖ грекча сўз бўлиб, ―метод‖ дегани ―йўл‖ демакдир.
Математика методикаси педагогика фанлари системасига кирувчи педагогика фанининг тармоғи бўлиб, жамият томонидан қўйилган ўқитиш мақсадларига мувофиқ, математикани ўқитиш қонуниятларини математика ривожининг маълум босқичида татбиқ қилади. Мактаб олдига ҳозирги замон талабалари ва таълим мақсадларнинг қўйилиши математика ўқитиш мазмунининг тубдан ўзгаришига олиб келди.
Бошланғич синф ўқувчиларига математикадан самарали таълим берилиши учун ўқитувчи бошланғич синфлар учун ўқитиш методларини мукаммал эгаллаб, чуқур ўзлаштириб олмоғи зарур.
Бошланғич таълими методикасининг математика предмети қуйидагилардан иборат:

  1. Математикани ўқитишдан кўзда тутилган мақсадларни асослаш (Нима учун математика ўқитилади, ўргатилади?).

  2. Математика ўқитиш мазмунини илмий ишлаб чиқиш (нимани ўргатиш) бир тизимга келтирилган билимлар даражасини ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларига мос келадиган қилиб қандай тақсимланса, фан асосларини ўрганишда изчиллик таъминланади, ўқув ишларига ўқув машғулотлари берадиган ўқув юклама ҳал қилинади, таълимнинг мазмуни ўқувчиларнинг реал билиш имкониятларига мос келади.

  3. Ўқитиш методларини илмий ишлаб чиқиш (қандай ўқитиш керак, яъни, ўқувчилар ҳозирги кунда зарур бўлган иктисодий билимларни, малака, кўникмаларни ва ақлий фаолият қобилиятларини эгаллаб олишлари учун ўқув ишлари методикаси қандай бўлиши керак?

  4. Ўқитиш воситалари–дарсликлар, дидактик материаллар, кўрсатма-ю, қўлланмалар ва техник воситаларини ишлаб чиқиш (нима ѐрдамида ўқитиш).


  5. Таълимни ташкил қилишни илмий ишлаб чиқиш. (дарсни ва таълимнинг дарсдан ташқари формаларини қандай ташкил этиш)

Ўқитишнинг мақсадлари, мазмуни, методлари, воситалари ва формалари методик тизимининг асосий компонентларида мураккаб тизим бўлиб, уни ўзига хос график билан тасвирлаш мумкин.


Математика ўқитиш методикаси бошқа фанлар, энг аввало, математика фани – ўзининг базавий фани билан узвий боғлиқ.
Ҳозирги замон математикаси натурал сон тушунчасини асослашда тўпламлар назариясига таянади.
Бошланғич синф учун мўлжалланган ҳозирги замон математика дарслигининг биринчи саҳифаларида биз ўқувчилар учун берилган топшириқларга дуч келамиз: ―Расмда нечта енгил машина бўлса, бир қаторда шунча катакни бўя, расмда пахта териш машинаси бўлса, 2-қаторда шунча катакни бўя».



Бундай топшириқларни бажариш болаларни кўрсатилган тўпламлар элементлари орасида ўзаро бир қийматли мослик ўрнатишга ундайди, бу эса натурал сон тушунчасини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
МЎМ6 умумий методика қай даржада ўқтилишига боғлиқ. Умумий математика методикаси томонидан белгиланган қонуниятлар кичик ѐшдаги ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бошланғич математика ўқитиш методикаси томонидан ишлатилади.
Бошланғич синф МЎМ педагогика ва педагогик технология, АКТ фани билан узвий боғлиқ бўлиб, унинг қонуниятларига таянади. МЎМ билан педагогика орасида икки томонлама боғланиш мавжуд.
Бир томондан, математика методикаси педагогиканинг умумий назариясига таянади ва шу асосда шаклланади, бу ҳол математика ўқитиш масалаларини ҳал этишда методик ва назарий яқинлашишнинг бир бутунлигини таъминлайди.
Иккинчи томондан – педагогика умумий қонуниятларини шакллантиришда хусусий методикалар томонидан эришилган натижага таянади, бу унинг ҳаѐтийлиги ва конкретлигини таъминлайди.
Шундай қилиб, педагогика методикаларнинг конкрет материалидан
―озиқланади‖, ундан педагогик умумлаштиришда фойдаланилади ва ўз навбатида методикаларни ишлаб чиқишда йўлланма бўлиб хизмат қилади.
Математика ўқитиш методикаси педагогика, психология ва ѐш психологияси билан боғлиқ. Бошланғич математика курси назарияси ва методикаси таълимнинг бошқа методикалари (она тили, табиатшунослик, расм ва бошқа фанлар методикаси) билан боқлиқ.
Бошланғич таълимда интеграциялашган таълимни тўғри амалга ошириш учун ўқитувчи буни ҳисобга олиши жуда муҳимдир.





6 МЎМ-математика ўқитиш методикаси
Илмий тадқиқот методлари – бу қонуний боғланишларни, муносабатларни, алоқаларни ўрнатиш ва илмий назарияларни тузиш мақсадида илмий ахборотларни олиш усулларидир.
Кузатиш, эксперемент, мактаб ҳужжатлари билан таништириш, ўқувчилар ишларини ўрганиш, суҳбат ва анкеталар ўтказиш илмий-педагогик тадқиқот методлари жумласига киради.
Сўнгги вақтларда математик ва кибернетик методлардан, шунингдек, ўқитишни моделлаштириш методларидан фойдаланиш қайд қилинмоқда.
(Ўқувчи фикрини доскада чизмада тушириш ва чизмада ўқувчи фикрини ўқий олиши назарда тутилади). Математика ўқитиш методикаси таълим жараѐни билан боғлиқ бўлган қуйидаги уч саволга жавоб беради:

  1. Нима учун математикани ўрганиш керак?

  2. Математикадан нималарни ўрганиш керак?

  3. Математикани қандай ўрганиш керак?

Математика методикаси ҳақидаги тушунча биринчи бўлиб Швейцариялик педагог математик Г.Песталоццининг 1803 йилда ѐзган ―Сонни кўргазмали ўрганиш‖ асарида баѐн қилинган, бошланғич таълим ҳақида улуғ мутафаккир Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино ва бошқалар таълим ва тарбия ҳақидаги ҳур фикрларида бошланғич таълим асосларини ўрганиш муаммолари ҳақида ўз даврида илғор ғояларни олға сурганлар.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бошланғич синфларда математика ўқитиш методикаси билан Н.У.Бикбоева, М.Э.Жумаев ва бошқалар шуғулланиб келмоқда.
МЎМ ўзининг тузилиш хусусиятига кўра шартли равишда учга бўлинади:

  1. Математика ўқитишнинг умумий методикаси.

Бу бўлимда, математика фанининг мақсади, мазмуни, шакли, методлари ва воситаларининг методик системаси педагогика, психологик қонунлари ҳамда дидактик тамойиллари асосида очиб берилади.

  1. Математика ўқитишнинг махсус методикаси.

Бу бўлимда математика ўқитиш умумий методикасининг қонун ва қоидаларини конкрет тема материалларига татбиқ қилиш йўллари кўрсатилади.

  1. Математика ўқитишнинг конкрет методикаси. Бу бўлим икки қисмдан иборат:

1.Умумий методиканинг хусусий масалалари. 2.Махсус методиканинг хусусий масалалари.
Бошланғич математика ўқитиш методикаси бутун педагогик тадқиқотларда педагогик технология, ахборот технологиялари ютуқларида қўлланиладиган методларнинг ўзидан фойдаланилади.
Кузатиш методи – одатдаги шароитда кузатиш натижаларини тегишлича қайд қилиш билан педагогик жараѐнни бевосита мақсадга йўналтирилган ҳолда идрок қилишдан иборат.
Кузатиш аниқ мақсадни кўзлаган режа асосида узоқ ва яқин вақт оралиғида давом этади. Кузатиш туташ ѐки танланма бўлиши мумкин.
Туташ кузатишда кенгроқ олинган ҳодиса (масалан, математика дарсларида кичик ѐшдаги ўқувчиларнинг билиш фаолиятлари), танланма кузатишда кичик- ҳажмдаги ҳодисалар (масалан математика дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлари) кузатилади.
Эксперимент – бу ҳам кузатиш бўлиб, махсус ташкил қилинган, тадқиқотчи томонидан назорат қилиб туриладиган ва тизимли равишда ўзгартириб туриладиган шароитда ўтказилади.
Эксперимент натижаларини анализ қилиш - таққослаш методи билан ўтказилади. Педагогик тадқиқотда суҳбат методидан ҳам фойдаланилади.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини яққол аниқлаш, унинг назарий асослари ва тамойилларини ишлаб чиқариш, ишчи фаразини тузиш, бошланғич синфларда математика ўқитиш методикасининг шаклланишида асосий мезонлар ҳисобланади.

    1. Download 6,6 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish