Таълим вазирлиги



Download 1,28 Mb.
bet51/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

XIX БОБ. ВОСИТАЧИЛИК


Воситачилик асосида фаолият кўрсатиш ҳам тадбиркорликнинг бир туридир. Воситачилик муносабатпари муқадцам фақат воситачи дўконлар орқали олиб борилган бўлса, ҳозирги бозор муносабатлари шароитида воситачиликка кенг йўл очиб берилди ва у ҳар хил хизмат кўрсатиш соҳаларида тузилмоқда Бу муносабатда воситачи бўлиб тадбиркор фуқаролар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар (биржалар, воситачи савдо дўконлари) фаол қатнашиб хизмат кўрсатиб келмоқцалар.
Воситачилик хизмати топшириқ берувчи (комитент) билан воситалик қилувчи тараф ўртасида тузилган шартномага мувофиқ кўрсатилади.


1-§. Воситачилик шартномаси тушунчаси ва аҳамияти


Воситачилик шартномасининг тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 832-моддасида берилган. Бу қонунда белгиланишича, «воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи), иккинчи тараф (комитент)нинг топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади...»
Воситачилик шартномаси ҳуқуқий хизмат кўрсатишга мўлжалланган шартномалар жумласига киради Унинг ёрдамида вакилликка оид муомалалар, энг асосийси, савдо-воситачилик муомаласи бўйича вакиллик қилиш хизмати амалга оширилади. Бошқача сўз билан айтганда, у савдо воситачклиги муомалаларини расмийлаштиради67.
Воситачилик шартномасидан ички ва ташқи савдо соҳаларида кенг фойдаланилади. Масалан: воситачи дўконларнинг ҳар хил истеъмол моллари, енгил автомашиналар сотиш бўйича фуқаролар билан тузиладиган шартномалар; матлубот кооперацияларининг жамоа хўжаликлари билан тузадиган шартномалари; қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш учун ижара корхоналари билан тузиладиган шартномалар шулар жумласидандир. Воситачиликнинг бу туридан ташқи савдо муомаласида ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда республиканинг ташқи савдо ташкилотлари чет элдан бизнинг корхонелар учун келтирилган молларни харид қилиш бўйича воситачилик топшириқяарини бажарадилар.
Воситачилик шартномасидан фақат ички ва ташқи савдо соҳаларида эмас, балки транспорт воситалари муомаласида, қимматбаҳо қоғозлар муомаласи соҳасида, банкларнинг мижозларга хизмат кўрсатиш фаолиятида ҳам кенг қўлланилади. Воситачилик шартномасининг биржа савдосида, яъни брокерлик идоралари ва брокерларнинг харвдорларга хизмат кўрсатишда воситачилик вазифасини бажариши унинг соҳада қўлланишидир.
Савдо-воситачилик муомалалари кўпинча қўшимча хизмат кўрсатиш билан боғлиқ. Масалан: молларни сақлаб бериш, суғурта қилиш ва элтиб бериш каби хизматларнн ҳам воситачилик томонидан бажарилиши мумкин.
Воситачилик шартномаси томанларининг ўзаро келишув асосида тузилади. Шартноманинг ижро этилиши маълум бир давргача давом этади. Шу сабабли у консенсуад, яъни тарафларнинг келишуви билан тузиладиган шартномалар гуруҳига киради.
Воситачилик шартномаси - иштирокчиларга тенг ҳуқуқ ва бурчлар келтириб чиқарадиган икки томонлама битим. Воситачилик шартномасида, агар қонунда бошқа тартиб назардз тутилган бўлмаса, аниқ белгиланган пул маблағи ёки воситачи бажарган битим баҳосининг маълум бир фоизи миқдорида ҳ-ам белгиланади.
Воситачилик шартномаси ёзма шаклда тузилади 0а воситачининг комитент топшириги билан иш юритиш назарда тутилади. Сотиладиган мол-мулклар воситачидик шартномасининг эмас, балки воситачининг учинчи шахслар билан тузиладиган битимининг объекти ҳисобланади.
Воситачилик шартномаси бўйича томонлар воситачи ва комитентдир. Бу шартномада фу^аролар ҳам, юридик шахслар ҳам иштирок этишлари мумкин. Қоида бўйича воситачи — юридик шахсбўлиб (воситачи дўкон, матлубот кооперацияси тизимидаги тайёрлов идораси, брокерлик идораси, банк ва б.) ҳисобланади. Муқаддам фуқаро воситачи сифатида бир марталик воситачилик шартномасада қағнашган бўлса, ҳозирги пайтда воситачи сифатида иш юритаётган фуқароларнинг фаолият доираси (биржада брокерлик, уй-жайларни сотиш ва алмаштириш бўйича маклерлик) кенгайиб бормоқца.
Воситачилик шартномаси кўп жиҳатдан топшириқ шартномасига яқиндир. Уларнинг асосида вакиллик муносабатлари ётади яъни битим топшириқ берувчи манфаати ва унинг ҳисобига вакил томонвдан амалга оширилади. Шу билан бирга улар ўртасида мухим фарқ бор. Фарқлардан бири шундан иборатки, вакил топшириқ берувчи номидан фуқаролик муомалаларида қатнашади. У битим тузиш учун зарур бўлган ишончнома ёки ваколат берувчи биронта ҳужжатга асосан ҳаракат қилади. Воситачи вакилдан фарқ қилган ҳодца, доимо ўз номидан иш юритади. Шунинг учун ҳам битим тузишда ҳуқуқ ва мажбуриятлар комитетга эмас, воситачига нисбатан вужудга келади. Шундай экан, иш юзасидан келиб чиқадиган низоли масалаларни (масалан, мол жўнатилаётганида унинг муддати кечикканлиги ёки сифати етарли даражада бўлмаслиги оқибатидаги низоларни) шахсан воситачи ҳал этади. Воситачи томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича, гарчи битимда комитентнинг номи тилга олинган ё у битимни бажариш бўйича учинчи шахс бияан бевосита муносабатларга киришгзн бўлса ҳам, воситачи ҳуқуқяарга эга бўлади ва змммасига мажбурият олади.
Воситачилик шартномаси топшириқ шартномасидан мақсади ва вазифалари билан ҳам фарқ қилади. Воситачилик вазифаси фақат битим тузиш (одатда комитент мол-мулкларининг олди-сотдиси бўйича) бўлса, топшириқнинг объекти, асосан, турли "ҳуқуқий ҳаракатлар"бўлиши мумкин. Масалан, вакилнинг мажбурияти ва ҳуқуқлари битимлар билан боклиқ бўлмаган ҳолларда (жумладан, судда вакиллик қилиш) ҳам келиб чиқади. Шундай қилиб, воситачилик ҳуқуқий фаолиятларнинг фақат битим тузишга овд бўлган кичик бир қисмини ўз ичига олади. Ниҳоят, воситачилик шартномаси доимо ҳақ эвазига ҳам, шунингдек, текинга ҳам тузилиши мумкин. Топшириқ қонунда белгиланган махсус кўрсатма, бошқа ҳуқуқий ҳужжат ёки шартномада назарда тутилган ҳоллардагина ҳақ бараварига тузилади.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish