Таълим вазирлиги


-§. Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари



Download 1,28 Mb.
bet59/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

2-§. Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари


Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқгисодий фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасидаташқи иқтисодий фаолият тушунчаси берилган. Унда белгиланишича, Ўзбекистон Республикасинингташқи иқгисодий фаолияти деганда, Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларининг, хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек
халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали иқгисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолияти тушунилади71.
Шунга кўра мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида ташқи иқгисодий алоқаларнинг иштирокчилари сифатида рўйхатга олинган юридик шахслар, шунингдек, якка тадбиркор сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахслар ташқи иқгисодий фаолият билан шуғулланишга ҳақли. Бинобарин, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираетган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳисобланади.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектларини рўйхатга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқий ҳолатини еритиш ва уларни турларга бўлиш муҳим аҳамиятга эга Ташқи ик^исодий фаолият субъекгларининг ҳуқуқий ҳолати ва ваколатлари доирасига қараб қуйидагича бўлиш мумкин:
1 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шаслар,
2. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар.
Ташқи иқгисодий фаолият субъектлари маълум бир мулкка з а бўлиши ва шу асосда тадбиркорлик фаолшпини юритиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ёки ташқи иқтисодий фаолиятини қонуний олиб боришлари, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга булишлари ва мустақил мулкий жавобгарликни амалга оширишлари мумкин.
Ташқи иқтисодий фаолият субъекти бўлиб корхона, ташкилотлар ва турли хидцаги жамиятлар ҳисобланади. Аммо акционерларнинг ташқи иқгисодий фаолият субъекти бўлиши масаласи баҳслидир, чунки акционернинг қўлидаги акция биринчидан акционерлар жамиятинингбошқарувида қатнашиш ва иккинчидан акционерга фойда (дивиденд) олиш ҳуқуқини беради Акционер бевосига ташқи иқгчсодий фаолиятни ўз номидан олиб бора олмайди.
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг субъекти сифатида акционерлик жамияти қатнаша олади. Худди шундай тартибда давлат ташкилотлари ҳам ташқи иқгисодий фаолиятни олиб боришлари учун мулкдордан тадбиркорлик фаолиятини юритишга розилик олишлари керак. Шундагина улар ташқи иқтисодий фаолият юзасидан олинадиган даромадларини белгиланган тартибда тасарруф қилишлари мумкин.
Тадбиркорлик фуқаролар ва корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятнинг субъектлари бўлиши учун тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб ўз фаолиятини юритиш учун рухсат олган бўлиши лозим
Жисмоний ва юридик шахслар тадбиркорлик фаолияти Силан шуғулланиши учун «Тадбиркорлик фаолияти э^кинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасида белгиланганидек, қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил тарзда амалга оширадилар. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан утказилганлиги ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади72.
Ташқи иқтисодий фаолият юритадиган банклар субъект сифатида махсус тартибда рўйхатга олинади «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 17-модцасида кўрсатилишича, «Банклар Марказий банкнинг рухсати билан чет элларда ўз шўъба банкларини, шоҳобчаларини ва ваколатларини очишлари, банклар ташкил этишда қатнашишлари мумкин»73.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish