Таълим вазирлиги


-§. Шартнома шартларини бузганлик учун жавобгарлик



Download 1,28 Mb.
bet56/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

4-§. Шартнома шартларини бузганлик учун жавобгарлик


Томонларнинг жавобгарлиги қонун ёки шартнома билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасииинг «Ижаратўғрисида»ги қонунининг 32-моддасида томонларнинг жавобгарлиги белгиланган. Жумладан, шартноматузиш тартиби ва шартларини бузишда, шартнома мажбуриятларини бажармасликда, шаргномани бир томонлама ўзгартиришдаёки бекор қилишда, шартномани ўзгартириш ва тўхтдтиш тартиби ҳамда шартларни бузишда айбдор томонлар, шунингдек давлат идораларининг мансабдор шахслари бу муносабатда айбдор бўлса, уларга ҳам қонунда белгаланган тартибда жавобгарлик қўлланилади.
Шунингдек юридик шахслар ва фуқаролар ўзлари етказган зарарни, шу жумладан, бой берилган фойдани Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда тўлашлари шарт. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 541-моддасида ижарага олувчига мол-мулкни топширмаганлиги ёки топшир-ишни кечиктирганлиги учун жавобгарлик белгиланган.
Агар мулк ижарачига топширилмаса, ижарачи бу мулкни ўзига топширилишини талаб қилиш билан бирга ижронинг кечиктирилиши туфайли кўрган зарар тўланишини ёки бутунлай шартномадан воз кечиб, кўрган зарари тўланишини ҳам талаб қилишга ҳақли бўлади.
Корхона ва ташкилотлар ўртасидаги муносабатларда кечиктирилган ижрони қабул қилишдан бош тортишга фақат қонун ва шартномада белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Ижарага берилган мол-мулкдаги камчиликлар учун ижарачи жавобгар бўлади. Ижара мулкидаги камчиликлар аниқланганида, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 542-моддасига мувофиқ ижарани ўз хоҳишига кўра: ижарага берувчидан ё мол-мулқдаги камчиликларни текинга бартараф этишни ёки мол-мулқдан фойдаланганлик ҳақини мутаносиб камайтиришни ёхуд мол-мулқцаги камчиликларни бартараф этиш учун кдпинган ўз харажатларини қоплашни талаб қилишга, ижарага берувчини олдиндан огоҳлантирилган ҳолда ўша камчиликларни бартараф этишга сарфланган харажатлар суммасини мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган .ҳақцан бевосита чегириб қолишга, шартномани муддатидан олдин бекор қилишга ҳақли.
Ижарага берилган мол-мулкдаги камчиликлар хусусида хабардор бўлган ижарага берувчи шу мулкни дарҳол тегишли ҳолатда бўлган мол-мулкка алмаштириб бериши ёки мол-мулкдаги камчиликларни текинга бартараф этиши лозим.
Агар ижарага олувчининг талабларини қаноатлантириш ёхуд унинг камчиликларини бартараф этиш харажатларини мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақдан чегириб қолиш ижарага олувчи кўрган зарарни қопламаса, у зарарнинг қопланмай қолган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамай ижарага олувчи мол-мулкдан шартнома шартларига ёки мол-мулкнинг вазифасига номувофиқ фойдаланса, ижарага берувчи шартномани муддатидан олдин бекор қилишни ва зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.
Ижарага олувчи шартнома мудцати тугаши билан ижарага олинган мол-мулкни ўзигатопширган ҳолатда, меъёрий эскиришни ҳисобга олиб ёки шартномада белгиланган ҳолатда қайтариши лозим.
Агар ижарага олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса, кечиктириб қайтарилган барча вақг учун ижара ҳақини тўлашни ижарага берувчи талаб қилишга хақли. Бу ҳақ ижарага берувчининг кўрган зарарини қопламаган тақдирда, зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ижарага олинган мол-мулк ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун шартномада неустойка ундириш назарда тутилган тақцирда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, неустойкадан ташқари зарарни тўлиқ миқцорда ундириши мумкин (ФКнинг 554-моддаси).



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish