Таълим вазирлиги


XVIII БОБ. ҲАҚ ЭВАЗИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ



Download 1,28 Mb.
bet49/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

XVIII БОБ. ҲАҚ ЭВАЗИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

1-§. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тушунчаси


Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш бу аҳолига алоқа ташкилотлари орқали хизмат кўрсатиш, тиббиёт хизмати, ветеринария хизмати, аудиторлик, маслаҳат, ахборот, таълим бериш, сайёҳлик хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлардир. Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида аҳолининг ушбу хизматларга бўлган эҳтиёжи тобора ошиб бормоқда.
Шу сабабли хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тадбиркорликка давлат томонидан алоҳида эътибор берилмоқца. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майдаги «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» қабул қилинган қарори бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш хизмат кўрсатувчи тадбиркор билан шу хизматдан фойдаланувчи шахслар ўртасида шартнома тузиш йўли билан расмийлаштирилади. Шартноманинг таърифи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-модцасида берилган. Бу қонунда белгиланишича, - ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақтўлаш мажбуриятини олади...».
\ақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича бир тараф ижрочи, иккинчи тараф буюртмачи сифатида иштирож этадилар. Ижрочи бўлиб тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган хусусий фирмалар, корхоналар, нодавлат корхоналари ҳамда давлат ташкилотлари иштирок этадилар. Шунингдек, яккатадбиркорлар ҳам ижрочи сифатида хизмат кўрсата оладилар.
Ижрочи бўлиб шартномада қатнаша оладиган ташкилотлар, корхоналарнинг ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш фаолияти уларнинг уставларида, низомларида кўрсатилган бўлиши, якка тартибда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлар эса белгиланган тартибда рухсат олган бўлишлари шарт.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси ўзига хос хусусиятлари билан бошқа шартномалардан фарқпанади. Булар қуйидагилардан иборат:
1. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тарафларнинг келишуви билан тузилади. Уларнингайримлари, жумладан, алоқа, тиббиёт ва ветеринария, аудт-орлик, ҳуқуқий, ахборот, таълим бериш, сайёҳлик каби хизмат кўрсатиш томонларнинг ўзаро келишуви билан тузилиб кейинчалик ижро зталиши сабабли консенсуал шартнома бўлса, фукэроларнингхат-хабарларини бошқа жойга жўнатицқтиббий кўриқдан ўтказиб, сорлиҒи ҳақида маълумот олиш, бир марталик ветеринария хизмати, хуқуқий, маслаҳат каби хизматларнинг айримлари хақтўлаш билан бажарилганлиги сабабли аниқ шартнома ҳисобланади.
2. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш учун аксарият ҳолларда ҳақ тўланади. Айрим ҳолларда текинга хизмат кўрсатиш мумкмн. Бундай ҳолларда тузилган шартнома текинга тузилган шартномалар гуруҳини ташкил этади.
3. Тарафлар ўртасида шартнома тузилгандан сўнг ҳар икки тарафда ҳам ҳуқуқ ва шунга яраша бурч пайдо бўлади. Шу сабабли бу икки томонлама шартнома ҳисобланадй.
Ьу шартнома аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли унинг аҳамияти тобора мухлм бўлиб бормокда. Ана шу хусусиятлари туфайли у мутлақо янги шартнома сифатида фуқаролик кодексида ўз ифодасини топди,
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи ҳам, шунингдек, буюртмачи ҳам маълум бир ҳуқуқдарга ва бурчларЦ эга бўлади. Бинобарин, ижрочи ўзи айбдор бўлмаган ҳолда хизматни бажара олмаган тақцирда буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт. Бунда ижрочининг хизмат кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган <ё*и олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб қолинади. Буюртма-чининг айби билан хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган такдирда, шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, хизмат қиймати бутунлай тўланиши керак. Шартнома ижро этилиши билан бекор бўлади. Шунингдек, ижрочи шартномада белгиланган хизматни бажариш орқали ёки қисман бажариш билан шартнома ижро этилган хдгсобланади. Шартномада тарафларнинг жавобгарлиги Фуқаролик кодексининг 706-моддасига кўра, «ижрочи ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини умуман ёки тегашли даржада бажармаган ҳолларда у келтирган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт, лекин бу тўлов шартномада назарда тутилган хизматлар қийматининг икки бараваридал ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш вақтида ижрочи мажбуриятини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилгандан кучайтирилган жавобгарлик назарда тутилиши мумкин».
Шартнома умумий қоида бўйича тарафларнинг келишувига мувофиқўзгартирилиши ёки бекор бўлиши мумкин. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилишни буюртмачи хшматларнинг белгиланган баҳосини батамом тўлаш шарти билан талаб қилишга ҳақли, шартнома ижрочининг айбли ҳаракатлари туфайли бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно. Ижрочи шартаома бекор қилинганда буюртмачига етказилтн зарарнинг ҳаммасини тўлаш шарти билангана ҳақэвазига хизмат кўрсатиш шяртномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли, шартнома буюртмачининг айби билан бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish