6-§. Иш сифати талаб даражасида бўлмаганлиги учун пудратчи жавобгарлиги
Пудрат шартномаси бўйича бажарилган ишнинг сифати талаб даражасида бўлмаганлиги учун пудратчи жавобгар бўлади. Агар, иш пудратчи томонидан пудрат шартномасидан четга чиқкдн ҳолда бажарилиб, иш натижасини ёмонлаштирган бўлса уни шартномада назарда тутилган мақсадлар учун ёхуд шартномада яроқсизлик ҳақида тегашли шартлар бўлмаганда, одатдаги мақсадлар учун фойдаланишга яроқсиз қилиб қўядиган бошқа камчиликлар билан бажарилган бўлса, қонунда ёки шартномада бошкрча тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи ўз хоҳишига кўра, пудратчидан шу камчиликларни мақбул муддатда бепул бартараф этишни ёки иш учун беягиланган баҳони мазкур камчиликларга мутаносиб равишда камайтиришни ёхуд шартномада буюртмачининг камчиликларни бартараф этиш ҳуқуқи назарда тутилган бўлса, уларни бартараф этишга қилган ўз харажатларини қоплашни татаб қилишга ҳақли.
Пудратчи ишдаги ўзи жавобгар бўлган камчиликларни бартараф этиш ўрнига, буюртмачига шартномани бажаришни кечиктирганлик натижасида етказган зарарни қоплаган ҳолда ишни янгидан бепул бажариб беришга ҳақли.
Бундай ҳолда буюртмачи илгари ўзига топширилган иш натнсласини, агар ишнинг хусусиятига кўра уни қайтариб бериш мумкин бўлса, пудратчига, кдйтариб бериши шарт.
Лгар пудрат шарткомаси бўйича бажарилган ишдаги йўл қўйилган камчиликлар жидций ва бартараф этиб бўлмайдиган
даражада бўлса, ёки аниқланган камчиликлар буюртмачи томонвдан белгиланган оқилона муддатда бартараф этилмаган бўлса, буюртмачи шартномани бажаришдан бош тортишга ва келтирилган зарарни қоплашни пудратчидан талаб қшшшга ҳақли.
Пудрат шартномасида бажарилган ишнинг муайян камчиликлари учун пудратчини жавобгарликдан озод қилиш хусусида шарт бўлиши, агар бундай нуқсонлар пудратчининг айбли ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли вужудга келганлиги исботланса, пудратчини жавобгарликдан озод қилишга асос бўлмайди.
«... Ишни бажариш учун материал берган пудратчи унинг сифати учун сотувчининг сифати лозим даражвда бўлмаган товар учун жавобгарлиги тўғрисидаги қоидалар бўйича жавобгар бўлади» (ФКнинг 650-моддаси).
Буюртмачи пудрат ишини қабул қилиб олганидан сўнг, қонун ҳужжатлари ёки пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчи томонидан бажарилган иш натижасининг талаб даражасида сифатли эмаслига билан боглиқ талабларни ФКнинг 651-моддасида беягиланган муддат давомида аниқпаган тақцирда, пудратчига нисбатан талаб қўйишга ҳақяи.
Пудратчи томонидан бажарилган ишга унинг сифати хусусида кафолат мўддати белгиланиши мумкин, Агар пудратчи томонидан бажарилган иш натижасида кафолат муддати белгиланмаган бўлса, иш натижаларидаги камчиликлар оқилона муддатда, бироқ иш натижаси топширилган кундан бошлаб, икки йил мобайнида аникланган такдирда, буюртмачи иш натижасидаги камчиликлар билан боғлиқ талабларни қўйиши мумкин. Буюртмачи қонун, шартнома ёки иш муомаласи тартибида бошқача мудцат белгиланган бўлмаса, ФКнинг 651-моддасида белгиланган муддат давомида ишнинг сифати лозим даражада эмаслиги хусусида пудратчига талаб қўя олади.
Пудратчи томонидан шартномага мувофиқ бажарилган ишнинг талаб даражада сифатли эканлиги хусусида кафолат муддати белгиланади. Буюртмачи томонидан бажарилган иш натижасидаги камчиликлар ана шу муддат давомида аниқлансагина бу камчиликлар хусусида унга талаб қўя олади.
Агар пудрат шартномасига мувофиқ бажарилган иш натижасининг сифати хусусида белгиланган кафолат муддати икки йиддан кам бўлса, буюртмачи ишда йўл қўйилган камчиликларни ана шу кафолат муддати ўтгандан сўнг ҳам аниқлаши мумкин. Бироқ ФКнинг 651-моддасининг бешинчи қисмида белгиланганидек бажарилган иш натижаси буюртмачи томонидан қабул қилиб олинган ёки қабул қилиб олиниши лозим бўлган пайтдан эътиборан икки йил давомида аниқпанган такдирда пудратчига нисбатан талаб қўя олади. Буюртмачи пудратчига нисбатан талаб қўйиши учун ишдаги камчиликлар иш натижаси ўзига топширилгунгача ёки топшириш пайтида юзага келган сабабларга кўра, пайдо бўлганлигини исбот қилиши лозим. Шувда улар учун пудратчи жавобгар бўлади.
Пудрат шартномасига мувофиқбажарилган иш натижасининг сифати талаб даражасид^ эканлиги хусусида кафолат муддати белгиланади. Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафолат муддати бажарилган иш натижаси буюртмачи томонидан қабул қилиб олинган кундан ёки қабул қнлиниб олиниши лозим бўлган пайтдан эътиборан ўта бошлайди.
Пудрат шартномаси бўйича кафолат муддатини ҳисоблашда, агар қонун ҳужжатларвда, тарафлар ўртасидаги келишувда бошкрча тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёки у пудрат шартномасининг хусусиятларидан келиб чиқмаса, Фуқаролик кодексининг 404-моддаси иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларининг қоидалари мувофиқтарзда қўлланилади.
Пудратчи томонвдан пудрат шартномасига мувофиқбажарилган иш сифатли эмаслиги хусусида буюртмачи даъю қўзгатишга хакли. Даъво қўзғатиш қонунда белгиланган муддат ичида бўлиши керак. Бундай муддат Фуқаролик кодексининг 150-моддасида уч йил қилиб белгиланган. Буюртмачи ишни қабул қилиб олгандан сўнг иш сифатинингтегишли даражада эмаслигани билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб даъво қўзгаш муддати ўта бошлайди.
Агар қонун ҳужжатлари ёки пудрат шартномасида пудратчининг иш сифатига кафолат бериши назарда тутилган, кафолат муддати белгиланган ва ишдаги камчиликлар хусусидаги ариза кафолат муддатида берилган бўлса, даъво қўзғаш муддати камчиликлар хусусида ариза берган кундан эътиборан ўта бошлайди.
Буюртмачи пудратчи томонидан бажарилаётган ишни ўзаро келишувга мувофиқ қисмларга бўлиб қабул кдгсиши ҳам мумкин. Бундай пайтда ишнинг сифати лозим даражада эмаслиги хусусида даъво муддати пудрат ишининг бир қисми қабул қилиниб ундаги камчиликлар аниқланганидан сўнг эмас, балки пудрат шартномасқда белгиланган ишнинг ҳаммаси бугунлай қабул қилиб олинган кундан эътиборан ўта бошлайди.
Пудрат шартномаси бўйича тарафлар сир тутилиши лозим бўлган маълумотларни, албатта сир сақлаши шарт. Буни ҳозирги бозор иқгисодиёти муносабатларида рақобат кураши, қолаверса, ҳар бир субъектнинг қонуний манфаати ҳам талаб этади. Бир томон пудрат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажарганлиги туфайли иккинчи томондан янги ечимлар ва техникавий билимлар, жумладан тижорат сири деб хисобланиши мумкин бўлган маълумотлар хам олиши мумкин. Бундай маълумотларни олган томон ана шу маълумотни берган томоннинг розилигисиз уни учинчи шахсга ошкор қилишга ҳаққи йўқ. Бундай махфий саклаш шарт бўлган ахборотдан фойдаланиш тартиби ва шартлари томонларнинг ўзаро келишуви билан белгиланади.
Пудрат шартномаси муддатидан аввал бекор қилинганда пудратчи буюртмачига иш учун берган материал ва ускуналарни қайтариб бериши шарт. Агар буюртмачи ушбу Кодекснинг 642-моддасининг 4-қисмида белгиланганидек, пудрат шартномаси бажарилгунча, шартномадан бир томонлама воз кечса ёки 650-моддаси 3-қисмига мувофиқ пудрат шартномасида аникланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида белгиланган муддатда пудратчи уни бартараф этмаган бўлса, буюртмачи шартномани бажаришдан бош тортиши мумкин. Бундай ҳолда пудратчи буюртмачи томонидан берилтан материалларни ускуналарни ишлаш (ишлов бериш) учун берилган ашё ва бошқа мол-мулкни буюртмачига қайтариб бериши шарт. Буюртшчига қайтармаса, буюртмачи кўрсатган шахсга топшириши, агар бунинг иложи бўлмаса, - материаллар, ускуналар, ашё ва бошқд мол-мулкнинг қийматини тўлаши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |