2-§. Юк ва йўловчи ташиш
Юк ва йўловчи ташиш бевосита тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган муносабатдир. Шунинг учун ҳозирги вақгда республикамизда турли транспорт воситаларини кўпайтириш ва шу асосда юк ва йўловчи ташишни ҳамма жойда етарлича ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор бериляпти.
Юк ва йўловчилар ташиш тадбиркор транспорт ташкилотлари билан мижозлар ўртасида тузилган шартномалар орқали расмийлаштирилади.
Транспорт ташкилоти ва юк жўнатувчи ўртасида тузилган юк ташиш шартнома бўйича транспорт ташкилоти (юк ташувчи) жўнатувчи томонидан топширилган юкни тайинланган манзилга с.казиб вакил қилинган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса тзшиш учун белгиланган кира ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур шартномада юк ташувчи турли хилдаги юк ташувчи транспорт корхонаси, хусусий транспорт эгалари қатнаша оладилар. Жумладан юк темир йўл орқали ташиладиган бўлса, темир йўл транспорти корхонаси, ҳаво транспортида ҳаво транспорти корхонаси, автомобил транспортида эса туман, вилоят ёки шаҳар автохўжалиги ёки автоколонна, хусусий автомобилларнинг эгаси бундай шартнома иштирокчилари бўла олади.
Бир жойдан иккинчч жойга юк жўнатувчи турли хилдаги давлат корхоналари, жамоа корхоналари, фирмолар, ижарачилар, деқон хўжаликлари, фуқаролар юкжўнатувчи сифатида к^тнаша оладилар.
Томонлар шартнома бўйича маълум ҳуқуқ ва бурчга эга бўладилар. Жумладан, юк ташувчи ўзига топширилган юкни белгиланган жойга зарарлантирмай еткьзиб уни қабул қилишга вакил қилинган шахсга топшириш мажбуриятини олади. Юк жўнатувчи ҳам шартномага мувофиқ жўнатиладиган юкни транспорт ташкилотига ўз вақтида топшириш, хизмаг ҳақини тўлаш сингари мажбуриятларга эга бўлади.
Йўлозчи ташиш шартномаси бўйича транспорт ташкилоти киракдш йўловчини агар унинг юки бўлса, уни ҳам келишилган манзилга етказиб қўйиши, йўловчи эса ўзи учун ҳам, юки учун ҳам белгиланган хизмат ҳақини тўлашга мажбур бўлади.
Юк ташиш юзасидан келиб чиқадиган даъвони қўзғатишдан авват юк ташувчи транспорт ташкилотига юкнинг кам келганлиги ҳақида талаб (даъво) билдирган бўлиши лозим.
Юк ва йўловчи т^шиш транспорт турига кўра бир неча тарзда амалгаоширилади. Жумладан, темир йўл транспорти орқали, ҳаво транспорти орқали, денгиз транспорти орқали, автомобил транспорти орқали юк ва йўловчи ташиш шартномаларига бўлинади. Йўловчилар шартнома бўйича маълум ҳуқуқ ва бурчларга эга бўладилар. Чунончи темир йўл транспортидан фой^аланаётган йўловчи истаган поездига, хохлаган вагонидан жой та/габ қилиш, беш ё:цдан катта бўлмаган болаларни, ўтгиз олти килограммгача, шаҳар атрофига қатнайдиган поездлар эса эллик килограммгача юкни текин олиб кетиш; қўл юки қилиб жўнатиш, билетнинг муддатини ўзгартириб олиб, йўлда ўн суткагача бирон жойда қолиш, тасодифан касал бўлиб қолган тақцирда, бутун даволаниш давомвда билетнинг ярокли муддати узайтирилишини талаб қилиш ҳуқуқларига эга бўлади. Шунингдек, йўловчи маълум бир мажбуриятларга ҳам эга. Жумладан, йўловчилар ўзи учун юк топширган бўлса, унинг учун кира ҳақини тўлаш, қоидалар билан белгиланган тартиб-интизомга риоя қилиш, поезд, самалётлар ва бошқа транспорт воситаларидаги ашёлардан тўғри фойдаланиш, текширувчи талаб қилганида дарҳол билетни кўрсатиш, узоққа кетувчи, йўловчилар кўрпа-ёстиқ олган бўлсалар, тайинланган жойга етишдан олдин уни топшириш мажбуриятларини оладилар. Юк ва йўловчи ташиш билан боғлиқ муносабатлар фуқаролик •ҳуқуқига доир қонунлар: Фуқаролик кодексй, Ҳаво кодекс^, гемир йўл транспорти, автомобил транспорти уставлари ва бошқа ^уқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиб турилади.
Юкнинг кам келганлиги, зарарланганлиги ёки йўлда йўқотилганлигини исботлайдиган ҳужжат уни қабул қилиб олаётганида тузиладиган далолатномадир. У юк ташувчи транспорт
ташкилотига талаб қўйиш ёки даъво қилиш учун юридик далил ҳисобланади. Бундай ҳужжат бўлмагаида даъвоғар талаб билдириш еки даъво қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Юкнинг кам келганлиги, зарарл&нганлиги ёки йўқотилганлиги туфайли етказилган зарарни ундириш учуМ даъвб кўзҒаЧИййдаи яввал? бу ҳакда талаб билдирилган ва талабга крниқарсиз ёки мутлақо жавоб олмаган бўлиши лозим Шуцдан сўнг судда даъво қўзғатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |