Ўзбекистон Республикасининг бозор муноеабатларига ўТйш давридаги асосий ва муҳим вазифалардан бйри ЗхШйга ҳуқуқий хизмат кўрсатишни янада ривожлантирШЦдир. МаМЯй^&тимизда фукэроликжамиятини қуриш, хуқуқий демократикдавяатни бзрпо этиш жараёни бевосита аҳоли ҳуқуқий маданиятинйнг ривйясланиши билан боғлиқ. Шу сабабли аҳолига ҳукуқий хизма! кўрсатишни юксалтириш, унинг мазмуии ва моХИЯТИни, ҳуқуқий асосларини ташкилий тизимини янада ривожлангириш мухимдир. Жумладан, аҳолига ҳукуқий хизмат кўрсатувчи идоралар билан фуқаролар ўотасида вужудга келадиган муносабатлар фЯҚЗГ ШЗрТШМага асосланган бўлиб, ана шу шартномавий муносабатлар бшган боғлиқ мажбуриятларни ҳуқуқнй тартибга сшишни ривожлангириш, аҳолиға ҳуқуқий хизмат кўрсатиш шартномасини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлигини кучайгириш, аҳолига ҳу^опк^й «измат кўрсатувчи идоралар фаолиятини янада ривожлантйрйш, мазкур идораларнинг ходимлари томонидан амалга ошириладиган хдоакатларни хукуқий твртибга солинишини таиомиолашгириш зарур,
Бинобарин, Республикамизнинг муста^дяллигани белгиловчи декларация, давлат мустақиллиги ассслари, ундан кейин Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унга мувофиқ қабул қилинган бир ҳатор қонунлар, жумладан, адвокатура тўғрисидаги қонунлар аҳолига ҳуҳуқий хизмат кўрсатиш муносабатларини тартибга соливдда муҳи»^ ^айба ҳйсобланада. Айниқса, Республи-камизда инсон ҳу^қлари, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар ва уларни амалга ошириш юзасидан асосий вазифа чора-тадбирлар белгилаб берилган. Президентимизнинг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистои Республикаси миллий маркази тузиш тўғрисида», «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, хуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида», 1997 йил 25 июндаги фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил этиш тўррисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 1996 йил 3 декабрдаги қарори ва бошқа ҳужжатлар муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш шу соҳадаги идоралар билан фуқаролар ўртасида тузиладиган ҳуқуқий хизмат кўрсатиш шартномалари асосида амалга оширилади.
Ҳуқук^сй хизмат кўрсатиш шаргаомаси мижозга ҳуқук?1й хизмат кўрсатувчи идоралар томонидан бажарилиши шарт бўлган фаолиятдир. Бу шартноманинг иштирокчилари бўлиб, бир томондан мижоз-фукдро айрим ҳолларда эса ташкилотлар, иккинчи томондан эса ҳуқуқий маслаҳат берувчи идоралар иштирок этадилар. Булар адвокатура, нотариат ва ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи хусусий корхоналардир.
Адвокатура ҳуқуқий институт бўлиб, у адвокатлнк фаолияти билан шугулланувчи шахслар ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига олади.
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни белгиланган тартибда олган шахс ўз адвокатлик бюросини очиб, якка тартибда фаолият кўрсатишга ёхуд ихтиёрийлик асосида бошқа адвокат (шерик)лар билан ҳайъатлар ва фирмалар тузишга ҳақлидир.
Нотариал ҳаракатларни қонунга мувофиқ давлат нотариал идорасида ишловчи ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар амалга оширади.
Давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар идорасининг реестрини Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги юритади.
Бинобарин, Ўзбекистонда хусусий нотариат ва хусусий адвокатлик фаолияти билан шукулланишга рухсат этилган.
Адвокатлик фаолияти билан олий юридик маълумотга эга бўлган ва белгиланган тартибда адвокатлик билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олгаь фуқаро шуғулланиши л.умкин.
Нотариус лавозимига олий юридик маълумотга эга бўлган, давлат нотариал идорасида ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ҳузурида камида бир йиллик мудцатли стажировкани ўтаб, малака имтиҳонини топширган, нотариал фаолият билан шуғулланиш хуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси тайинланади. Хусусий нотариал амалиёти билан шуғулланиши учун олий маълумотли юрист малака имтиҳонини топширганидан ва нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлгандан сўнг қонунда белгиланган тартибда нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган хусусий нотариат идораларини ташкил қилган бўлиши керак.
Бундай идоралар билан мижозлар ўртасида ҳуқуқий хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиши лозим. Шартнома ёзма шаклда тузилади.
Шартноманинг ўзига хос ҳуқуқий белгилари уни бошқа яқин бўлган турдош шартномалардан фарклашга асос бўлади. Унинг Ҳуқуқий белгилари қуйидагилардан иборат:
шартнома тузилганидан сўнг ҳар икки тарафда ҳам ҳуқуқ ва шунга яраша бурч бўлганлиги сабабли икки томонлама шарткома хисобланади;
шартнома тарафлар томонидан имзоланганидан сўнг кучга киради;
ниҳоят бу шартнома мазмун, моҳияти жиҳатидан аҳолининг ҳуқуқий хизматга бўлган эхд^иёжини таъминлаш; унинг яна бир муҳим хусусияти аҳолининг ҳуқуқий маданиятини кўтариш билан боғлиқдир.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи хусусий корхоналарнинг асосий мақсади тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, аҳолига пуллик ҳуқуқий хизмат кўрсатишдир.
Тузилган шартномага мувофиқтарафлар маълум бир ҳуқуқ ва бурчларга эга бўладилар. Ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи хусусий корхоналар фуқаролар билан тузиладиган шартномага асосан қуйидаги ҳаракатларни амалга оширишга бурчли бўладн. Булар: ҳуқуқий масалалар юзасидан маслаҳатлар ва тушунтиришлар; қонун ҳужжатлари юзасидан оғзаки ёки ёзма
маълумотлар; ҳуқуқий тавсифдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатлар бериши, тақцим этиши мумкин,
Нотариал масалалар бўйича ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи корхоналар «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 23-моддасига асосан битимларни ва васиятларни таедиқлаб бериши, эр-хотиннинг умумий мулқдаги улушига мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши, ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнингтўғрилигини шаҳодатлаш, ҳужжатнинг бир тилдан иккинчи тилга қилинган таржимаси тўғрилигини шаҳодатлаш, ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш, кўчмас мулкнинг очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома бериш, фуқаронинг тирик эканлиги ҳолатини тасдиклаб бериш ва бошқа шунга ўхшаш ҳаракатларни бажарадилар.
Шу билан биргаликда, нотариал масалалар бўйича аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи хусусий корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бир қатор нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳакли эмас. Бу Ўзбекистон Республикасининг «Нотариа! тўғрисида»ги қонунида кдйд этилган. Унда белгиланишича, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар «Нотариат тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасида назарда тугилган нотариал ҳаракатларни амалга оширади, мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқяаб қўйиш ва тақиқни бекор қилмш, меросга бўлган ҳуқуқтўғрисида гувохнома бериш ва мерос мол-мулкни қўриклаш чора-хадбирларини кўриш бучдан мустасно66.
Аммо шуни ҳисобга олиш лозимки, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи хусусий нотариал юридик шахслар ўзларининг хусусий амалиёти билан шугулланишлари даврида тадбиркорлик фаолияти билан шуғуяланишга ҳакли бўлмайдилар.
Аммо нотариуслар белгиланган тартибда ва шартларда шартнома бўйича нотариал ҳаракатларни амалга оширадилар ва бунинг учун хизмат ҳақи оладилар.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи хусусий корхоналар ҳуқуқий хизмат кўрсатишни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг ҳамма сўровларини ҳам қаноатлантиришга ҳақли бўлмайдилар. Улар фақат қонунга мувофиқ келадиган ва ўз фаолияти доирасида бўладиган сўровларга, хизматларга жавоб берадилар. Агар хизмат кўрсатишни сўраб қилинган мурожаат бўйича амалга оширил^диган фаолият қонунга зид бўлса, бу ҳаракатлар бошқа идоралар томонидан амалга оширилиши керак бўлса, муомалага лаёқатсиз фуқаро ёки зарур ваколатлари бўлмаган вакил ҳуқуқий ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилганида, битим қонун талабларига мувофиқ бўлмаса, ҳуқуқий ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилган ҳужжатлар қонун талабларига мувофиқ бўлмаса, ҳуқуқий хизмат кўрсатишни рад этишга ҳақли бўлади.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш шартномасини амалга ошириш муддати хизмат учун зарур бўлган барча ҳужжатлар тақцим этилган, давлат божи ундирилган ва хизмат ҳақи тўланган кундан бошланади. Агар шартномани амалга ошириш учун қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиш ёки ҳужжатларни экспертизага юбориб аниқяаш лозим бўлиб қолганда ушбу муддат кечиктирилиши мумкин.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича тарафлар ўзларининг бурчларини сифатли қилиб бажариши лозим.
Агар тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаса ёки маромига етказиб бажармаса улар қонунда белгиланганидекжавобгар бўлади.
Жавобгарлик қонунда ёки тарафлар ўртасида тузилган шартнома билан белгиланиши мумкин. Агар ҳуқуқий хизмат кўрсатишда қонунларни бузганлик учун тадбиркор мулкий ёки қонунларда назарда тугалган асосларда суд тартибида тадбиркорлик фаолиятини тўхтатишга қадар жавобгар бўладилар.
Агар тарафлар ўртасида тузилган шартномада жавобгарлик бирмунча ошикроқбелгиланган бўлса, шартномани бузган тараф ана шу белгиланган миқдорда ва тартибда жавобгар бўлади.