Таълим вазирлиги


-§. Воситачилик шартномасининг мазмуни ва уйинг бажарилиши



Download 1,28 Mb.
bet52/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

2-§. Воситачилик шартномасининг мазмуни ва уйинг бажарилиши


Воситачи тузилган шартномани бажаришда комитент номидан эмас, балки ўз номидан фаолият кўрсатади. Аммо воси^ачилик шартномаси бўйича:

  • воситачи ва комитент ўртасида;

  • воситачи ва учинчи шахслар ўртасида;

  • комитент ва учинчи шахслар ўртасида /муайян шароитларда/ ҳуқуқий муносабатлар келиб чиқади.

Воситачи ўз зиммасига олган топшириқни топшириқ берувчининг кўрсатмаларига мувофиқ, воситачилик шартномасида бундай кўрсатмалар бўлмаган) эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ топшириқ берувчи учун энг фойдали шяртлар асосида бажариши шарт. Агар воситачи битими комитент топшириқ берувчининиг кўрсатмасидан ҳам фойдалироқ шартлар асосида тузган бўлса, қўшимча фойда, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафлар ўртасида тенг тақсимланади (ФКнинг 834-модда, 2-қисми).
Бошқача айтганда, қўшимча фойда олиш одатда фақат воситачи фаолиятига эмас, балки топшириқ берувчининг сотиладиган ёки сотиб олинадиган молларга бўлган талаб ва таклифлар таъсирига ҳам боғлиқ.
Шу билан бирга мол-мулк комитент билан келишилган нархдан арзон сотган воситачи мсга-мулкни келишилган нарҳца сотиш имконша эга бўлмаганлигини ва арзон нарҳца сотилмаганида яна ҳам кўпроқ зарар бўлишини исбот қилиб бўлмаса, орадаги фарқни комитентга тўлавди. Восигачи комитенгдан рухсат с^кши шарт бўлган ҳоллардау комитентнинг кўрсатмаларидан четга чиқишга комитентнинг розилигини олдиндан олиш имкониятига эга бўлмаганлшдаи ҳам исбот қилиши шарт (ФКнинг 837-модда, 2-қисми).
Агар воситачи мол-мулкни комитент билан келишилгандан юқори нархда сотиб олган бўлса, бундай харидни қабул
қилишни истамаган комитент воситачидан учинчи шахс билан битим тузилганлиги ҳақида билдириш олганидан кейин оқилона муддатда бу ҳақца воситачига маълум қилиши шарт. Акс ҳодца харид комитент томонидан қабул қилинган деб ҳисобланади. Бундай ҳолларда комитент тузилган шу битимдан бош тортиш ҳуқуқига эга бўлмайди, яъни унинг кўрсатмаларига тўла-тўкис амал қилинган хдгсобланади.
Шартноманк ижро этишда, жумладан, битим нархини белгилашга тааллуқли бўлганда ҳам воситачига комитент кўрсатмаларидан четга чиқишга рухсат этилади. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, бу фақат комитент манфаатлари учун зарур бўлган ҳолларда ва унинг розилигини олиш имкони бўлмаган ёки оқшюна мудцатда увдан зарур кўрсатмаларни олиш мумкин бўлмаган ҳолларга тааллуқшадир. Лекин шундай шароитда ҳам у четга чиқиш ҳақида комитгнгни имконият бўлган заҳоти хабардор қилиши зарур. Акс ҳодца қонуннинг мазкур талаблари бузилганлиги оқибатида комигент кўрган зарар учун воситачи жавобгар ҳ^собланади.
Учинчи шахс билан битим тузилганда, гарчи унда комитентнинг номи келтирилган ёки у учинчи шахс билан бевосита муомалага кирган бўлса ҳам, ^оситачи барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Воситачи битимни бажариш билан боғлиқ мажбуриятларни бажариши учун барча ҳуқуқлардан фойдаланиши лозим. Воситачи учинчи шахс билан тузган битимни ўша шахс бажармаган тақцирда, воситачи бу ҳақца комитентга дарҳол хабар бериши, зарур далил-исботларни тўплаши ва улар билан комитентни таьминлаши, шунингдек комитентнинг талабига кўра бундай битимга оид бўлган ҳуқуқларни унга топшириши шарт.
Воситачи учинчи шахс билан тузилган битим бажарилмагани учун комитент оццида жавобгар бўлмайди (ФКнинг 834-моддаси). Воситачи, битим бажарилиши учун эмас, балки комитент манфаатларини кўзлаган ҳолда учинчи шахс билан тузган битимларининг ҳақиқийлигага жавоб беради.
Комитент молларига ҳақтўлаш ёки уларни жўнатиш бўйича учинчи шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар учун белгиланган даъво мудцати ўтган тақцирда, воситачи жавобгар ҳисобланади. Воситачи ушбу учинчи шахсни танлашда зарур эҳтиёткорлик қилмагани учун, масалан, бекор қилинган ёки тўловга лаёқатсиз деб топилган юридик шахс билан битим тузганда ҳам, комитент олдида жавобгар бўлади.
Шартномада делькредерлик (учинчи бир шахс кафолат бериш муомаласи) ҳақида шартлар мавжуд бўлган ҳолларда учинчи шахс томонидан битимнинг бажарилмаганлиги учун воситачи комитент билан тенг жавобгар бўлиши ҳам, қўшимча равишда (субсидиар) жавобгар бўлиши ҳам мумкин. Аммо юқорида келтирилган асос (битим бўйича талаблар ҳақиқийлиги, шахс танлашда эҳтиёткор бўлиш ёки воситачилик шартномасида делькредерлик ҳақидаги шартлар) мавжуд бўлса, воситачи ўзи тузган битимнинг учинчи шахс томонидан бажарилмагани учун жавоб бермайди.
Комитентдан воситачига ўтган ёки воситачи комитент ҳисобидан сотиб олган ашёлари комитентнинг мулки бўлади (ФКнинг 838-модда, 1-қисми). Демак, уларни сақпаш, ташиш, тасодифан йўқолиши ёки шикастланиши хавф-хатарлари комитент зиммасида бўлади. Агар комитент шартнома шартига кўра хавф-хатарлар учун жавобгарликни воситачи ёки бошқа шахсга қўшимча ҳақ тўлаш эвазига юкласа, у жавобгарлиқцан озод бўлади. Шу билан бирга воситачи комитентнинг мол-мулкини сақиаш мажбуриятига ҳам эга бўлади.
Фуқаролик Кодексининг 840-моддасига биноан «Воситачи ўз ихтиёридаги комитент мол-мулкининг йўқолишига, етишмаслигига ёки шикастланишига олиб келган ҳар қандай камчилик учун комитент олдида жавобгар бўлади», яъни комитент кўрган зарар учун воситачи айбдор ҳисобланади. Агар воситачи комигент юборган ёки воситачига комитент учун келган мол-мулкни қабул қилиб олаётганида бу мол-мулкни ташқаридан кўздан кечирганда сезиб қолиниши мумкин бўлган шикастланиш ёки етишмовчилик мавжуд бўлса, шунингдек комитентнинг воситачи қўлида турган мол-мулкига бирон-бир шахс зарьр келтирган тақцирда воситачи комитентнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини қўриши, зарур далил-исботларни тўплаши ва буларнинг барчаси ҳақида дарҳол комитентни хабардор қилиши шарт.
Воситачи комитент мол-мулкни фақат унинг кўрсатмаси бўйича ва унинг ҳисобидан суғурталаши лозим. Мол-мулкларни бундай суғурталаш воситачи томонидан воситачилик шартномасида қайд этилган ёки иш муоматаси одатларида назарда тутилган ҳолларда жавобгар бўлади.
Топшириқ бажарилгандан кейин воситачилик шартномаси бўйича олинган барча нарсалар комитентга топширилиши шарт. Комитент: воситачилик шартномаси бўйича ижро этилган ҳамма нарсани воситачидан қабул қилиши; ўзи учун воситачи томонидан сотиб олинган мол-мулкни кўздан кечириши ва ушбу мол-мулқца аниқланган камчиликлар тўғрисида дарҳол воситачини хабардор қилиши; воситачини воситачилик топшириғини бажариши юзасидан учинчи шахс олдида ўз зиммасига олган мажбуриятлардан озод қилиши шарт (ФКнинг 841-модцаси).
Комитент шартномада белгиланган тартибда воситачига ҳақ тўлаши ва воситачи ишини учинчи шахс (делькредере) томонидан бажарилиши мажбуриятини олган ҳолларда эса қўшимча ҳақ ҳам тўлаши, воситачилик топшириғини бажариш юзасидан воситачи сарфлаган суммаларни ҳам унга тўлаши шарт.
Ниҳоят, комитент мол-мулкни сақлашда воситачи томонидан етказилган зарардан бошқа барча харажатларни, яъни топшириқларни бажаришга кетган (транспорт харажатлари ёки суғурталаш) чиқимларни воситачига тўлаши шарт. Аммо қонун ёки шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, воситачи ўз ихтиёрида бўлган комитентнинг мол-мулкини сақлаш юзасидан қилган харажатлари қопланишига ҳақли эмас (ФКнинг 842-модца, 2-қисми).
Қонунда комитент топшириғини бажариш билан боғлиқ бўлган мукофот ва унга оид бошқа пулларни тўлашда воситачи учун қўшимча имтиёзлар белгиланган. Воситачи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 838-моддасининг 2-қисмида кўрсатилишича, воситачи ўз қўлида бўлган, комитентга ёки комитент кўрсатган шахсгатопширилиши керак бўлган ашёларни воситачилик шартномаси бўйича ўз талабларини таъминлаш учун ушлаб туришга ҳақли. Воситачи воситачилик шартномаси бўйича ўзига тегишли бўлган суммаларни комитент ҳисобидан ўзига тушган ҳамма суммалардан ушлаб қолишга ҳақли (ФКнинг 839-моддаси).



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish