Таълим вазирлиги


 Инвестиция объектлари билан боғлиқ бўлган рисклар



Download 4,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/193
Sana24.02.2022
Hajmi4,13 Mb.
#195152
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   193
Bog'liq
Moliyaviy resurslarni (1)

1. Инвестиция объектлари билан боғлиқ бўлган рисклар 
- Бизнес риск 
- Молиявий риск 
- Хусусий инвесторлар билан боғлиқ бўлган дивидендларни тўламаслик 
риски 
- Корхона фаолияти билан боғлиқ бўлган рисклар 
- Бошқарув билан боғлиқ бўлган рисклар 
- қимматли қоғозларнинг ликвидлиги билан боғлиқ бўлган рисклар 
- Конвертация билан боғлиқ бўлган рисклар 
- Валюта билан боғлиқ бўлган рисклар 
- Кредит билан боғлиқ бўлган рисклар 
- Тармоқ риски 
- Катострафик риск 
2. Инвестиция йўналишлари билан боғлиқ бўлган рисклар 
- Чет эл мамлакатларида жойлаштирилган қимматли қоғозлар риски 
- Регионал риск 
- Маҳсулотларни сотиб олиш ва етказиб бериш билан боғлиқ бўлган 
рисклар 
- Тўлов қобилияти билан боғлиқ бўлган рисклар ва ҳ.к. 


82 
Бу рискларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқайлик. 
1. Инвестиция объектлари билан боғлиқ бўлган рисклар – эмитентнинг 
тўлов қобилияти ва оладиган даромадлари билан боғлиқ. Турли хил 
фавқулодда рисклар бўлиб, эмитентни қимматли қоғозлар сотиб олиши учун 
қобилиятининг камайиши ёки умуман сотиб олиш мумкин бўлмай қолади. 
2. Бизнес риск – корхона фаолиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқ яъни, 
унинг рейтингини тушиб кетиши, бир акцияга олинадиган дивидендни, иш 
ҳақини, баҳонинг ойдаги нисбати, фойданинг корхона активларига нисбатан 
пастлиги натижасида бўлиши мумкин. 
3. Молиявий риск – корхонанинг пассив балансининг самарадорлиги 
билан боғлиқ. 
4. Дивидендларни тўламаслик риски – умумий кўринишдаги хусусий 
бир рискдир. 
5. Корхона фаолияти билан боғлиқ бўлган риск – корхонани бозордаги 
мавқеий билан боғлиқ. Баъзи корхоналар консерватив турга хос бўлиб 
корхонани кенгайтириш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш стратегиясини 
ишлаб чиқмайди. Бора-бориб улар олдида банкротлик хавфи пайдо бўлади. 
6. Бошқарув билан боғлиқ бўлган рисклар – бу корхона 
менеджерларнинг малакаси билан боғлиқ бўлади. Агар бизнес-мнеджерлар 
хатоларга йўл қўйса корхона зарар кўриб кимматли коғозлар бозорида 
фаолияти пасаяди. 
7. Кимматли коғозларнинг ликвидлиги билан боғлиқ рисклар – 
кимматли когозлар сифатини ўзгариши, қимматли қоғозларни сотиш 
баҳосининг ўзгириши ёки комиссион ҳақнинг ўзгариши билан боғлиқдир. 
Ликвид бўлмаган активлар юқори фойда келтирмайди ва қимматли 
қоғозларни сотишда уларнинг баҳосининг пасайишига оли бкелади. 
8. Кредит билан боғлиқ бўлган рисклар – қимматли қоғозларни чиқарган 
юридик шахснинг тўлов қобилиятининг пасайиши билан боғлиқдир. 
9. Валюта билан боғлиқ бўлган рисклар – бу кимматли коғозларни сотиб 
олишда валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқдир. 


83 
10. Конвертация билан боғлиқ бўлган рисклар – бу имтиёзли 
акцияларни, облигацияларни оддий акцияларга айлантириш жараёнида юзага 
келади. 
11. Тармоқ риски – бир тармоқдаги корхоналар ўзаро рақобатда яхши 
натижаларга эришиш учун қўшимча молиявий маблағларни сарфлайдилар 
натижада инвестициянинг даромадлиги пасаяди. 
12. Катострафик риск – тадбиркорларнинг қўпол хатолари натижасида 
корхонанинг банкротлик ҳолати билан боғлиқдир. 
13. Чет эл мамлакатларида жойлаштирилган қимматли қоғозларлар 
риски – бу қимматли қоғозларни молиявий жиҳатдан ўзига мустаҳкам 
бўлмаган мамлакатларда жойлаштириш билан боғлиқ. Бу мамлакатнинг 
сиёсий, ижтимоий, иқтисодий вазияти билан, ундаги солиқ сиёсати билан 
боғлиқдир. 
14. Регионал риск – бу турли регионларни иқтисодий ҳолати, фонд 
бозорининг ривожланиш даражаси, қимматли қоғозлар бозорини 
уюштиришдаги савдо-сотиқ технологияси, солиқ сиёсати, экологик вазият, 
маҳаллий ҳокимиятларнинг иш услуби билан боғлиқ. 
Юқорида айтилган барча рисклар вақтинчалик бўлиши ҳам мумкин. 
Рискнинг олдини олиш учун қимматли қоғозлар бозори “Сотишв ақти” ва 
“Сотиб олиш вақтини” яхши пайқаш керак яъни, қимматли қоғозларнини 
юқори курси вақтида сотиш, курс энг паст вақтида сотиб олиш керак. Бунинг 
учун қимматли қоғозлар бозорини яхши ўрганиш керак. 
Қимматли қоғозлар бозорида техник риск ҳам мавжуд, бу қимматли 
қоғозлар бозори билан олиб бориладиган савдо-сотиқдаги сервис даражаси 
билан боғлиқ, яъни бу тўловда, клирингда қўйилган техник хатолар 
натижасида вужудга келиши мумкин. Буларни олдини олиш учун бу соҳада 
фақат профессионал ходимлардан фойдаланиш керак.. 
Рискларни баҳолаш даражасига қараб қуйидаги ҳулосага келиш мумкин, 
яъни: 
- умумдавлат миқиёсидаги рисклар; 


84 
- тармоқ миқиёсидаги рисклар; 
- корпоратив (корхона, фирма) миқиёсидаги рисклар; 
- айрим инвесторлар ҳолати билан боғлиқ рисклар. 
Буларнинг келиб чиқиш сабаби, ҳуқуқий-ижтимоий, молия, инфляция, 
ликвидлик бозорининг ривожланиш даражаси билан боғлиқ. 
Фонд биржасида «Айиқлар», «Буқалар» ва нобиржавий бозорда 
«қуёнлар» ўйинлари мавжуд. Молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорида 
фаолият кўрсатаётган профессионал иштирокчилар ўз даромадларини 
ошириш мақсадида турли хил ўйинларни қўллайдилар. Фонд биржасидаги бу 
ўйинлар махсус терминлар билан аталади. 
Биринчиси “Айиқлар ўйини” - даромад олиш мақсадида қимматли 
қоғозлар бозорида қимматли қоғозларни нархини пасайтиишга қаратилган 
жараёндир. Профессионал иштирокчилар қимматли қоғозлар бозорида 
қимматли қоғозлар нархини пасайишини олдиндан сезган ҳолда уни маълум 
муддатга қарзга олиб турадилар. Қарзга олинган қимматли қоғозлар ҳам уни 
нархи пасаймасдан пайт пойлаб дарров сотиб юборилади. Қарз муддати етиб 
келгач қимматли қоғозларнинг нархи пасайиб кетади ва шу пасайган нарх 
бўйича “Айиқлар” қарзга олган қимматли қоғозлар учун ўз қарзини тўлайди. 
Бунда “Айиқлар” нинг даромади қарзга олинган қимматли қоғозларни сотиш 
нархи ва қарзни тўлаш вақтида унинг баҳоси тафовути кўринишида 
ифодаланади. Кредиторлар эса ўзларининг қимматли қоғозларни нақд пулга 
айланишидан манфаатдор бўладилар. 
Иккинчиси “Буқалар ўйини”. Бунда “Буқалар” қимматли қоғозларни 
нақд пулга сотиб олади ва уларнинг бозор нархини кўтарилишини пойлаб 
турадилар. Бозор нархи кўтарилдими “Буқалар” қимматли қоғозларни 
сотади. Натижада даромад олади. Бошқача қилиб айтганда, биржа 
коньюктурасидан фойдаланиб “Айиқлар” ва “Буқалар” ҳаводан пул 
ясайдилар. 
Учинчиси “қуёнлар ўйини”. У нобиржавий бозор бўлиб, кенг оммага 
маълум бўлмаган ёки ишончсиз эмитентларнинг расмий рўйхатга олинмаган 


85 
ва муайян нархга эга бўлмаган молиявий воситаларнинг олди-сотдиси 
натижжасида амалга оширлади. Бунда “қуёнлар” нобиржавий бозорда 
нархлар тафовутидан даромад олиш мақсадида қимматли қоғозларнинг 
таваккалчилик асосида сотиб олади ва қайта сотади. 

Download 4,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish