72
Ҳозирги даврда Жаҳон банки минг йиллик Декларациясига мувофиқ ўз
фаолиятининг асосий вазифаларини белгилаб олган.
Минг йилликдаги
ривожланиш мақсадларига 2025 йилгача эришиш лозим бўлиб, у ўз ичига
қуйидагиларни олган:
– камбағаллик ва очликга барҳам бериш;
– умумий бошланғич таълимни таъминлаш;
– болалар ўлимини қисқартириш;
– оналик муҳофазасини яхшилаш;
– ВИЧ/СПИД, малария (безгак) ва бошқа касалликларга қарши
курашиш;
– атроф-муҳитнинг барқарор ривожланишини таъминлаш;
– ривожланиш мақсадларида глобал хамкорликни шакллантириш.
Жаҳон банкининг Халқаро валюта фондидан фарқи шундаки, Жаҳон
банки фақатгина ривожланаётган мамлакатларга узоқ муддатли ёрдам
кўрсатади, ХВФ фаолияти эса мамлакатдаги вақтинчалик молиявий
инқирозни бартараф қилишга йўналтирилган.
Халқаро молия корпорацияси (ХМК) (инг. Интернатионал Финанcе
Cорпоратион, ИФC) – Жаҳон банки гуруҳига кирувчи халқаро ташкилотдир.
Ташкилотнинг штаб-квартираси Вашингтонда (АҚШ) жойлашган. 1956
йилда ривожланаётган мамлакатларга хусусий инвестициялар оқими
барқарорлигини таъминлаш мақсадида тузилгандир.
Жаҳон банки ташкилотлари гуруҳининг Президенти бир вақтнинг ўзида
ХМК Президенти бўлиб ҳисобланади. Раҳбарлик
вазифаси вице-президент
томонидан амалга оширилади.ХМК аксионерлари бўлиб 182 мамлакат
ҳисобланади.
ХМК Жаҳон банки гуруҳига кирувчи бошқа ташкилотлар билан ўз
фаолиятини мувофиқлаштириб боради, лекин юридик ва молиявий
алоқаларда мустақил ташкилот бўлиб ҳисобланади.
ХМК компанияларга рискларни бошқаришга ва жаҳон капитал бозорига
чиқишнинг кенгроқ имкониятига эга бўлишга ёрдам берувчи янги молиявий
73
инструментларни ишлаб чиқишни давом эттирмоқда. Ушбу молиявий
маҳсулотлар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
– ХМК ўз маблағларидан заёмлар;
– синдикатлашган заёмлар;
– ҳиссали молиялаштириш;
– қарз инструментлари ва тўғридан-тўғри инвестициялар фондлари;
–
тузилмавий молиялаштириш;
– воситачилар орқали молиялаштириш;
– рискларни бошқариш бўйича маҳсулотлар;
– миллий валютада молиялаштириш;
– савдони молиялаштириш;
– эксперт баҳолаш ва бошқ.
ХМК турли хил тармоқлардаги лойиҳаларни молиялаштиради, уларга,
қишлоқ хўжалиги, тоғ саноати, ишлаб чиқариш, туризм ва бошқаларни
киритиш мумкин. Аммо биринчи навбатдаги йўналиш, хусусий сектор бўлиб
ҳисобланади.
Шунингдек ХМК фаолиятида кутилажак риск ниҳоятда
катта
бўлганлиги учун унинг таҳлилини амалга оширишнинг тўртта асосий
йўналишини ажратиб кўрсатиш мумкин:
– хусусий сектор лойиҳаларини молиялаштиришдаги риск таҳлили;
– ривожланаётган мамлакатлардаги ташкилотларга халқаро молия
бозорларидан капитал жалб қилишда ёрдамлашишда ички бозор тўйиниши
хавфи;
– таълим, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмани ривожлантиришга
йўналтирилган хусусий инвестициялар йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш,
шунингдек, инновацион молиявий маҳсулотлардан
фойдаланиш ва
салоҳиятни ошириш орқали ички молия бозорларини ривожлантиришда
кўзда тутилмаган рисклар;
–
хукуматларга маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатишда кутиладиган
спекулятив риск.
74
ХМК ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардаги юқори
рентабелли корхоналарни кредитлайди.
ХМК кредитларининг муддати
одатда 15 йилдан ошмайди, ўртача муддат эса 3-7 йилдир.
ХМКлардаги рискларнинг фойдали хусусияти шундаки, унинг
маблағларидан инвестиция олиш учун корхона ва ташкилотларга кредит
берилганда, ЖТТБ ва ХРА талаб қилгандек аъзо мамлакатларга ҳукумат
кафолатлари талаб қилинмайди. Бу хусусий компаниялар
учун улар фаолияти
устидан давлат назоратидан сақлайди, ва ривожланаётган мамлакатлар
иқтисодиётига чет эл капиталини жалб қилиш манфаатларига хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: