Таълим вазирлиги


 Фонд бозори рискларининг олдини олишда ахборотнинг роли



Download 4,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/193
Sana24.02.2022
Hajmi4,13 Mb.
#195152
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   193
Bog'liq
Moliyaviy resurslarni (1)

3. Фонд бозори рискларининг олдини олишда ахборотнинг роли. 
Рискларни бошқаришда доимо бирон бир ахборотни таҳлил қилиш 
орқали риск ҳусусияти, даражасини аниқлаш ва хулоса чиқариш 
имкониятига эга бўламиз. Шунинг учун ахборот рискни бошқаришда риск-
менежменти учун асосий манба ҳисобланади ва у менежментнинг тўғри йўл 
танлаши учун имконият яратади. Молия бозоридаги ахборотларни етказиш, 


88 
қабул қилиш ва керакли хулосалар чиқариш 1950 йилларнинг энг асосий 
муаммоларидан ҳисобланган. Биринчи бўлиб, фан оламига америкалик олим 
Морисс Кендал акциялар нархи тушиши ва кўтарилиши тўғрисидаги 
ахборотни молия бозорига олиб кирди. Кўпчилик томонидан кузатилиб 
бозорни бошқаришда, уни ривожлантиришда яхши натижа бериши 
аниқланган. 
Бозорда нархнинг ўзгариш ҳолатини кузатувчиларни экспертлар икки 
тоифага ажратадилар: 
1. Жорий таҳлилчилар – булар қимматли қоғозлар бозорида 
қатнашаётган корхона ва ташкилот, компаниялар чиқарган акцияларнинг 
жорий йилдаги нархини ўзгариш ҳолатини таҳлилини ўрганадилар. 
2. Техник таҳлилчилар – корхона ва ташкилотлар, компанияларнинг 
олдинги йилларда чиқарган акцияларининг нархи ўзгариши ҳолатини 
таҳлилини ўрганадилар. 
Молия бозоридаги операцияларни амалга оширишда инвестор ёки 
эмитент учун самарали бозорни ташкил қилиш, ахборотлар асослашнинг уч 
тури бўйича ўрганилади: 
1. Ахборотни асослашнинг ўта кучсиз усули – нархнинг ўзгариш 
ҳолати, келаётган ахборотларни ҳаммасини қамраб олган бўлиб, бунда 
таҳлилчилар олдинги йилларда сотилган товарнинг ҳажми бозордаги ўрнини 
билган ҳолда, нархнинг ўзгаришини олдиндан аниқлаганлар. Агар бу 
асослаш тўғри бўлиб чиқса, у ҳолда бозорда қатнашувчиларга ҳамма 
статистик маълумотлар маълум бўлиб, бозорда рақобатбордршликни 
сусайтиради, ривожланиш даражасини пасайтириб юборади. 
2. Ахборотни асослашнинг кучсиз усули – бунда ҳам ўта кучсиз 
усулига ўхшаб, маълум маънода ахборотлар олдиндан тўлиқ ўрганиб 
чиқилган бўлади. Таҳлилчилар эса бозордаги ўзгаришларни олдиндан 
ҳисоблаб чиқиб, қимматли қоҳозларнинг ҳар қандай вақт оралиғида ўзгариш 
чегарасини чизиб берганлар. Келаётган ахборотнинг моҳиятини бозор 
иштирокчилари олдиндан билган. Бу усулда ҳам бозор ривожланишига 


89 
тўсқинлик бўлади, рақобат сусаяди ёки ишлаб чиқаришдаги барқарорлик 
пасаяди. 
3. Ахборотни асослашнинг кучли усули – бу усулдан ҳозирги кунда 
ривожланган фонд бозорларида фойдаланилмоқда. Бу йўналишдаги 
ахборотларни ҳеч ким олдиндан башорат қила олмайди, натижада бу айрим 
корхона ва ташкилот, компанияларнинг даромадига даромад қўшса, айрим 
компания 
фаолиятининг 
сустлиги 
ва 
чиқараётган 
маҳсулотлари 
рақобатбордош эмаслигини ойдинлаштириб қўяди.
Ахборотнинг бозордаги иккинчи мумтоз шакли 1970 йилларда пайдо 
бўлган. Эжем Фом томонидан фан оламига киритилган ва ҳозирги кунгача 
бозорнинг энг асосий бўғинларидан ҳисобланади. Фом таъкидлашича 
“келаётган ахборотларда қимматли қоғозларнинг қиймати ёки баҳоси ўз 
аксини топади” дейди. 

Download 4,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish