3. Трансфертлар таҳлили ва капитал операциялар ҳисоби
Иккиёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш тизими.
Тўлов баланси ҳисобларини тузишнинг асосий мақсадларидан бири ташқи мувозанатликни тўғрилаш эҳтиёжининг пайдо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотга эга бўлишдир. Бироқ икки тарафлама ёзув тизими тўлов балансида дебет ва кредит тенглигини назарда тутади. Шунинг учун унда ижобий сальдо ёки дефицитни кўрсатиш учун барча ташқи операцияларни суммалаш ва бу гуруҳ ичидаги операцияларни моддалардан ажратиш керак (чизиқ остидан ёки устидан).
Қуйида у ёки бу давлатнинг тўлов балансини прогнозлаштиришда эътиборга олиниши керак бўлган бир қанча қоидалар рўйхати киритилган.
Жаҳон иқтисодиётидаги тенденциялар.
Ташқи сектор прогнозлари бутун дунё билан ўзаро алоқадор бўлади. Шунинг учун ҳам унда асосий савдо ҳамкорлари ва шунингдек, рақобатчи давлатлар иқтисодиётининг ривожланиш тенденцияси ҳисобга олиниши керак.
Ички иқтисодий фаоллик ва иқтисодий сиёсат. Тўлов баланси прогнозлари мамлакат иқтисодиётининг ривожланишини прогнозлаштирувчи тенденцияларга мос бўлиши керак. Унга, ўз навбатида бевосита ўтказиладиган солиқ, бюджет ва пулкредит сиёсати таъсир этади.
Прогнозлаштириш услубияти. Прогнозларни тайёрлашда ўзгаришни кўрсатувчи ва асосий ўзгаришларни прогнозлаштирувчи кўрсаткичлар орасидаги мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш мақсадга мувофиқдир.
Прогнозлаштириш услубияти. Прогнозларни тайёрлашда ўзгаришни кўрсатувчи ва асосий ўзгаришларни прогнозлаштирувчи кўрсаткичлар орасидаги мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш мақсадга мувофиқдир.
Дезагрегация даражаси. Прогнозлаштирувчи операция категориялар таркибида маълумотларнинг дезагрегация даражаси аниқланган бўлиши керак.
Бухгалтерия ҳисобида балансга риоя қилиш. Тўлов балансининг алоҳида компонентлари алоҳида прогнозлари барча ташкилий тўловлар ва тушунчалар суммаси нимага тенг бўлиши керак, яъни жорий операциялар ҳисобининг салдоси капитал ҳаракати ва заҳиралар миқдорининг ўзгариши суммасига тенг бўлиши керак, деган шартни қондирмаслиги мумкин.
Жорий операция ҳисоби дефицитининг маъқулланган миқдори. Агар жорий операция ҳисоби дефицити прогнозлаштирилаётган бўлса, дефицитни молиялаштиришни таъминлаш ва қарз бериш билан боғлиқ бўлган муаммони четлаб ўтиш имконини берувчи ҳажмдаги капиталлар оқимига давлат кафолат бера олишолмаслиги муҳим ҳисобланади
3. Трансфертлар таҳлили ва капитал операциялар ҳисоби
Капиталли операциялар ҳисобининг икки асосий элементи бўлиб, тўғри инвестициялар ва портфель инвестициялар ҳисобланади. Тўғри инвестицияларни ўлчаш капитал қўйилмалар қўйиш имкониятларига боғлиқ. Шунингдек, кўпроқ жалб қилиш муҳитини яратиш учун аниқ норматив базани мавжудлигини ва шунингдек макроиқтисодий турғунликни таъминлашда давлат сиёсати кафолатларидан фойдаланиш зарур. Портфель инвестициялар чет эл инвестерларига солинган қарз мажбуриятлари давлат ёки давлат ташкилотлари томонидан чиқарилган ва шунингдек, хусусий секторнинг қарз мажбуриятлари ва акциялар операцияларини ўз ичига олади.