Кириш
1. Тижорат банклари молиявий ресурсларининг мохияти ва уларнинг туркумланиши
2. Тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқаришнинг асосий концепциялари 3. Тижорат банклари ресурсларини бошқариш методлари ва асосий курсаткичлари 4. Тижорат банки ресурсларининг амалдаги холати ва уларни бошқаришнинг тахлили
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари тармоларининг кенгайиши туфайли, улар орасида - депозитларга, банклараро кредитларга ва бошка банк ресурсларига ракобатнинг кучайиши вужудга келади. Банк ишини омадли юритиш - унинг фаолиятини три ташкил этилганлигига - унга таъсисчилари ва мижозлари томонидан булган ишончи, ва банкнинг баркарорлиги боғлиқ Демак, ресурс маблағларни жалб килиш асосий роллардан бирини уйнайди. ўз навбатида, ресурс маблаларни жалб килиш купинча, ташки омиллар билан: субъектларнинг иқтисодий активлик даражаси, худуднинг ривожланганлик даражаси, мукобил турдаги депозитларнинг куйилиши, ва инфляция даражаси билан белгиланади. Бундан ташкари, нобаркарорлик даврида ресурсларни жалб килишнинг асосий фактори бўлиб банк репутацияси хисобланади. Бу эса, купинча, банкни бошқариш сифатига боғлиқ
Ўзбекистонда босқичма-босқич амалга оширилаётган ислохотларнинг муваффакияти турли мулкчилик шаклларида иқтисод субъектлари фаолиятларини эркинлаштириш, тадбиркорликни ривожланишига яратилган шарт-шароитларга узвий боғлиқдир. Республика иқтисодтида ишлаб чикариш, хизмат курсатиш сохасини кенгайтириш куп жихатдан банк тизимининг самарали ишлашига хам боғлиқдир. Банкларнинг депозит ва кредит механизмини самарали ишлашини таъминлаш - ишлаб-чикаришнинг усиши, инвестицияларни кенг жалб этилиши, иқтисодт субъектлари фаоллигига ижобий таъсири, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга Туғридан-Туғри кумаклашади.
Давлатнинг иқтисодиётга таъсир этишининг асосий воситаларидан бири банк тизими оркали амалга оширилади. маблағлар жалб килиш билан боғлиқ банкнинг барча пассив операциялари, уларнинг иқтисодий мохиятига караб иккига булинади: биринчиси, депозит операциялар, шу жумладан банклараро кредит олиш хам; ва иккинчиси, эмиссион операциялар (банк пайлари ёки кимматбахо когозларни жойлаштириш).
Депозит операцияларга - банкнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини депозитларга, маълум бир муддатга ёки талаб килиб олгунча депозитга жалб килиш билан боғлиқ операциялари киради. Депозит операцияларга, одатда банклар пассивларининг 95% гача Туғри келади. Депозит операцияларини амалга оширишнинг асоси бўлиб, банк балансининг ликвидлиги ва унинг тижорат манфаати хисобланади.
Қисқа муддатдали давр учун пассивларни бошқариш, қуйидаги коидаларга риоя килишни такоза этади:
активлар ва пассивлар кайтишнинг орасидаги фарқларни ва/ёки фоиз ўзгаришига сезиларли активлар ва пассивлар хар хил вакт интервалларини назорат килиш. Агар фоиз ставкалари ва хисоб ставкалари ўзгаришининг динамикалари фарқ килса, ликвидликнинг пасайиш хавфи ошади;
рискларни фондлар манбасига караб диверсификациялаш ва мукобилрок, хар хил ресурслар манбасини топиш.
Жалб килинувчи маблағлар манбаси бўлиб, банклараро депозитлар бозори хам хисобланади. Лекин банклараро депозитларни қабул килиш, йирик кредит рискларини ташкил этади.
Тижорат банклар фондларни бошқариш стратегиясини ишлаб чикиш жараёнида банклар хизмати бозорида-бир неча хил йуналишга эга буладилар:
майда мижозлар муддатли депозитга;
чекланган йирик мижозлар муддатли катта депозитга.
Do'stlaringiz bilan baham: |