Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


- §. Мой экстракция корхоналарида эритувчини йўқотилиши



Download 6,7 Mb.
bet116/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

5 - §. Мой экстракция корхоналарида эритувчини йўқотилиши

Шрот ва мисцелладан буғлатиб олинган эритувчини регенерациялаш ва рекуперациялаш жараёнларида унинг асосий қисми ишлаб чиқаришга қайтарилади ва ёғни экстракциялаш учун кўп маротаба ишлатилади. Бироқ айланма бензинни тўлиқ регенерациялаш имкони йўқ ва унинг бир қисми йўқотилади. Бу йўқотиш қайта ишланаётган хом ашё массасига нисбатан 1 т хом ашё учун 0,3дан 1,5% (3-15кг)гача миқдорни ташкил этади ва бу умумий ёки қайтмайдиган йўқотиш деб аталади. Унинг миқдори қайта ишланаётган мойли хом ашё турига, экстракциялаш усули билан ёғ ажратиб олишнинг техника ва технологиясига боғлиқ. Унумдорлиги пахта чигити бўйича 400-600 т/кун бўлган замонавий экстракциялаш заводларида энг яхши шароитда ишланганда ҳам кунига 2 дан 4 т гача эритувчи йўқотилади. Бу эса тайёр маҳсулот таннархига таъсир этади ва экстракциялаш цехининг меҳнат шароитини ёмонлаштиради.


Эритувчи йўқолишининг асосий манбаларига қуйидагилар киради:

  • экстракция цехидаги айрим аппаратларни зич ёпилмаслиги туфайли эритувчини суюқ ёки буғ ҳолида чиқиб кетиши;

  • шрот, ёғ ва оқава сувлар билан йўқотиш;

  • рекуперация қурилмаларида эритувчи буғларини тўлиқ конденсатланмаслиги ва уни атмосферага чиқариб юбориш натижасидаги йўқотиш.

Экстракция цехидаги зич ёпилмаган аппаратлар орқали суюқ эритувчини
чиқиб кетиши аслида мавжуд эмас, чунки герметик аппаратларнинг царг ва фланец билан бириктирилган жойлари ҳар куни ва режали таъмирлаш кунлари пухта назорат қилинади. Бироқ айланувчи қисмларга эга бўлган аппаратларда (экстракторни шнекли валлари, шрот буғлаткич, бензин ва мисцелла насосларининг валлари) бу йўқотишлар албатта бўлади. Подшипниклардаги вал бўйинлари сальникли зичлагичларга жойлашади ва бу сальниклар яхшилаб уриб киргизилганда ундан ўтиб кетадиган эритувчи миқдори бироз камаяди, лекин бу йўқотиш тўлиқ тугатилмайди. Масалан, сальниклар яхши киритилмаса 600С ҳароратли янги экстракцияланадиган кунжара (баргсимон ёки донадор ҳолида) берилганда бу ердан (вални экстрактор ташқарисига чиқадиган жойида) ҳавога чиқиб кетадиган эритувчи буғларининг миқдори 2,0 мг/л га етади, барча чоралар кўрилганда эса, 0,2 мг/л гача камаяди.
Бензин ва мисцелла насосларидаги сальникларда ҳам герметиклик бузилса йўқотиш юзага келади. Сальниклар яхшилаб киритилганда бевосита насосдан ҳавога чиқиб кетадиган эритувчи буғларининг миқдори 0,5 мг/л гача камайиши мумкин. Бу эса экстракция цехидаги ҳавода эритувчи буғлари миқдорини санитар норма (0,3 мг/л)дан деярли икки баробар ошиб кетишига олиб келади.
Сув ажратгич ёки шламбуғлатгичдан чиқаётган сув билан бензинни йўқотилиши уни сувда эрувчанлиги, ҳамда сув билан эмульсияланиб эмульсион қатламга илашиб кетиши туфайли юзага келади. Умуман айтганда, бензинни сувда эрувчанлиги жуда кичик бўлиб, ҳарорат ва кимёвий таркибига қараб масса бўйича 0,0007%дан 0,0015%гача бўлади. Бироқ, бир хил гомологик қаторда молекуляр масса ошиши билан углеводородларнинг сувда эрувчанлиги ошиб боради. Шунинг учун таркибида 55%гача нормал гексан бўлган, ТУ – 38 № 101303-72 бўйича А маркали бензиннинг сувда эрувчанлиги бошқа бензин турларига қараганда анча юқори бўлади. Ҳарорат ошганда углеводородларнинг айниқса бензиннинг сувда эрувчанлиги сезиларли даражада ортади. Масалан, н-гептанни сувда эрувчанлиги ҳарорат 100Сдан 250Сгача ошганда икки баравар ортади. Шунинг учун буғлаткич ва дистиляторларнинг вертикал конденсаторларидан кейин конденсат, конденсат совиткич деб аталувчи трубали иссиқлик алмашгичда совитилади. Натижада сув ажратгичлардаги эмульсион қатламнинг ҳосил бўлиши ҳам анча камаяди. Сув ҳалқали насосларнинг роторларида ҳам эмульсия ҳосил бўлади. Сувда ҳам эриган, ҳам эмульсияланган бензин миқдори сув ажратгичдан чиқаётган сувда 0,18-0,28%ни ташкил қилади. Бундай сувни канализацияга чиқиб кетишидан олдин албатта шламбуғлаткичларда қайта ишлаш лозим.
Эритувчи йўқолишининг кейинги манбаларига дефлегматор ёки адсорбцион қурилмаларидан атмосферага чиқиб кетаётган ҳаво киради.
Дефлегматорга келаётган ҳаво-буғ аралашмасидаги бензин буғлари миқдори жуда юқори бўлиб, қуйидаги оралиқларда бўлади (22-240С ҳароратда):

  • буғлаткич ва дистиляторларга уланган вакуум насосларни ҳайдайдиган, ҳамда атмосфера босими остида ишлайдиган дистиляторлардан чиқиш линиясида 300 дан 410 мг/л гача;

  • ичидаги суюқлик миқдорининг сатҳи унчалик ўзгармайдиган турли сиғимлар, яъни айланма бензин резервуари, мисцеллайиғгичлар ва сув ажратгичлардан чиқиш линиясида 60 дан 70 мг/л гача. Аппаратлардан чиқаётган ҳаво оқимининг тезлиги анча кичик бўлади.

Эритувчининг кўп миқдори буғлаткичларнинг технологик иш режими бузилганда шрот билан бирга йўқотилади. Бензиннинг шротдаги миқдори 0,05-0,2%ни ташкил этсада, чиқаётган шрот миқдори кўп бўлгани учун, шрот эритувчини йўқотишнинг асосий манбаиларидан бири ҳисобланади.
Ниҳоят, охирги йўқолиш манбаи экстракцион ёғ бўлиб, ундаги эритувчининг қолдиқ миқдори 0,01%дан ошмаслиги лозим.
Яхши ташкиллаштирилган, НД-1250 линияси билан жиҳозланган экстракциялаш цехларидаги иш тажрибаларига кўра, 1т қайта ишланаётган уруғга 3,5-4,0 кг бензин йўқотилади. Шу сабабли йирик заводлар йилига 1000т дан ортиқ бензин йўқотади.
ВНИИЖ тақдим этган баланс бўйича эритувчининг қайтмас йўқотилиши (% да) қуйидагича тақсимланади:
Вентиляцияланаётган ҳаво билан 41,0
Канализацияга чиқиб кетаётган сув билан 6,0
Дефлегматорлардан чиқиб кетаётган ҳаво билан 10,0
Буғлаткичдан кейин шрот билан 22,0
Экстракция ёғи билан 1,0
Ҳисобга олинмаган йўқотишлар 20,0

Шундай қилиб, эритувчини йўқотилиши мойли уруғларни қайта ишловчи корхоналарда катта суммани ташкил этади. Бу йўқотишларни максимал даражада қисқартириш учун технологик қурилмаларни эксплуатация қоидаларига қатъий риоя этиш ва технологик йўриқномада белгиланган иш режимига риоя қилиш лозим.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish