Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Модернизацияланган экстракция линияси



Download 6,7 Mb.
bet118/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

1-§. Модернизацияланган экстракция линияси
НД-1250 нинг технологик схемаси

Аткор МЭ3ида (Россия) ўтказилган синов ва илмий тадқиқод ишларига асосланиб, ВНИИЖ кунгабоқар уруғи бўйича унумдорлиги 500 т/кун бўлган модернизацияланган НД-1250 линиясининг технологик схемасини ишлаб чиқди. Линияни бир маромда ишлашини таъминлаш учун бир қатор техник чора-тадбирлар кўрилди. Линияни асосий қисмларини қисман ўзгартириш билан бирга материални экстракциялашга тайёрлаш ҳам ҳал қилинди. Қуйида кўрилган асосий техник чоралар баён этилган.


Форпресс кунжарасини экстракциялашга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш, кунжара майдалагич ишини, майда фракция миқдорини камайтириш мақсадида, йирик майдалаш режимига мослаш ва олинган маҳсулотни махсус калибрли агрегатда (9.1-расм) саралаш йўли билан амалга оширилади. Калибрли агрегат айланадиган конуссимон тўрли барабан(1)дан иборат бўлиб, қобиғ (2) билан ўралган. Биринчи тўр (3) ўлчами 2,5 х 25 мм бўлган тўғри бурчакли тешикларга эга бўлиб, иккинчиси (4) – диаметри 10 мм.ли ячейкалардан иборат. Иккинчи тўр юзасидан тушувчи фракция йирик бўлаклар бўлади ва улар қайта майдалашга берилади, ўтувчи фракция эса – ўлчами 3-10 мм бўлган майда бўлаклар бўлади. Ўтувчи фракция бевосита экстракциялашга ёки кондициялашга ва ундан кейин 0,3-0,4 мм қалинликда баргсимон маҳсулот олинадиган яссиловчи валларга, сўнгра экстракциялашга юборилади. Ўлчами 3 мм.дан кичик бўлган, биринчи тўрдан ўтиб кетган майда фракция форпресс цехига қайтарилади. У ерда янги янчилма билан аралаштириб иккиламчи ишлов берилади.
Экстракциялаш жараёнини жадаллаштириш экстракцион колон-нани 2-2,3 м га узайтириш ҳисобига амалга оширилади. Бу эритувчини экстракцияланадиган материал билан тўқнашиш вақтини оширишга ва ёғни тўлиқ ажратиб олишга имкон беради. Шу билан бир қаторда колоннани узайиши эритувчи сирқийдиган зонани узайиши, шротнинг бензин сиғимини камайтиради ва эритувчи напорини оширади. Натижада ёғни экстракциялаш жараёнининг гидродинамик шароити яхшиланади.
Экстракторни юклаш колоннасида такомиллашган декантатор ўрнатилган бўлиб, унда ламинар режимда ҳаракатланаётган мисцелла экстракцияланадиган материал қатлами орқали ўтиб фильтрланади.
Экстракторни экстракцияланадиган материал (кунгабоқар форпресс кунжараси учун) бўйича ўтказиш қобилиятини ошириш учун шнекли валларнинг айланиш частотасини ошириш, шнекларни бир марта айланиш учун кетган вақтини – юклаш колоннасида 100 дан 60-63 с.гача, горизонтал шнекда 61 дан 50 с.гача ва экстракцион колоннада 72 дан 61 с.гача қисқартириш лозим.
А маркали бензин билан ишлаганда унинг ҳарорати экстракторга кираётганда 550Сдан ошмаслиги, экстракторга берилаётган миқдори эса 14-15 м3/соат бўлиши керак. Тавсия қилинган режимларга амал қилиниши 15-20% концентрацияли мисцелла ва ёғлилиги 1,0%дан ошмаган шрот олишни таъминлаши керак.
Баён этилган асосий чоралардан ташқари НД-1250 экстракторини модернизациялашда, жараён ҳарорат режимини барқарорлаштирувчи, мисцеллани экстрактор(2)ни қуйи қисмида рециркуляциялаш ишлари амалга оширилади (9.2-расм). Шунингдек, бензинни буғлатгичга қайтиб кетмаслиги учун автоматик бензин ажраткич ўрнатиш, юклаш колоннасини юзаси 150 м 2 бўлган конденсатор орқали вакуум системасига улаш ва айрим бошқа чоралар ҳам тавсия этилади.
Шротдаги бензинни ҳайдаш жараёнини такомиллаштириш шнекли буғлаткичларни совитиш юзаси 150 м 2 ли иккита конденсаторга эга бўлган иккита қасқонли буғлаткичлар (тостерлар тўплами)га алмаштириш орқали амалга оширилади. Шнекли буғлаткичлар ўрнига тостерлар ўрнатиш шротни қасқонли аппаратларда буғланиш шароитини яхшиланиши туфайли тайёр шротдаги бензин миқдорини камайишига эришилади.
Мисцеллани дистилляциялаш жараёнини яхшилаш ва жадаллаш-тириш қайнаш ҳарорати 63-750С бўлган А маркали экстракцион бензиндан фойдаланиш, мисцеллани патронли фильтрлар ўрнига дискли фильтрларда тозалаш ва икки босқичли дистилляциялашда уч босқичли дистилляциялашга ўтиш орқали амалга оширилади. Уч босқичли дистилляциялашдага ўтиш дастлабки икки босқич бирламчи дистилляторлар I ва II да ва охирги босқич тугал дистиллятор III да олиб борилади. Тугал дистиллятор иккинчи қаватда жойлаштирилади. Бундай чора ёғни анча чуқур вакуумда узлуксиз сўриб олишни ва дистилляциялаш жараёни 100-1100Сдан ошмаган ҳароратда олиб боришни таъминлайди. Бу эса экстракция ёғи сифатини ошишига ва уни рафинациялашдаги йўқотилишини камайишига олиб келади.
Ҳўл шрот ушлагич ва эритувчини регенерациялаш системаларини такомиллаштириш дефлегматорлардан олдинги ҳаво-буғ совитгичларини совутиш юзаси 150 м2 бўлган стандарт вертикал конденсаторлар билан алмаштириш, ҳўл шрот ушлагичларни бензин билан пуркашга ўтказиш, барча шлам ва эмульсион сувларни шлам буғлаткичларда қайта ишлаш йўли билан амалга оширилади. Буларни барчаси шротни канализацияга чиқиб кетишига барҳам беради ва оқава сувдаги бензинни ҳайдаш шароитларини яхшилайди.
Санаб ўтилган чоралар корхонада тўлиқ бажарилганда НД-1250 экстракция линиясининг унумдорлиги кунгабоқар уруғига нисбатан ҳисобланганда 500 т/кунгача ошиши таъминланади. Бироқ экстракция линияларини унумдорлигини ошириш муаммосини бир вақтни ўзида шротнинг бензин-намлик сиғимини 30% атрофигача камайтириш ёки сақлаб қолиш лозимлигини ҳисобга олмай бартараф этиш мумкин эмас. Айни вақтда реконструкция қилинган заводларда экстрактор шнек ўрамларидаги материал қатлам баландлигининг ошиши ва берилаётган бензин миқдорининг кўпайиши ҳисобига шротнинг бензин-намлик сиғими 38-40%гача ошганлигини кўриш мумкин. Экстракторни тўлдириш коэффициенти оширилганда шротнинг бензин сиғимини кичик сатҳда сақлаб қолиш учун эритувчини эркин сирқиш даврини сезиларли даражада ошириш лозим бўлади. Тажриба натижаларига кўра, бир марта айланиш вақти 72 с бўлган экстракцион колонна шнегидаги эритувчининг сирқиш вақти 10-11 мин давом этса, шротнинг бензин-намлик сиғимини 28-32% оралиғида бўлиши таъминланади. Экстракцион колонна шнегининг айланиш вақти 61 с гача қисқартирилганда сирқиш вақти 15 мин дан кам бўлмаслиги лозим.
Материалнинг гидравлик қаршилигини ошириш туфайли эритувчи сатҳининг ошишини ҳисобга олган ҳолда эркин сирқиш даври тахминан 19 мин ни ташкил этиши керак. Сирқиш вақтини 19 минутгача оширишга экстракцион колоннанинг баландлигини 4 м га узайтириш билан ҳам эришиш мумкин.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish