Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Эритувчи ва сувнинг суюқ аралашмаларини ажратиш



Download 6,7 Mb.
bet115/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

4-§. Эритувчи ва сувнинг суюқ аралашмаларини ажратиш

Иккита аралашмайдиган суюқликларни ажратиш уларни зичликлари фарқига асосланган ва у тиндириш усули билан олиб борилади.


Шу мақсадда ёғ экстракциялаш заводларида сув ажратгич деб аталувчи оддий тузилишга эга бўлган аппаратдан фойдаланилади.
НД-1250 линиясининг сув ажратгичи (8.11-расм) тўрт қиррали сиғим бўлиб, унда горизонтал текис қопқоқ, қия таглик ва суюқлик ҳаракат тезлигини камайтирадиган вертикал тўсиқлар мавжуд. Оралиқ тўсиқ сув ажратгичнинг тагигачи етиб бормайди ва уни иккита тиндирувчи камераларга ажратади. Сувдаги эритувчини тўлиқроқ ажратиб олиш мақсадида тиндириш вақтини ошириш учун битта конструкцияда иккита сув ажратгичлар: бирламчи ва назорат сув ажратгичлари ўрнатилади. Сув ажратгичлар кетма-кетликда қуйидаги схема бўйича ишлайди.

8.11-расм. НД-1250 линиясидаги сув ва эритувчининг суюқ аралашмаларини ажратиш схемаси: 1´-сув; 1´´-ифлосланган сув (шлам); 2´-бензин; 3´-сув ва бензин аралашмаси;
4´-ҳаво-буғ аралашмаси

Цехдан чиқаётган оқава сувлар (эритувчи ва сув конденсатлари) бирламчи (1) ва назорат сув ажратгич(9)лар орқали қўшимча йиғувчи бак(16)га келади ва кейинги ишлов бериш учун шламбуғлаткичга узатилади.


Конденсатор ва цехдаги бошқа аппаратлардаги оқава сувлар бирламчи ажратиш учун фонарли трубалар (2) орқали бирламчи сув ажратгичга келиб тушади. Бу оқава сувлар эритувчи, сув, қаттиқ заррачалар ва эмульсиялар аралашмасидан ташкил топган бўлади.
Тиндириш ва қатламларга ажратиш натижасида эритувчи юқорига қалқиб чиқади, сув пастга чўкади, эмульсия эритувчи ва сув орасига жойлашади, шлам эса энг пастга чўкади ва қия таглик бўйлаб сирғалиб тушади.
Қалқиб чиққан эритувчи фонарли патрубка (6) орқали махсус айланма эритувчи резервуарига чиқиб кетади, пастда йиғилган сув эса узлуксиз равишда сифонли труба (7) ва патрубка (10) орқали назорат сув ажратгичга ўтиб кетади.
Сув ажратгичлар ишга туширишдан олдин оралиқ сифонли трубага мос келувчи сатҳгача тоза сув билан тўлдирилади ва тиндирилган сувни сифонли труба орқали чиқиши шароитида сув ажратгичлар узлуксиз оқимда ишлайди.
Сув ажратгичлардаги сув сатҳи доимийлигини таъминлаш мақсадида (5) ва (13) патрубкалар орқали сув бериб турилади.
Эмульсия аралашмаси кўриш фонарига эга тўртта патрубка (8) орқали чиқариб олинади ва шлам буғлатгичга узатилади. Шлам кунда бир марта сифоннинг остки нуқтасидан чиқариб олинади ва шламбуғлатгичга берилади. Юқориги қопқоқларда сув ажратгичларни тозалаш учун люклар (3 ва 11) мавжуд. Назорат сув ажратгичдаги бензин патрубка (14) орқали чиқариб юборилади. Тинган сув сифонли труба (19) орқали қўшимча бак(16)га чиқариб олинади ва у ердан сув патрубка (18) орқали шламбуғлатгичга жўнатилади.
Сувни патрубка (15) орқали қуйиб олинади ва бензин ушлагичга берилади. Сувни бакдан бўшатиб олиш патрубка (17) орқали амалга оширилади.
Сув ажратгичлардаги ҳаво-буғ аралашмалари (4 ва 12) патрубкалар орқали чиқади.
Сув ажратгичларнинг умумий ҳажми 6,5 м3 ни ташкил этади Ажратилаётган аралашмаларнинг ҳарорати 400Сдан ошмайди. Сув ажратгичдан чиқиб кетаётган сувдаги бензин миқдори 0,01%дан ошмаслиги лозим.
МЭ3 линиясининг сув ажратгичлари (8.12-расм) – бирламчи (2), назорат (тугал) (5) ва эритувчи учун ишчи бак(7)дан ташкил топган бўлиб, мисцелла ювгич билан бирга монтаж қилинган ва ундан оралиқ тўсиқ (1) билан ажратилган.
Бирламчи сув ажратгичга эритувчи ва сув конденсатлари ўрта қисмдаги патрубкалар (17 ва 18) орқали киради. Патрубка (17) атмосфера босимида ишлайдиган конденсаторлардан конденсатни қуйиб олиш учун мўлжалланган. Сув ажратгичга қўшиш учун сув шу ердан киритилади. Патрубка (18) орқали вакуум остида ишлайдиган конденсаторлардаги конденсатлар қуйилади.
Ҳаво-буғ аралашмасини чиқиб кетиши учун бирламчи сув ажратгичда патрубка (3) мавжуд, патрубка (15) эритувчини қуйиб олиш учун ва патрубка (16) эса сувни қуйиб олиш учун хизмат қилади. Юқориги қопқоқда люк (4) бор.
Бирламчи сув ажратгичда тиндирилганда конденсат уч қатламга ажралади. Ўрта эмульсион қатлам қайрилма тирсак (22) ёрдамида (19) ва (2) трубалар орқали шламбуғлатгичга чиқариб юборилади. Қайрилма тирсак ўқ(24)қа маҳкамланган ва штурвал (25) ёрдамида қайрилади. Сувдан ажралган эритувчи юқори қатламда йиғилади ва тарнов (6) бўйлаб эритувчини ишчи баки(7)га оқиб ўтади. Таркибида сезиларли миқдорда эритувчиси бўлган пастки қатламдаги сув атмосфера трубкаси(10)га эга бўлган фигурали труба орқали тугал сув ажратгичга ўтказиб юборилади.
Тугал сув ажратгич бирламчи сув ажратгичдан баландлиги аппарат шифтига етмаган оралиқ тўсиқ (20) ва эритувчи бакидан яхлит тўсиқ (21) ёрдамида ажратилган. У орқали эритувчини ишчи бакидан бўшатиш тарнови ўтган.
Қўшимча тиндиришдан кейин эритувчи тугал сув ажратгичнинг тепа қисмида тўпланади ва тарнов (6) орқали ишчи бакка ўтади. Оқава сув Г – симон труба (9) ва патрубкали коллектор (27) орқали шламбуғлатгичга чиқиб кетади, қуйиб оладиган патрубка (26) орқали эса бевосита ҳовлидаги бензин ушлагичга чиқариб юбориш мумкин.
Тугал сув ажратгичда люк (4), эритувчини тўкиш учун (13) ва сувни тўкиш учун патрубка(14)лар мавжуд. Эритувчини ишчи бакида ортиқча эритувчини айланма резервуарга чиқариб юборадиган патрубка (8) ва эритувчини технологик оқимга узатувчи насосга туширадиган патрубка(12)лар бор.
Бакнинг остки қисмида намуна жўмраги (11) бор. Ишчи бакка эритувчи қўйиш бирламчи сув ажратгичдаги патрубка (17) орқали амалга оширилади.
Ҳар ойда сув ажратгичлардаги сув алмаштирилади ва улар иссиқ сув билан ювилади. Сув ажратгичлардаги шламни бензин ушлагичга бўшатиш даврий равишда сувни тўкиш патрубкалар (14 ва 16) ва тўкиш воронкаси орқали амалга оширилади.
Бирламчи сув ажратгични ҳажми 5,0 м3 ни, тугал сув ажратгичники эса 3,5 м3 ни ва эритувчи ишчи бакиники – 0,5 м3 ни ташкил этади.
Унумдорлиги пахта чигити бўйича 1200 т/кун бўлган тўғридан тўғри экстракцияловчи “Экстехник” фирмаси линиясидаги эритувчи ва сув учун сув ажратгич – сепаратор флорентий идиши принципи бўйича ишлайди. Аппарат конуссимон таглик ва қопқоққа эга бўлган 33,6 м3 ҳажмли цилиндр кўринишида ясалган (8.13-расм). Аппарат ичига тинчлантирувчи тарелкали патрубка (2) ўрнатилган. Аппаратдаги тинган сувни чиқиши учун патрубка (1), эритувчи учун эса патрубкали воронка (4) мавжуд. Эритувчи ва сув конденсатлари умумий коллектордан аппаратга патрубка (5) орқали киради, сув аралашган эритувчи эса патрубка (3) орқали труба(2)га ва кейин эритувчи ва сув қатламлари ажралувчи чегарадаги тинчлантирувчи тарелкага келади. Эритувчи ва сув аралашмаси қатламларга ажралади ва ажралган 100%ли эритувчи патрубкали воронка (4) орқали эритувчи ишчи бакига оқиб ўтади. Ювувчи сув патрубка (6) орқали тарелка остига узатилади. Сепаратордаги суюқлик ҳарорати 400Сни ташкил этади ва тиндирилган сув труба (2) орқали суюқликни пастки қатламидан патрубок (3) орқали ўша ҳароратда шламбуғлатгичга қуйилади. Ишлатилган сув шламбуғлатгичда очиқ буғ ёрдамида 900Сгача қиздирилади, бунда сувдаги охирги қолдиқ эритувчиларни ажралиши таъминланади.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish