Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet58/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Қасқонли қозонлар. Мой ишлаб чиқариш корхоналарида, янчилмани пресслашдан аввал унга нам-иссиқлик билан ишлов бериш учун, колонна туридаги қасқонли қовуриш қозонлари кенг қўлланилади.
Қасқонли қовуриш қозонлари турли шнекли преслар билан биргаликда қўлланилади. Фақат биргина ҳолда бу қовуриш қозонлари, яъни мойли материални намлиги ва ҳарорати бўйича экстракцияга тайёрлаш учун кондициялашда, мустақил ускуна сифатида ишлайди. Машинасозлик заводлари қасқонлар сони иккидан еттигача бўлган қасқонли қозонлар ишлаб чиқаради. Иккита пресс билан биргаликда форпресс агрегатлари номини олган олти қасқонли қозонлар кенг қўлланилади. Ҳамма қовуриш қозонларининг тузилиши ва ишлаш принципи бир хил. Улар фақат қасқонлар сони, унумдорлиги, конструкциядаги баъзи бир деталлари билан фарқ қилади. Қовуриш қозони қасқонларидан сув буғларини яхшироқ чиқиши учун аспирация тизими ўрнатилган.
Олти қасқонли ФП ва Ж-6 қовуриш қозонларининг тузилиши ҳамда ишлаши бир хил. Улар СКЕТ (Германия) фирмасида ишлаб чиқарилган иккита форпресс ФП ва Россияда ишлаб чиқарилган иккита МП форпрессларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
Олти қасқонли қовуриш қозони (4.2-расм), умумий қиздириш юзаси 22,4 м2 , баландлиги 430 мм, диаметри 2200 мм бўлган олтита қасқон(1)дан иборат. Қасқонлар таг қисмидаги буғ кўйлагидан (2) берилаётган ёпиқ буғ билан қиздирилади. Ҳамма қасқонлардан вертикал вал (3) ўтган бўлиб, унга ҳар бир қасқонда минутига 21-23 айланишга эга бўлган иккикуракли аралаштиргичлар (4) маҳкамланган. Қовурмани бир қасқондан иккинчисига ўтказиш учун уларнинг тагида квадрат шаклда тешиклар (5) бор, улар сектор туридаги автоматик ўтказувчи клапанлар ёки Линка клапанлари билан беркитилган. Тайёр қовурмани форпрессларга бериш қовуриш қозонининг пастки қасқони ён деворидаги икки ён тешиклари орқали амалга оширилади. Бу тешикларни қўл билан бошқарилувчи шиберлар ёрдамида беркитилади.
Қовуриш қозонлари термометр, монометр, хавфсизлик клапанлари, редукцион клапани, конденсат чиқарувчи билан таъминланган.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish