Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Эритувчини регенерация қилишнинг асосий усуллари



Download 6,7 Mb.
bet111/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

1-§. Эритувчини регенерация қилишнинг асосий усуллари

Ҳаво-эритувчи буғлари аралашмасидаги эритувчи буғларининг концентрациясига кўра қуйидаги тутиб олиш усуллари қўлланилади.


А) аралашмада эритувчи буғларининг концентрацияси кўп миқдорда бўлса совутиш йўли билан конденсациялашдан фойдаланилади. Бунинг учун сувдан, агар ҳаво буғ аралашмасини концентрацияси кам бўлса намакоб ёки совутувчи агент ёрдамида совитилади.
Б) эритувчи буғларининг концентрацияси ўрта ва кам миқдордаги аралашмалар учун эритувчини қаттиқ ёки суюқ сорбентлар билан адсорбция ёки абсорбция йўли билан тутиб қолиш усулидан фойдаланилади.


2-§. Эритувчи ва сув буғлари аралашмасини конденсациялаш

Эритувчи ва сув буғлари аралашмасини икки усул билан конденсациялаш мумкин:


1) юзали конденсаторларда. Бу ерда буғлар трубанинг ички ёки сиртқи юзаларида конденсацияланади. Трубаларнинг бошқа томонидан совуқ сув, намакоп ёки ҳаво берилади. Шу вақтда буғлар ўзининг иссиқлигини совутувчи агентга бериб, конденсацияланади. Бунда конденсат совитувчи сув ёки намакоп билан аралашмайди.
2) аралаштирувчи конденсаторларда буғлар совитувчи сув ёки намакоб билан аралаштирилади.
Конденсациялаш атмосфера босими ёки вакуум остида ўтказилади. Вакуум ҳосил қилиш учун вакуум-насос ёки буғли эжекторлар ишлатилади.
Трубкалар тўпламлари жойлашганига қараб юзали конденсаторлар ётиқ ёки тик турган бўлиши мумкин. Тик турган конденсаторлар кенг қўлланилади.
Вертикаль конденсатор НД-1250 (8.1-расм), цилиндрик корпус (1), қопқоқ (3) , конуссимон таглик(8)дан ташкил топган. Конденсаторнинг юқори қисмида трубани махкамлаш учун панжара (13) жойлашган. Бу панжарага диаметри 20/25 узунлиги 3000 мм 661 дона (латунли) трубка ўрнатилган. Трубкаларнинг пастки қисмига трубкали панжара ўрнатилган. Унинг пастки қисмида қум, чиқиндилар йиғилади. Трубчатка (11) цилиндрик корпусни тепа қисмида қобиқни ичида жойлашган панжарага осилиб туради ва трубчаткани тозалаш ва алмаштириш учун имконият яратадиган қопқоқ (3) билан ёпилади. Совитувчи сув патрубок (6) орқали киради, тўсқич (12) орқали қопқоқ (3)дан икки марта ўтиб, патрубок (5) орқали чиқиб кетади. Конденсаторни умумий совитиш юзаси 150м2.
Конденсаторни конуссимон қисмида йиғилган чиқиндилар ювилган пайтда патрубок (10) орқали чиқариб юборилади. Жўмрак(4)лар ҳавони чиқариб юбориш учун мўлжалланган. Эритувчи ва сув буғлари патрубок (2) орқали конденсаторнинг трубалари оралиғига берилади. Трубчатканинг узунлиги бўйлаб тўсқич (15) конденсацияланган буғлар учун иккита йўл ҳосил қилади.
Трубали оралиқнинг бир қисми аксинча токчалар (14) билан бўлинган. Бу токчалар буғларни совитиш юзаси билан яхши контактда бўлиши мақсадида ўрнатилган.
Конденсат конденсаторнинг конуссимон қисмида йиғилиб, патрубок (9) орқали чиқиб кетади. Конденсацияланмаган буғлар ҳаво билан аралашма ҳосил қилиб патрубок (7) орқали вакуум ёрдамида рекуперация қурилмасига юборилади. Худди шундай конденсаторлардан МЭЗ экстракция линиясида ҳам фойдаланилади.
Ҳўл шрот тутгичлардан чиққан бензин ва сув буғларини конденсациялашда совутувчи сувнинг ҳарорати конденсатордан чиқаётганда 350Сдан юқори бўлмаслиги керак. А маркали бензин ишлатилганда конденсатнинг ҳарорати 450Сдан юқори бўлмаслиги лозим.
Асосий конденсаторлардан чиқаётган конденсатни совитиш учун конденсат совитгичи (8.2-расм)дан фойдаланилади. У қобиқ(1)ли трубали горизонталь иссиқлик алмашгич бўлиб, ичида диаметри 16/19 ва узунлиги 1955 мм бўлган 196та труба (3) ва (10) панжараларга бириктирилган. Панжара (10) корпусига маҳкамланмайди ва (11) қопқоқ билан ёпилади. Натижада ҳарорат таъсирида чўзилишни компенсация қиладиган сузувчи бош ҳосил бўлади. Шунингдек, бу ҳолат совитгични тозалашни осонлаштиради.
Трубали панжара (3), тўсқич (5), конденсатни чиқиши ва кириши учун иккита (4 ва 7) патрубкалар билан таъминланган сферик қопқоқ (6) билан ёпилади. Совитгич қобиғи (1) қарама-қарши томонидан яхлит қопқоқ (12) билан ёпилган. Қобиғни ён томонида совитувчи сувни кириши ва чиқиши учун (8) ва (2) патрубкалар мавжуд.
Қопқоқ(6)да (5) тўсқични борлиги туфайли совитгичда конденсат икки марта айланади. Совитувчи сув трубалар орасига кириб, трубалар бўйлаб қарама-қарши оқимда ҳаракатланиб тўсқич (9) борлиги туфайли икки марта айланиб совитгичдан чиқади. Умумий совутиш юзаси 22 м2 га тенг.
Совитгичга кираётган конденсатни ҳарорати 600Сдан, чиқаётган конденсатни ҳарорати эса 300Сдан юқори бўлмаслиги керак.
НД-1250 линиясини ҳамма конденсаторларига совитувчи сув параллел равишда берилади.
Конденсаторларда совитиш агенти сифатида атмосфера ҳавоси ҳам ишлатилади. Бундай конденсаторлар асосан “Экстехник” линияларида қўлланилиб, бунда ташқи ҳавонинг йиллик ўртача ҳарорати 13,50С ва максимум 370Сдан ошмаслиги лозим. Бу конденсаторлар сув ёрдамида ҳам совитилиши мумкин. Ҳаво конденсатори (8.3-расм) тўғри бурчакли корпус (1) ва қовурғали трубалар дастасидан тузилган иккита панжарадан иборат. Трубали панжарани конденсатордан бир оз силжитиш мумкин, бу ҳолат уларни тозалашни осонлаштиради. Буғ-ҳаво аралашмаси иккита патрубок (5) орқали қабул қилиш камерасига келиб тушади ва қовирғали трубаларга тақсимланади, бу трубалар совуқ ҳаво билан совитилади. Конденсат конденсаторнинг таг қисмидаги конденсат йиғгич(3)га йиғилиб патрубок орқали сепараторга тушади. Совитувчи ҳаво (2) ойнак орқали чиқарилиб юборилади. (4) патрубок орқали ювиш учун ишлатиладиган сув берилади.
“Экстехник” қурилмасининг барча конденсаторларида қўшимча газли сепараторлар (8.4-расм) мавжуд бўлиб, улар буғ-хаво аралашмасидаги конденсатни ажратишда қўл келади.
Конденсат, буғ ва ҳаво аралашмаси корпус(2)га уринма бўйлаб жойлашган патрубка (1) орқали газли сепараторга келиб тушади ва марказдан қочма куч таъсири остида газ ва суюқ фазаларга ажралади. Конденсат патрубка (4) орқали тўкиб олинади, буғ-ҳаво аралашмаси эса патрубка (3) орқали чиқариб юборилади.
Вакуум остида ишлайдиган конденсатордан ажралиб чиққан, таркибида озгина миқдорда эритувчи буғлари бўлган буғ-ҳаво аралашмаси вакуум-насос ёрдамида сўриб олинади, атмосфера босимига яқин босим остида ишлаганда эса конденсатланмаган буғ-ҳаво аралашмаси бевосита сўриш трубаларига чиқиб кетади ва кейин мой-адсорбцион қурилмасига боради. Эритувчи ва сув конденсатлари сув ажратгичга қуйилади.
Ҳаво буғли аралашмани «Экстехник» линиясида конденсациялашни кўриб чиқамиз.(8.5-расм).

8.5-расм. “Экстехник” линиясида ҳаво-буғ аралашмасини
конденсациялаш схемаси

Тостер ва дистилляциянинг ҳамма босқичларидан чиққан ҳаво буғли аралашмаларни совитиш учун ҳаволи конденсаторлар ишлатилади.


Тостердан чиққан ҳаво-буғли аралашма ҳўл шроттутгичда қаттиқ заррачалардан тозаланади. Иссиқликни қайтадан ишлатиш учун аралашма дистилляциянинг биринчи босқичига юборилади. У ерда мисцелладаги эритувчи буғланади, ва аралашма қисман конденсацияланади. Конденсат-эритувчи ва сув аралашмаси сув ва эритувчини ажратиш учун мўлжалланган сув ажратгичга келиб тушади. Конденсацияланмаган буғлар ҳаво билан совутиладиган конденсатор(4)га боради.
Конденсаторлар ишини енгиллатиш учун, ҳарорати 620Сга яқин бўлган конденсацияланмаган буғларни ўтказувчи трубаларга насос ёрдамида ҳарорати 400С бўлган эритувчи ва сувли конденсат сепилади.
Шу билан бирга газопроводда буғларнинг бир қисми конденсацияланиб 620Сгача қизийди. Бу операция буғларнинг конденсациясини енгиллаштириб янги эритувчини қиздиради, сув буғининг сарфини қисқартиради. Газопроводнинг пастки қисмидан конденсат сув ажратгичга юборилади.
Конденсатор(4)да эритувчи ва сув буғлари конденсацияланади. Конденсациянинг бошлангич ҳарорати 610С бўлиб, аралашманинг ҳарорати киришда 610С, чиқишда 500Сни ташкил қилади.
Дистилляциянинг ҳамма босқичларидан чиққан ҳаво-буғли аралашманинг юқори концентрацияли буғлари ҳаво билан совутиладиган, (1) ва (6) вакуум-насослар ёрдамида ҳосил бўладиган вакуум остида ишлайдиган, (3) ва (8) конденсаторларга юборилади. Конденсатор(3)да эритувчининг буғлари конденсацияланади. Конденсациянинг бошланғич ҳарорати 400С, аралашманинг киришдаги ҳарорати 500С, чиқишда 400С бўлади. Конденсатор(8)да эритувчи ва сувнинг буғлари конденсацияланади. Конденсациянинг бошланғич ҳарорати 500С, аралашманинг киришдаги ҳарорати 800С, чиқишда 400С бўлади. (2), (5) ва (7) сепараторларда конденсат ҳаво-буғли аралашмадан ажралади.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish