Назорат саволлари
Кунжара ва шротларнинг қийматини белгиловчи омиллар.
Нима учун сақлашдан олдин прессланган кунжарага ишлов бериш лозим бўлади?
Шротдан эритувчини ҳайдашнинг усуллари.
Шротдаги эритувчи унда қандай ҳолатда жойлашган бўлади?
Эритувчини ҳайдаш вақтида содир бўладиган жараёнлар.
Эритувчини ҳайдаш ускуналари, қасқонли буғлаткичлар, уларнинг тузилиши ва ишлаши.
Шрот таркибидан учирилаётган бензин буғларини тозалаш ва унинг зарурияти.
Шротни кондициялаш, грануллаш ва бойитиш жараёнларининг аҳамияти.
Экстракция цехларида шротни кондициялаш қурилмасининг технологик схемаси.
НД-1250 линиясининг камерали ҳўл шрот ушлагичининг тузилиши ва
ишлаши.
Циклонли ҳўл шрот ушлагич ускунасининг вазифаси, тузилиши ва
ишлаши.
Кунгабоқар шротини бойитиш ва грануллаш схемаси.
Мойли уруғлар шротларини зарарсизлантириш жараёнлари ва уларда юз
берадиган ўзгаришлар.
14. Кунжара ва шротларни сақлаш омборхоналари ва сақлаш шароитлари.
8-БОБ. ЭРИТУВЧИНИ РЕГЕНЕРАЦИЯ ВА
РЕКУПЕРАЦИЯ ҚИЛИШ
Экстракция жараёнида мойни ажратиб олиш учун эритувчи бир неча марта ишлатилади. Эритувчининг асосий қисмини қайта ишлатиш учун шрот ва мисцелла таркибидан буғлатиш ва конденсациялаш усули билан ишлаб чиқаришга қайтарилади. Ҳосил бўлган аралашма (эритувчи билан сув) уларнинг зичлигидаги фарқига асосан сув ажратгичда иккита компонентга ажратилади. Эритувчи, қайта ишлатиладиган эритувчига мўлжалланган резервуарга юборилади. Эритувчини қайтадан йиғиб олиш жараёни регенерация деб аталади. Бироқ юза конденсаторларида эритувчи тўла конденсацияланмайди ва ҳаво билан аралашма ҳосил қилади. Бундан ташқари таркибида кам миқдорда эритувчи буғи бор аралашмалар турли мисцелла йиғгичларда, эритувчи учун резервуарларда ҳам ҳосил бўлади. Эритувчи буғи ҳаво билан ҳосил қилган аралашмадан (эритувчи концентрацияси 15-20%гача) эритувчини ажратиб олиш жараёни рекуперация деб аталади.
Бундан ташқари, мой экстракция заводларида эритувчини сув, мой, оқсил, фосфатид, углеводород ва бошқа моддалардан иборат эмульсиясидан ҳам ажратиб олинади. Бу жараён шламбуғлатгичларда амалга оширилади.
Мой экстракция заводларида эритувчини регенерация ва рекуперация қилиш жараёни уни асосий қисмини ишлаб чиқаришга қайтаришда муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари бу жараёнларни тўғри ва пухталик билан олиб бориш, эритувчини қайтмас йўқотишларини камайтиришга олиб келади.
Шундай қилиб, эритувчини регенерация ва рекуперация қилиш жараёнини такомиллаштириш, уни йўқотилишини камайтиради, бинобарин корхонани самарадорлигини оширади, ишчи ва хизматчилар учун иш шароити яратилади, ишлаб чиқаришни оловга ва портлашга хавфсиз қилади, ҳамда атроф муҳит мухофазасини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |